Қовун қовундан ранг олади!
Олимпиада ўйинларида хитойлик гимнастикачи Чжоу Яцинь шоҳсуппада кумуш медални қабул қилар экан, бошқа совриндорлар нега медални тишлаб туришганига дастлаб тушунмайди.
Кейин эса ҳайрон боқиб, кўп ўтмай қандайдир болаларча нуноқлик билан ўз медалини тишлаб суратга туша бошлади. (Видеоси изоҳда)
Биров қизнинг соддалиги устидан мийғида кулиб қўйган бўлса, бировга бу ҳаракат эриш туюлди. Яна бир учинчи гуруҳ борки – бизни бу ҳаракат ўйга ундади.
Психология илмидаги бир қатор мумтоз назариялардан биламизки, одам қайсидир хатти-ҳаракатни ўрганиб, ўзлаштириб олган бўлса, ушбу икки усулдан бири унга ёрдам берган бўлиб чиқади:
1. Викар ўрганиш – бирор хатти-ҳаракат кимдир томонидан амалга оширилиб, якунда одам учун қандай самара ва оқибат келтирганини бевосита кўриб, кузатиб туриб ўрганиш.
2. Оперант ўрганиш – бирор хатти-ҳаракатни синов тариқасида мустақил амалга ошириб кўриб, хато бўлса, бошқача йўл тутиб кўриш, самарали бўлса, шу ёндашувни сақлаб қолиш орқали ўрганиш.
Юқорида эсланган “соддадил” спортчи қиз мисолида биз ёрқин равишда викар ўрганиш, яъни кўриб, кузатиб, тақлид, эргашиш ортидан ўрганиш намунасини кўрамиз:
Инсон боласи фақат кичкинтой даврида эмас, катта бўлганда ҳам бу усулда ўрганишни давом эттириши ва айрим ўринларда бундай ўзлаштириш, мутлақо англанмаган ҳолда рўй бериши, яъни ўзбекча айтганда “қовун қовундан рангни” ортиқча ўйланмай, автоматик кўчириб олиши мумкин экан.
Бундай мисолларда бола тарбияси учун масъул ота-она ва устозларга кучли эслатма бор. Бу борада фикримиз индаллоси австриялик иқтисодчи олим Карл Менингернинг бир ҳикматида аниқ ифодаланган:
“Ўқитувчининг кимлиги, нимани ўқитаётганидан кўра муҳимроқдир”.
P.S. Фарзандларим ораси 2,5 ёш. Қизимни акасига “ака” деб мурожаат қилишга ҳеч ўргата олмаяпмиз. Яхшилаб ўзимизни тафтиш қилиб қарасам, қизимга “Мана буни ... (исм) га бериб юбор”, “... (Исм) ни менга чақириб бер”, деб ҳечам “Мана буни аканг (исм) га бериб юбор”, “Аканг (Исм) ни менга чақириб бер”, демас эканмиз...
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi