РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ УЙЧИДА
Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ 143-сонли ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 199-сонли мажлис баённомаси билан тузилган ишчи гуруҳи тизимли фаолият олиб бормоқда. Ушбу ишчи гуруҳи аъзоси, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов Наманган вилояти Уйчи туманидаги Пастгузар, Гулистон, Ўнҳаят, Обод маҳалла фуқаролар йиғинларида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Камбағал оилаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар ўрганилди, келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.
@uychihokimligi