Мусулмонлар ва викинглар – Иккита тамаддун, икки оламнинг тўқнашуви. 3 қисм. Шундай қилиб, викинглар қироли мусулмонлар элчисини ўз олдида чўккаллаб туришини кўришни истаганди...
Қирол бу сурбет Ал-Ғазолнинг барча таклифларини қабул қилса-да, уни жазолашни хоҳлаган ва саройга кириш эшигини жуда ҳам паст қилиб қайта қурдиртирганди. Ал-Ғазол бир кўришдаёқ ҳаммасини тушунади. Шундай бўлса-да у кириш йўлагидан оёқларини олдинга узатиб эмаклаб ўтади ва қиролнинг олдига чиққач яна қаддини кўтариб тик туриб олади. Ал-Ғазол қиролга қараб: "Ассалому алайкум, сени ва халқинги, шу улуғвор, ҳашаматли, кенг саройингдаги барча кишиларни қутлайман олийжаноб подишоҳ!" дейди.
Ал-Ғазол викинглар шоҳини қизариб кетганини кўриб унга ислом динининг асл моҳиятини тушунтира бошлабди. Элчи Қуръондан "Қасос" сурасини викинглар подшосига ўқиб беради.
Унда Мусо алайҳиссаломнинг фиравнга қарата : «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, ундан бошқа ўзга ҳеч бир зотдан нажот йўқ! Барча ҳалок бўлади ва қиёматда унинг олдида жавоб беради, барчамиз унинг, яратганнинг олдига қайтамиз» ояларини такрорлайди.
Викинглар подшоси Ал-Ғазолга қараб кулиб шундай дейди: "Сен ўз халқингни донишманди экансан. Мен сени ҳор қилиб чўккалатмоқчи эдим, лекин сен менга оёқ учингни кўрсатиб эмаклаб кирдинг ва қаддингни ғоз тутиб олдинг. Сен мени айёрликда енгдинг".
Ал-Ғазол викинглар подшосига амир Абдураҳмоннинг хатини ўқиб беради ва совға-саломларини топширади.
Солномаларда ёзилишича Ал-Ғазолнинг ташрифи викинглар қироличасини ҳам қизиқтириб қўйган экан. У ҳам Ал-Ғазолни ўз хузурига таклиф қилган. Элчи викинглар қироличасига ислом дини ва мусулмон олами ҳақида гапириб берган.
Шу ерда эслатиб ўтишимиз керакки, 2015 йилнинг мартида археологик қазилмалар чоғида, Швеция ҳудудида бинафшаранг шиша билан безатилган узук топилади. Узукда қадимги куфий араб тилида "Аллоҳ йўлида" деган ёзув бор бўлган. Бу ноёб топилма Борг шаҳрининг шимолида жойлашган Борке оролидан топилганди. Узук аёл кишининг қабридан олингани эътиборга молик. Суяклар экспертизаси бу аёлнинг тахминан 850 йилларда дафн қилинганини аниқлаган. Бу айнан Ал-Ғазолнинг викинглар юртига қилган элчилик даврига мос келади.
Нима бўлган тақдирда ҳам, бу узук викинглар ва мусулмонлар ўртасида сиёсий муносабатлар бўлганининг исботидир.
Викинглар ва ибн ФадланВикинглар олами ҳақида яна бир мусулмон сайёҳи – Ибн Фадланнинг меҳнатлари, унинг келажак авлодларга қолдирган ёзма манбалари жуда ноёб ва муҳимдир. У Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир топшириғи билан бу совуқ ўлкаларга келган эди. Айнан ибн Фадланнинг ҳикоялари
"Easters Of The Dead" асарининг муаллифи Майкл Крайтонни илҳомлантирган. 1976 йилда ёзилган бу асар асосида Голливудда саҳналаштириган "13 жангчи" филмида ибн Фадланнинг образи гавдалантирилган ва бош ролда Антонио Бандерас ўйнаган.
Ибн Фадлан 921 йилда Бағдоддан Аббосийлар халифаси ал-Муқтодир илтебарга (вассали бўлмиш хазарлар шохига), яъни Волга Булғорлари подшоси Алмишга юборган элчилик котиби бўлган. Бу улуғ саёҳатда ибн Фадлан викинглар билан ҳам учрашган. У викинглар ҳақида шундай ёзади: "Мен Булғор (Идил, Волга) бўйига келиб лагер қурган руссларни кўрдим. Мен олдин ҳеч қачон бундай оқ баданли, тик қоматли одамларни кўрмаганман. Уларнинг қўлларида болталар, қиличлар ва калта ханжарлар бор.
Улар қуролларини ҳеч қачон қўймас эканлар. Лекин улар оддий тозалик (гигиена) қоидаларига амал қилмайдилар. Улар умуман ювинишмайди, жирканч, кир-чир, қон чапланган қўлларидаям таомланиб кетаверишади". Бу викингларнинг Ироқ ерлари ва Бағдодгача савдо-сотиқ билан келган даврларини ўз ичига олган йиллар эди. Уларнинг қабрларидан араб пуллари динорлар топилаётганиям бежиз эмас.
Бу тарихни ўрганар эканмиз, биз аждодларимиз бўлган мусулмонлардан, уларнинг илми, обектив қарашлари, тозалиги, ҳалоллигидан ғуруримиз ортади. Улар Ал-Ғазолий, ибн Фадланлар каби жасур, ақлли бўлганлигидан фахрланамиз!
Тамом
Bk dasturlar:
@xbet_linebet_apkk🔎
@unutilgantarix