17 НОЯБР санаси 1941 йилдан буён Халқаро талабалар куни сифатида нишонланиб келинади
Сана тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1939 йил 16 ноябр куни нацистлар қўл остига ўтган Чехословакияда талабалар Чехословакия ташкил этилганлигининг 21 йиллигини нишонлаш учун намойишга чиқишган. Хукумат қўшинлари намойишчиларни тарқатиб юборган ва тартибсизликларда тиббиёт факультети талабаси Ян Оплетал отиб ташланган, юзлаб намойишчилар ҳибсга олинган. 17 ноябрь куни эса Гитлернинг буйруғи билан фашистлар талабалар ётоқхоналарини ўраб олиб, 1200 дан ортиқ талабани концлагерларга олиб бориб ташлашган. 9 нафар талаба ва талабалар ҳаракати фаоллари қамоқхонада қатл этилган.
Мазкур хунрезликдан икки йил ўтгач, 1941 йилда Лондонда нацистларга қарши курашган талабаларнинг халқаро учрашуви бўлиб ўтган ва унда Чехословакия коммунисти Отто Шлингнинг таклифига биноан, ҳар йили ҳалок бўлган талабалар шарафига 17 ноябр санасини Халқаро талабалар куни сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
🔎 @unutilgan_tarix