⚡️«Талабчан» директор жаримага тортилди
Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактабида барча ўқувчиларга мажбурий “жакет” олишга кўрсатма берган директор жазоланди.
Мактаб директорига нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “жарима” интизомий жазо чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz

“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”, дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz