Шоҳруҳ Мирзо ва Кисва.
Каъба устига ёпиладиган кисва (каъбапўш)ни тайёрлаш доимо шарафли вазифа бўлиб келган. ХIII-ХV асрларда мазкур вазифани Мисрдаги Мамлуклар давлати бажарган. Темурий ҳукмдорлардан Шоҳруҳ Мирзо (1377-1447) Мамлукларга бир неча бор элчи юбориб, Каъбага кисва тайёрлаб бермоқчилигини маълум қилади. Аммо, мамлуклар ҳа деганда бу таклифни қабул қилавермайдилар. Ниҳоят, 1443 йилда бу таклиф қабул қилиниб, Каъбага мамлукларнинг кисваси билан бирга Шохруҳ Мирзо тайёрлатган кисва ҳам ёпиладиган бўлади. Бу ҳолат Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин ҳам 1452 йилгача давом этган.
https://t.me/ustozlar_uzbekistan