القواعد الحسان


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ayollar madrasasi
Shanba kuni turk vaqti bilan 18 00
http://t.me/UsulutTafsir_bot
Darsga oid Ustozaga savollar ushbu bot orqali qabul qilinadi⤴️🌹
https://t.me/usultafsir1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Саволлар учун




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




Muborak ramazon oyining yana bir tonggi barchanggizga muborak bõlsin azizlarim🌸

اللهم إنك عفو تحب العفو فاعف عنا


السلام عليكم ورحمة الله وبركاته.
Shu👆kanalga a,zo bulib olsangiz,Qurʼonu Karimni tafsirini eshitib borasiz.






Рамазон олди суҳбатлари

4-суҳбат:
Рамазон ойида қилинадиган муҳим амаллар




Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

“Кимга Рамазон соғлом ва саломат ўтса, унинг бутун йили саломат бўлади.”

(Зодул Маод, 1/398)

Яъни, Рамазон ойини ихлос ва тақво билан ўтказган инсоннинг қолган йили ҳам барака ва тавфиқ ила ўтади.

Чунки Рамазон — қалб ва руҳнинг тарбия ойидир. Ким бу ойда гуноҳлардан покланиб, Аллоҳга яқинлашса, бу ҳолат унинг қолган ҳаётига ҳам ижобий таъсир қилади.


Shayx Abdulaziz Torifiy dan repost
Ифтор вақтида муайян бир дуо айтиш ёки қиблага қараб, икки қўлни кўтариб дуо қилиш ҳадисларда собит бўлмаган.
Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифторда шундай дуо қилганларида саҳобалар ривоят қилишар эди.
Энг афзали ифтор вақтида рўзадор ичида дуо қилишидир.

Шайх Абдулазиз Торифий

t.me/torifiyuz


Рамазон олди суҳбатлари

3-суҳбат:
Нега ибодатларга улкан савоблар ваъда қилинади?


Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади:

"Агар рўза тутсанг, қулоғинг, кўзинг, тилинг ёлғон ва ҳаромдан рўза тутсин! Қўшнига озор беришдан сақлан! Рўза тутган кунинг вазмин ва хотиржам бўл! Рўза тутган кунинг билан тутмаган кунинг бир хил бўлмасин!".

("Шуабул иймон", 5/247)


𝐙𝐀𝐌 - 𝐙𝐀𝐌 dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
РАМАЗОННИНГ 4-ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН 🍒

Аллоҳ таоло тилимизни зикрда, қалбимизни шукрда қилсин🌹

Рамазонни сакинат, рахмат, барокат, мағфират ойи қилсин
🌹


❗️🗣Султон Сулаймон Қонуний:

Агарда масжидларда болаларни кўрмасанглар, ўша Умматнинг келажаги йўқ.


Hadisdan 10 foyda dan repost
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Кимнинг рамазони тўғри (чиройлик) ўтса, қолган йили ҳам тўғри (чиройли) бўлади».

("Зодул маод", 1/386)

🔹 Telegram
🎞 YouTube


Салафлар Рамазон ойида қандай бўлишган?

Салафлар (розияллоҳу анҳум) учун Рамазон — Қуръон ойи эди. Уларнинг бутун эътибори Қуръон тиловати ва тадаббурга қаратилган бўлиб, бошқа нарсалардан ўзларини тийишар эди.

💬 Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деган:

“Салафлардан баъзилари Рамазонда ҳар уч кунда,
баъзилари эса ҳар етти кунда Қуръонни хатм қилишган,
Абу Ражо Атторидий каби баъзилари эса ҳар ўн кунда хатм қилишган.”

📖 Рамазон ойида Қуръон тиловати:

🔹 Асвад раҳимаҳуллоҳикки кечада бир хатм қилар эдилар.
🔹 Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳохирги ўн кунликда ҳар икки кечада, ойнинг қолган қисмларида эса уч кунда бир хатм қилар эдилар.
🔹 Қатода раҳимаҳуллоҳодатда ҳафтасига бир бор, Рамазонда уч кунда бир, охирги ўнликда эса ҳар кеча хатм қилар эдилар.
🔹 Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳРамазонда 60 марта хатм қилганлари ривоят қилинган.
🔹 Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам шунга ўхшаш қилар эдилар.
🔹 Қатода раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида Қуръонни ўргатишга ўзларини бағишлар эдилар.
🔹 Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ“Рамазонда фақат Қуръон ва таом бериб - ифтор қилиш қолади” дер эдилар.


“Агар уларга ўхшаб қололмасангиз ҳам, шундай инсонларга ўхшашга ҳаракат қилинг!”

🔻 Аллоҳим! Бизга салафлардай муҳаббат ва Қуръонга муҳаббат ато эт!
Амин!


Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарда кетар экан,   йўлтўсарларга дуч келиб қолишди. Бу йўлтўсар ўғрилар улардаги бор таом ва молларини, улардаги ҳамма нарсани тортиб олишди. 
Ўғрилар улардан ўмарган таом ва егуликларни ея бошлашди. Суҳайл ибн Амр қараса, ўғриларнинг бошлиғи уларга таомда шерик бўлмади. Суҳайл ундан: «Сен нега улар билан бирга таомланмаяпсан?» деб сўради.
Ўғриларнинг бошлиғи:  «Мен рўзадорман», дея жавоб қилди.
Суҳайл ҳайратланиб:  «Ҳам ўғирлик қилсан, ҳам рўза тутасанми?» деди.
Ўғрибоши:  «Мен ўзим билан Аллоҳ орасида бир эшик қолдираман. Эҳтимол бир кун ундан кирарман», деди.
Орадан бир ё икки йил ўтиб  Суҳайл уни ҳажда Каъба ёпинчиқларига осилиб ибодат қилаётганини кўрди. У олим ва зоҳид инсонга айланган эди.
Суҳайл ибн Амр уни таниди ва деди:  «Ким Аллоҳ билан ўзининг орасида бир эшик қолдирса, бир кун келиб ундан киради!».


Рамазон олди суҳбатлари

2-суҳбат:
1. Рамазон ўзгаришлар ойи
2. Ибодатлардаги мақсадларга эътибор бериш аҳамияти


Shayx Abdulaziz Torifiy dan repost
Мўмин киши азиз-қадирдонини кутгани каби Рамазонни соғиниб кутади.
Рамазон келишидан олдин, Рамазонга етмай қолиш ташвишида бўлса, Рамазон кирганидан кейин амал қилишни ўйлайди. Аллоҳим, бизларни Рамaзонда саломат қилгин, Рамазонни ҳам бизларга саломат қилгин ва хато-камчиликсиз биздан қабул қил!

Шайх Абдулазиз Торифий

http://t.me/torifiyuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.