⚡️Вазир жамғармаси устамаси учун дастлабки синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан жорий йилда Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун 1-босқич (тест) синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилиши белгиланди.
Тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудий манзилларда “test.uzedu.uz” платформаси орқали реал вақт режимида онлайн ўтказилади.
Бунда номзодларнинг ўзи дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳоланади. Тест синовлари (40 та) учун 100 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилади.
❗️Тест синови натижаларига кўра, максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар кейинги босқичга йўл олади.
Номзод педагоглар ушбу ҳавола орқали ўз ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами)ини киритиб, 1-босқич синови учун тайёрланган намунавий тест саволлари билан танишиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз: Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан жорий йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар етиб белгиланган.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz