ЧИН ҲАЙИТ
Ҳайит куни мусулмонлар умавий халифа Умар ибн Абдулазизни табриклаш учун ҳузурига кирдилар.
Катталар чиқиб кетишгач, ортидан болалар киришди. Улар орасида Умар ибн Абдулазизнинг ўғли ҳам бор эди. У эски, оҳори тўкилган кийимда эди. Бошқа болалар эса янги ва чиройли кийингандилар.
Бу ҳолни кўрган Умар ибн Абдулазиз йиғлади...
Муборак ўғил ота ёнига келиб:
- Отажон, нечун бошингиз эгик, нечун йиғлайсиз? - деди.
- Ўғилгинам, чиройли кийинганлар орасида сени эски кийимда кўриб, боламнинг қалби синиб қолмасмикин, деган хавотирдаман, холос.
- Отажон, Аллоҳни таниб туриб, Унга осийлик қиладиганларнинг қалби синади. Ота-онасига оқ бўладиганларнинг қалби синади. Аллоҳга қасамки, ҳайит (чиройли кийинганларники эмас), Аллоҳга итоат қиладиганларникидир.
Ҳақ гап. Ҳайит Аллоҳга итоат қиладиганларникидир.
Аллоҳнинг тоатида ўтказган ҳар бир кунингиз, ҳар бир соатингиз сиз учун ҳайитдир, қувончдир, шодиёнадир.
Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар кун ҳайитдир. Мўминнинг Мавлосини эслаб, Унга итоат қилиб, шукр қилиб ўтказган ҳар бир куни ҳайитдир.
Ҳайит не? У эмас кийим ё безак,
Амалнинг ортиши ҳайитдир бешак.
Иймонинг зиёда бўлса ҳайитдир,
Юрагинг тақвога тўлса ҳайитдир.
Охиратдан қўрқиб йиғла, ҳайитдир,
Диним деб бағрингни тиғла, ҳайитдир.
Қалбингни тақвога тўлдир, ҳайитдир,
Кибру-ҳавойингни ўлдир, ҳайитдир.
Энг Буюк Раббингга бўйсун, ҳайитдир,
Дилинг исёнини қўйсин, ҳайитдир.
Исломий ҳаддингда тургин, ҳайитдир,
Уқбо кошонасин қургин, ҳайитдир.
Аллоҳ ибодатингларни қабул айласин ва келаси шу кунларга яхшиликда етказсин.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
@IkromSharif
https://t.me/urganchagrotexnikumi