Марко Асенсио – "Астон Вилла"нинг сўнгги ҳафталардаги юлдузиУнаи Эмери бир неча ой давомида Асенсиога даъвогарлик қилганди. Бу қишда мураббий Маркога "ўнлик"да ўйнашни ваъда қилиб, мақсадига етишди. Аргумент ҳақиқатан ҳам муҳим – Асенсио "Мальорка"дан кейин ўзининг севимли ролида ҳаракат қилмаган.
"У сафимизга ўтишга қарор қилди, чунки биз уни яхшироқ позицияда ўйнатишни режалаштирган эдик", – дея тасдиқлади Эмери.
Шунчаки эслатиб кетаман: Маркога улуғ Марко ван Бастен шарафига шундай исм қўйилган.
Обуна бўлинг 👉
@uz_eksport