#тарбия
Ҳеч эътибор берганмисиз тундаги баъзи ҳисларга...
Болангизнинг йиғиштирилмай қолган хонасидаги ўйинчоқларга кечаси қараганингизда негадир кундузгидек асабийлашмайсиз.
Ширин ухлаб ётган болангизни очилиб қолган устини ёпаркансиз, ерда сочилиб ётганлар ҳудди санъат асарига ўхшайди.
Инсоннинг ичида кундузлари кўринмайдиган, кечаси бўй кўрсатадиган баъзи туйғулар бордек...
Куни билан “поезд -поезд” ўйнаган, осмонга ракеталарини учирган, қўғирчоқларини безантириб модалар намойишида қатнаштирган, фахрли ўринлар олиб берган қаҳрамонларимиз беозор ухлаб ётибди. Кундузлари шу ҳаракатлари учун уришиб- сўкиб, йиғиштир- тўпла деб бақириб, айтганимизни ака- ука бир-бирига ошириб бажаришмаса асабийликдан тутунимиз кўкка чиқади.
Ҳам ишга борайлик, ҳам уйимиз тоза турсин, ҳам болаларимиз ақлли, одобли, иқтидор соҳиблари, намунали бўлсин. Ҳам овқатимиз ширин чиқсин, ҳам эр миннатдор - пайпоғини кийдириб қўяйлик, қайнона-қайнота, қайинсингил ҳамма рози, остонада оёқ кийимлар тўғриланган бўлсин?..
Йўқ! Ундай дунё йўқ. Ҳой, жони қирққа бўлинаётган оналар ўзингиздан мукаммаллик ясашни бас қилинг!
Йўқ, сизнинг қирқта эмас битта жонингиз бор. Сиз тугайсиз, аммо иш тугамайди, умрингиз тугайди, ишингиз тугамайди...
Энг зарури нима десангиз, мен албатта эътиборингизга муҳтож мўлтираётган болангиз дейман, ошхона эшиги олдида сизни кутиб ухлаб қолган қоракўзлар дейман.
Энг тўғриси қайси десангиз, албатта, руҳи очликда қолаётган болангиз билан ишлаш, дейман.
Иш орасида оз бўлса-да, ўзингиз ва болангизга ҳам вақт ажратсангиз ...
Ҳой, кечаси ётоққа судралиб кираётган Оналар, ҳаммасини уддалай олмайсиз, Инсонлик ҳоли, деган тушунчалар бор.
Мен дангасаликни тарғиб қилмаяпман. Руҳи парча – парча бўлиб кетаётган, хаста бўлса ҳам “мен яхшиман” деб юрган оналар, ўзидан “мукаммал хотин” ясаб олганлар воз кечинг “менинг қусурим йўқ” деган иддаолардан.
Ҳаётингизни бироз осонлаштирсангиз нима бўлади? Болангизни олдида, эрингизни олдида ўзингизни қанчалар кучли ва матонатли кўрсатманг, сиз марҳамат ва шафқатга мутлақо муҳтожсиз... изоҳлашга кучим етмайди.
Юзингизни силаб, пешонангиздан ўпиб “кел ўзимга” деса, “яхшиям борсан” деса, кўзингиздан тирқираб ёш тўкилади, “мунча яхшисан” деса ўша куни осмонларга сакрайдиган ҳассос қалбингиз бор.
Сиз онасиз, дунёнинг энг улуғвор мақомидасиз, бунча мажбурлайсиз ўзингизни ҳар томон сочилишга...
Озгина руҳингизни эшитишга , ўзингизга назар ташлашга... Портлаб кетаётган асабларни оз бўлсада асрашга ва уларнинг “мазасини” болаларингиз билан бўлишмасликка нима дейсиз?..
📚"Оналик мақоми"
©Ноила Холмуҳаммад
@Ummuzaynabummuijodi