🔥
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ваколатлари Миллий гвардияга ўтказилди!
2024 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг
вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.
Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардиясида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек
вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.Янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга
ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келмоқда.Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.