Buxgalter.uz ўзбек тилида


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар ҳақида батафсил. Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича тавсиялар
Бизнинг сайтимиз - https://buxgalter.uz/uz
Рус тилидаги каналимиз - https://t.me/buh_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида онлайн-аукционлар ғолиблари қайта рўйхатдан ўтишлари керак. Янгидан рўйхатдан ўтган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 10 кун ичида кўчмас мулкни ижарага олиш ёки текин фойдаланиш шартномасини тузиши шарт.

Бу ва бошқа янгиликлар 22.01.2025 йилдаги ВМҚ-30-сон қарори билан назарда тутилган. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: https://oml.pw/1iirjjejm


Тавсияда:

– ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш:
       жами даромаднинг чегаравий қийматдан ошиб кетиши;
       импорт шартномасини тузиш;
       тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаган майдонларнинг мавжудлиги;
       марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектларни қуриш;
       алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
       солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари учун;
       нотижорат ташкилотлари учун;
– айланмадан олинадиган солиқдан ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш;
– ҚҚС тўлашга ўтишни расмийлаштириш.

Муаллифлар: Иродахон АББОСХОНОВА, солиқ маслаҳатчиси ва Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iiraek74


Тавсияда:

– ҚҚС тўламайдиганлар;
– ҚҚС ва фойда солиғи тўлашдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиш.

Муаллифлар: Иродахон АББОСХОНОВА, солиқ маслаҳатчиси ва Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iir9a5ta


«Харидор жўнатилган товар учун тўловни амалга ошира олмайди, фақат уни қайтариши мумкин. Лекин жўнатув бир йилдан ортиқ вақт олдин бўлгани сабабли, биз товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштира олмаймиз. Ҳар иккала корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади».

Харидор товарни бир йилдан ортиқ вақтдан сўнг қайтарганда ва товар қайтаришига ЭҲФ расмийлаштириб бўлмайдиган вазиятда нима қилиш мумкинлигини Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: https://oml.pw/1iir70q6q


Агар компанияда статистик ҳисоботларни топшириш учун масъул ходимлар алмаштирилса, янги ваколатли вакиллар ҳақидаги маълумотларни e-stat 4.0 ҳисоб ёзувига киритиш керак.

Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасида ўқинг: https://oml.pw/1iir66jg9




Жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва меҳнат стажи ҳамда келажакда пенсия олиш учун йилига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ихтиёрий равишда БҲМнинг 1 бараваридан кўпроқ ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқига эгами? Агар шундай бўлса, бу ҳолда унинг пенсияси қандай ҳисобланади?


Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди. https://oml.pw/1iioub4o6


Февралда кўп назорат саналари дам олиш кунларига тўғри келади ва шу сабабли кейинги яқин иш кунига кўчирилади. Бунга эътиборли бўлинг!

Биз сиз учун анъанавий бир ойлик режани тузиб чиқдик. Демак: https://oml.pw/1iiospp3o


Тавсияда:

– ҚҚС бўйича имтиёзларни бериш тартиби;
– ҚҚС бўйича имтиёзни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– ҚҚС бўйича имтиёзни ҳисобварақ-фактура ва НКТ чекида акс эттириш;
– имтиёз бекор қилинганда ҚҚСни ҳисобга олиш.

Муаллифлар: Гулнора НИЗАМУТДИНОВА, Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи ва Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iiopolo0


🗣 29.01.2025 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи

«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇


Қурувчининг чет элга хизмат сафари

Жамиятимиз Болгарияда қурилиш ишларини олиб бормоқчи. Қурилишда ишлаш учун 50-60 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган ишчиларимизни Болгарияга жўнатишимиз керак.
Ушбу ходимларимизни чет элга боришини хизмат сафари шаклида расмийлаштирсак бўладими ва бунинг жамият ҳамда ходимлар учун солиқ оқибатлари қандай?

Жавоб >>


ОТМга тўлов юзасидан имтиёздан фойдаланиш

Ходимимиз турмуш ўртоғининг олий таълим муассасида таълим олиши учун ойлик маошидан контракт тўловига пул кўчириб берди.
Ходимимиз турмуш ўртоғининг олий таълим муассасида таълим олиши учун кўчириб бергани учун кўчириб берилган қийматга нисбатан даромад солиғидан имтиёз борми, ва имтиёз бўлса корхонадан имтиёз суммасини қайтариб олиш тартиби қандай?

Жавоб >>


Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби кирим қилиш учун зарур ҳужжатлар

Корхонага асосий воситалар кирим қилинмоқда.
1. Асосий воситалар кирим қилинганда «ишга тушириш далолатномаси» қилиниши керакми? 2. Агар қилинса формасини қаердан олса бўлади?

Жавоб >>


Корхона етим болаларга уй-жой харид қилиш учун пул ўтказиб берганда солиқ оқибатлари

Ҳокимиятнинг хатига асосан корхона томонидан Президентнинг 09.08.2021 йилдаги «Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарор бўйича етим болаларга уй-жой харид қилиш учун пластик карточкасига пул кўчириб берилди.
Корхона томонидан етим болаларга уй-жой харид қилиш учун кўчириб берилган маблағдан солиқ агенти сифатида жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғини чегириб қолган тарзда қолган қисмини кўчириб бериш лозимми ёки ундан солиқ ундирилмайдими? Мазкур харажат фойда солиғини тўлашда қандай харажат ҳисобланади?

Жавоб >>


Аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш акциз солиғи солиш объекти ҳисобланадими

Корхона аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун балонларда сотади. Вазирлар маҳкамаси томонидан берилган лицензияга эга фаолият юритади.
Аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун сотиш қайси асос билан акциз солиғидан озод этилади?

Жавоб >>


Тавсияда:

– ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилиши мумкин бўлган ҳолатлар;
– тузатиш суммаси ҳисоб-китоби;
– ҚҚС ҳисобга олиниши лозим бўлган ТМЗ ва узоқ муддатли активларни аниқлаш.

Муаллифлар: Умид ҲАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи ва Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iiomekvh


🔔 Buxgalter.uz эслатади:

⭕️ 31 январь:

✔️ «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ ходим қонун ҳужжатларида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар тайинланган пенсияларни тўлаш бўйича 2024 йил учун Пенсия жамғармаси амалдаги харажатларини юридик шахслар томонидан қоплашнинг сўнгги куни (14.12.2023 й. ВМҚ-661-сон 1-илова 19-б.).


📌 Тавсия қиламиз:

➡️ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳисоб-китобларда қандай БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ қўлланилади;
➡️
Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак.




IT-парк резидентлари ва электротехника соҳаси корхоналари учун солиқларга оид ўзгаришлар, экспортчилар учун субсидия ва компенсацияларнинг бекор қилиниши, темир йўл чипталари нархининг ошиши ва 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги бошқа янгиликлар ва ўзгаришларни бизнинг шарҳимизда ўқинг: https://oml.pw/1iim7rcjd


«Корхонанинг икки муассиси бор: хорижий юридик шахс (норезидент) ва жисмоний шахс-резидент. Корхонанинг устав фонди – 2,43 млрд сўм. Хорижий муассиснинг улуши – 2,16 млрд сўм, ўзбекистонлик муассиснинг улуши – 0,27 млрд сўм. Захира фонди – 1,8 млрд сўм. 2024 йил якуни бўйича тақсимланмаган фойда – 42 млн сўм. Хорижий муассис МЧЖ таркибидан чиқмоқда. Муассислар йиғилиши баённомаси асосида унга УФдаги улушининг номинал қийматини (2,16 млрд сўм) пул маблағлари билан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ушбу вазиятда захира фонди ва тақсимланмаган фойда билан нима қилиш керак? Захира фонди ва тақсимланмаган фойда миқдори чиқиб кетаётган муассиснинг дивидендлари деб тан олинадими?»

Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди: https://oml.pw/1iim0g7ni


Buxgalter.uz ўзбек тилида dan repost
🔥1UZ бухгалтерия дастурини ҳозир сотиб олсангиз:

✔️ Хариднинг 15% гача кешбэкни картангизга қайтарилади
✔️ Ўкишга 70% чегирма ва онлайн видео дарслар тўплами
✔️ Дастурда ишлаш бўйича 3-6-12 ойлик маслаҳатлар


⭕️1UZ бошқа дастурлардан нима фарқ қилади
:

1️⃣Қулай нархлар – 2 млн. сўмдан.
2️⃣Солиқ ставкалари ва ҳисоботларидаги ўзгаришлар дастурларни янгилашда автоматик равишда юкланадиҳеч нарсани юклаб олиш, қидириш ва ўрнатишга ҳожати йўқ.
3️⃣Дастурни бошқариш осон – оддий интерфейс.
4️⃣270 сўмдан ЭҲФ юбориш/қабул қилиш учун ЭДО.
5️⃣Синов муддати 2 ойгача
6️⃣Фойдаланишнинг мослашувчанлиги. Бу бизнеснинг ҳар қандай кўлами учун мос келади - якка тартибдаги тадбиркорлардан тортиб йирик компанияларгача.
7️⃣икки тилда- ўзбек ва рус тилларида

🎯 Бизнесингиз учун тежамкорлик: 1 ёки 5 фойдаланувчи учун дастурларимиз бозордаги энг фойдалиларидан бири бўлиб қолмоқда – ўзингиз текшириб кўринг!

👉 Нархларни билиб олиш
👉 Бепул бошлаш

Алоқа:
📱@oneuzbot
📞+99871-230-21-12
🚀@oneuzchannel

Реклама


Тавсияда:

– бино ва иншоотларнинг минимал қиймати миқдорлари;
– минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар;
– минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш;
– мустақил баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш;
– турли вазиятларда минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш.

Муаллифлар: Зарема МЕНАЛИЕВА, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ресурс солиқлари услубияти бўлим бошлиғи ва Олег ЦОЙ, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iilt2c50


Тавсияда:

– иш вақтидан ташқари иш тушунчаси;
– иш вақтидан ташқари иш учун талаблар ва чекловлар;
– ходимнинг иш вақтидан ташқари ишга розилиги;
– иш вақтидан ташқари ишни компенсация қилиш;
– иш вақтидан ташқари ишни расмийлаштириш.

Муаллифлар: Михаил ГАСАНОВ, меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н. ва Ленара ХИКМАТОВА, «Норма» эксперти. https://oml.pw/1iilrjcfe


2025 ЙИЛ УЧУН ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ТАСДИҚЛАДИНГИЗМИ?

Қонунчиликдаги ўзгартиришлар, ҳар бир фирманинг ўзига хос хусусиятлари, янги солиқ ставкалари. Бунга йилни ёпиш, ҳисоботни тайёрлаш ва кундалик ишларни уддалаш заруратини қўшинг... Барчасига қандай улгуриш мумкин?

‼️ Ишингизни осонлаштириш ва ортиқча ташвишдан халос қилиш учун ҳисоб сиёсатини шакллантириш мақсадида Ҳисоб сиёсати конструктори – Ўзбекистондаги уникал сервисни яратдик.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини тез ва осон шакллантиришингиз мумкин.

Конструкторлар қонунчиликдаги сўнгги ўзгартиришлар асосида янгиланган бўлиб, сиёсатни ташкилотингизга мослаштириш имконини беради.

📩 СҲС Конструктори >>>

📩
БҲС Конструктори >>>


*Buxgalter Pro VIP тарифи фойдаланувчилари учун. Қандай фойдаланиш мумкин > > >

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.