Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​#иқтибос

Мен шоирман деган зотдан қўрқинг. Чунки ундан хар балони кутиш мумкин.. Хакикий шоир ҳеч качон иддао билан узини таништирмайди. Аксинча, уни аллакачон халк танлаб, сайлаб олган бўлади...

Аслида, шеър хам одамдек гап. Унинг юзи, кўзи, қиёфаси ва либоси бор. Баъзи шеърлар сатанг аёллардек ясанган. Пардоз-андозни хам жойига қўйган. Уларда биргина етишмовчилик бор, холос. Самимият йук.

Шеър нима? Шеър ёзилаверади. Китоблар хам босилаверади. Шоир камайса, ана, канча уддабуронлар бор - китоб камаймайди.

Бирок, хакикий адиб, шоир хар йили осмондан чалпакдек ёгилавермайди!

©️Муҳаммад Юсуф

@Ummuzaynabummuijodi

2k 0 6 3 170

Давоми...

Динимизда ердан топиб олинган пул ҳам бизга ҳалол бўлмайди. "Бир йил сақла, эгаси чиқмаса садақа қил! Аммо билки, савобидан улушинг бўлмайди. Савоб пулнинг эгасига ёзилади." дейишади.

Бировники-ҳамиша бировники бўлиб қолади, азизлар!

Кимдир сиздан ўлиб-ётиб пул сўраса, майли йўқ деманг беринг! Ва кўзларига қаранг: ўша пайт ҳаммаси маълум бўлади!

Бу чиндан муҳтож одамми ёки йўқ! Қўпол бўлса ҳам айтай, пулни олган пайтида у шайтон бўлса шайтонлигини, муҳтож бўлса муҳтожлигини кўрсатади. Атига бир неча секунд сиз унинг кимлигини кўриб қолишга улгурасиз...

Агар зеҳниятли синчков инсон бўлсангиз...

Аллоҳдан сўрангки: "Мани фақат берувчи қўл қилгин! Майли машенник бўлса ҳам, майли муҳтож бўлмаса ҳам, майли шайтон бўлса ҳам, майли жин бўлса ҳам...

Яхшилик қилиб ҳаммани қарз қилиб ташлай! Пулимни олгани келган шайтонлар унга берарканман, бирор марта баҳиллигим тутмаганига ёқа ушлаб кетсин!

Эй Аллоҳ наслимдагиларнинг ҳаммасини берувчи қўл қилгинг, аммо авлодимдан тиламчиларни, ғурурсизларни, орияти ўлганларни, бир сўм пул учун иймонини сотиб юборадиганларни чиқармагин!

Кимнинг менда ҳаққи бўлса, уни адо этмагунимча жонимни олмагин! Игнадек нарса олган бўлсам ҳам раҳматини айтиб эгасига топширай! Мени шунга муваффақ эт! "

©️Азизахон Исмоилова.

@Ummuzaynabummuijodi

2.4k 0 53 23 274

#нимадир_ва_яна_нималардир

Ориятли одам қийин кунда ҳам бировдан қарз сўролмайди. Керак бўлса билакдаги кучини ишга солади, қўлидан нима келса пул учун ўша ишни қилади. Аммо пул сўрай олмайди.

Диндан озгина хабари бор одам- кимдандир олган бир сўм пулини ҳам қайтаришни ўйлайди. Ҳа, олишдан олдин ўйлайди. "Ухлатиб кетаман, овосам бўлди!" деб ўйлайдиганлар билингки, диндан хабари йўқ одамлардир...

Кеча бир уламо айтди: одам ароқ ичган ҳолатида ёниб кетса, чўкиб кетса шаҳид мақомини олади, аммо барибир кимдандир қарзи бўлса, қарзидан сўралади.

Шундан ўзингиз хулоса қилинг!

Ўтган йили акам билан телефонда гаплашиб қолдим. Ўғлини Кореяга жўнатмоқчилигини, саккиз минг доллар пул кетишини, мол-холларини сотиб бўлганини аммо шу ҳолдаям яна бир ярим минг доллар етмаётганини гап орасида айтиб қолди.

"Келинг, манда пул бор. Бервораман!" дедим. Акам бўлса бир оз гўшак ортидан сукут сақлаб туриб гапириб қолди:

"Азизахон, сиздан қарз сўраб боришга юзим чидамайди. Тўғри тушунинг! Қанақа қийин кунларга тушгансиз, ҳаттоки ман ўйласам ваҳимага тушиб кетаман:

"Азизахон қанақа ҳолга тушган экан ўшанда, юрагиям отнинг калласидек экан-да!" дейман ўзим- ўзимга...

Эр-хотин нечта ҳовли-жойнинг қарзини уздинглар-у! Ўша кунингизда ака бўлиб асқотмаганман, бир сўмини тўлаш учун ёнингизга кириб қўйган жойим йўқ! Шунинг учун сиздан қарз сўрашга бетим чидамайди!

Энди мандан келиб сиз ўшанда қарз сўрамагансиз-у, ман қандай сизга югуриб бораман?!"

Табиийки, камина бу гапга кулдим: "Аллоҳга ҳамд бўлсин, ака! Ман ўзи ҳеч кимга бормаганман қарз сўраб, сиз ҳижолат бўлманг бунга... Ғурурим йўл қўймаган деёлмайман, шунчаки бандасидан сўраб ўрганмаганман, холос..." дедим..

Куни кеча опамникига бордим. Ошхона жавонини очсам, бир дунё идиш турибди. Ҳаммасини танидим!

Жигарларим билишарди, каминанинг қарз сўрашга тили бормаслигини... Ўша қийин кунларда опамга телефон қилдим:

"Роса арзон идиш бозори топдим. Олсам, сотиб беришга қарашасизми?"

У ёқдан дарров тасдиқ жавоби бўлди. Опамга роса идиш ўтқаздим. Лип этиб Фарғонадан машинасида етиб келди ва қўлимга пул бериб идишларни олиб кетди. Мен эса пулни эримга тутқаздим. Кафтимиз исини олмасдан у пул ҳам ҳақдоримизга кетди...

Ўша идишларни опам биттасиниям сотмаган экан...

Қўлимда ўғлим чақалоқ эди. Ишонсанглар, япон сериалидаги Ошиннинг ғирт ўзи бўлганман. Тошкентга мол олиб келишга қатнардим. Болаларимнинг ҳаммаси кичкина эди. Газ заправкасига тўхтасак, боламнинг юзига қор тушмасин деб ёқам билан юзини тўсардим.

Турмуш ўртоғим ўшанда қарз узиш учун иккита жойда ишларди. Ҳамма эшиклар бизга ёпилган, лекин ёпилмасдан очиқ турган ҳолида ҳам биз юкиниб борадиган одам эмасдик.

"Эр-хотин қўш ҳўкиз" деган мақолнинг маъносини ана ўшанда ўзимнинг ҳаётимда кўрганман. Худога тинмай дуо қилганмиз...

Ҳозир ҳам дуони узмайман. Олдин қарзлардан осон чиқиб кетишни сўраб дуо қилган бўлсам, ҳозир манга ўша қийин кунларда сўрамасам ҳам ёрдам берган одамларни дуо қилиб ўтираман.

Ўзи умуман шундай. Яхшиликни унутмаслик керак. Тиламчи пулни олган заҳоти дуо қилади. (Ҳозир пул олса ҳам дуо қилмайдиганлари чиқиб кетган) Аммо насл-насабли одам ўзига қийин кунда асқотган одамни то ўлгунича дуо қилади. Қарзини узиб бўлган бўлса ҳам...

Шу кунгача кимга эҳсон берган бўлсам, ўша пулни олишга ийманган, жуда ўзини ноқулай ҳис қилган, ҳали пул қўлига ўтмасидан қайтариш ташвишига тушиб қолган одамларга берган пулим ўша заҳоти ўрни тўлган!

Бу ёқдан бераман, бу ёқдан картамга тушади. Унга билдирмайман аммо ҳайрон бўламан. Ичимда "эҳсонни ўрнига берганим" ни ҳис қиламан.

Ҳозир телеграм каналларида пул йиғиш авжига олди. Бу энг хатарли нарса азизлар! Шу ҳолга тушмасликнинг ҳаракатини қилиш керак. Аллоҳдан шу кунга тушмай деб паноҳ сўраш керак.

Нега?

Агар битта одамдан қарз олсангиз, унинг кимлиги сизга маълум! Танангизда жонингиз бор экан, унинг қарзини адо эта оласиз, аммо сизга пул берган одамларнинг кимлигини билмасангизчи?!


Давоми... 👇

2.2k 0 42 2 134

​​#яхши_постлар

ҚИСҚА ҲИКОЯ
  
Буюк рус адиби Антон Чеховнинг бир қисқа ҳикояси бор:

“Қария ўзининг бемор хотинини озғин оти тортадиган аравага ортиб даволаш учун узоқдаги шаҳарга йўл олди. Йўлда қария худди ўзига ўзи гапираётгандек паст овозда ғулдириб гапириб кетар эди.

У бир вақтнинг ўзида ўзи билан қирқ йил бирга ҳаёт машаққатлари тотган, тирикчилик қайғусини бирга чеккан , далаларда деҳқончиликда унга ёрдамчи бўлган, хонадонини тартибга солган хотинига ҳам тасалли бериб кетар эди...
  
Қария мана шу лаҳзаларда ўтган шунча йиллар мобайнида хотинига қаттиққўллик қилганини, унга бирор марта яхши муомала қилмаганини, ширин гаплар айтиб кўнглини олмаганини ҳис қилди. Унга кўп зулм қилганини айтди.

Чунки хотинига ширин гаплар гапириш учун, унга табассум қилиш учун ҳаёт ташвишларидан ортмаганини гапирди. Қария бу гапларни йўл бўйи хотинига маҳзун бўлиб, таассуф билан гапириб борди.

Сув тошни ўйиб ташлагани каби оддий сўзлар ҳам киши қалбини ўйиб ташлайди. Унда чуқур излар қолдиради. Қария қирқ йил мобайнида хотинига бера олмаган муҳаббат, меҳр ва эр-хотин ўртасидаги ҳаёт илиқлигини унга энди бермоқчи бўлди.

Унга энди бундан сўнг барча истакларини бажаришини, умрининг охиригача барча орзуларини рўёбга чиқаришини айтиб ваъдалар берди...
  
Қария манзилга етиб боргач, отдан тушиб аравадан хотинини илк бор кўтариб туширмоқчи бўлди. Аммо хотини вафот этган эди. Унинг танаси совиб бўлган, қариянинг ширин сўзларини эшитмасдан олдин жонини яратганга топширган эди!”.
  
Аламли ҳикоя мана шу ерда тугайди. Чехов бу ҳикояси орқали бизни қарияга ўхшаб ўзимизга ўзимиз гапириб қолишимиздан огоҳлантиради. Вақтни ўтказиб юборишимиздан бизни қайтаради. Чунки вақт ўтганидан сўнг ширин гапларнинг кимга кераги бор?!
  
Биз бир-биримизнинг қадримизни вақт ўтиб англаймиз. Вақтида бериладиган бир дона гул вақт ўтганидан кейин бериладиган бутун дунёдан яхшидир. Вақтида айтилган битта ширин сўз ҳислар ўлганидан кейин битилган бутун бир қасидадан яхшидир. Маййитнинг пешанасидан ўпиб кечирим сўраш каби кечиккан нарсадан фойда йўқ.
  
Гўзал нарсаларни ортга сурманг. Иккинчи бор имкониятга эга бўлмаслигингиз мумкин!

Абдуқодир Полвонов

@Ummuzaynabummuijodi

4.9k 0 167 7 214

#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон?!

Бугун дам олиш куни якшанба. Осмонимиз ёришиб бормоқда, нурлар унда уйғоқ.

Фажр намозини ўқиб, бу куннинг биринчи фарзларини бажаришга киришган ҳамма-ҳаммага барокотли, ажри улуғвор, неъматларга бисёр кун тилаймиз.

Ҳаётда севимлилар ичра севимли бўлиш, қадрдонлар ичра қадр топиш, ёруғ юзлилар даврасида ёруғ юз билан ўтириш барча-барчамизга насиб этсин.

Кетган давраларимизда ўрнимиз қолсин. Унутилмас бўлиб сўзимиз!

Яхшилар қалбга кўмилади дейишади. Шу таъриф учун ҳам дунёда яхши бўлиб яшашга нима етсин?!

Сизларга соғлиқ саломатчилик тилайман. Оғриманг. Чунки соғлиқ ҳамма нарсадан муҳим! Сизга ана шу муҳим бойликни тўлақонли соҳиби бўлиш насиб этсин.

@Ummuzaynabummuijodi

4.6k 0 151 4 133

#тарбия

Ҳеч эътибор берганмисиз тундаги баъзи ҳисларга...

Болангизнинг йиғиштирилмай қолган хонасидаги  ўйинчоқларга кечаси қараганингизда негадир кундузгидек асабийлашмайсиз.

Ширин ухлаб ётган болангизни очилиб қолган устини ёпаркансиз, ерда сочилиб ётганлар ҳудди  санъат асарига ўхшайди.

Инсоннинг ичида кундузлари кўринмайдиган, кечаси бўй кўрсатадиган баъзи туйғулар бордек...

Куни билан “поезд -поезд” ўйнаган, осмонга ракеталарини учирган, қўғирчоқларини безантириб модалар намойишида қатнаштирган, фахрли ўринлар олиб берган  қаҳрамонларимиз беозор ухлаб ётибди. Кундузлари шу ҳаракатлари учун уришиб- сўкиб, йиғиштир- тўпла деб бақириб, айтганимизни ака- ука бир-бирига ошириб бажаришмаса асабийликдан тутунимиз кўкка чиқади.

Ҳам ишга борайлик, ҳам уйимиз тоза турсин, ҳам болаларимиз ақлли, одобли, иқтидор соҳиблари, намунали бўлсин. Ҳам овқатимиз ширин чиқсин, ҳам эр миннатдор - пайпоғини кийдириб қўяйлик, қайнона-қайнота, қайинсингил ҳамма рози, остонада оёқ кийимлар тўғриланган бўлсин?..

Йўқ! Ундай дунё йўқ. Ҳой, жони қирққа  бўлинаётган оналар ўзингиздан мукаммаллик ясашни бас қилинг!

Йўқ, сизнинг қирқта эмас битта жонингиз бор. Сиз тугайсиз, аммо иш тугамайди, умрингиз тугайди, ишингиз тугамайди...

Энг зарури нима десангиз, мен албатта эътиборингизга муҳтож мўлтираётган болангиз дейман, ошхона эшиги олдида сизни кутиб ухлаб қолган қоракўзлар дейман.

Энг тўғриси қайси десангиз, албатта, руҳи очликда қолаётган болангиз билан ишлаш, дейман.

Иш орасида оз бўлса-да, ўзингиз ва болангизга ҳам вақт ажратсангиз ...

Ҳой, кечаси ётоққа судралиб кираётган Оналар, ҳаммасини уддалай олмайсиз, Инсонлик ҳоли, деган тушунчалар бор.

Мен дангасаликни тарғиб қилмаяпман. Руҳи парча – парча бўлиб кетаётган, хаста бўлса ҳам “мен яхшиман” деб юрган оналар, ўзидан “мукаммал хотин” ясаб олганлар воз кечинг “менинг қусурим йўқ” деган иддаолардан.

Ҳаётингизни бироз осонлаштирсангиз нима бўлади?   Болангизни олдида, эрингизни олдида ўзингизни қанчалар кучли ва матонатли кўрсатманг, сиз марҳамат ва шафқатга мутлақо  муҳтожсиз... изоҳлашга кучим етмайди.

Юзингизни силаб,  пешонангиздан ўпиб “кел ўзимга”  деса, “яхшиям борсан” деса, кўзингиздан тирқираб ёш тўкилади, “мунча яхшисан” деса ўша куни осмонларга сакрайдиган ҳассос қалбингиз бор.

Сиз  онасиз, дунёнинг энг улуғвор мақомидасиз,  бунча мажбурлайсиз ўзингизни ҳар томон сочилишга...

Озгина руҳингизни эшитишга , ўзингизга  назар ташлашга... Портлаб кетаётган асабларни оз бўлсада асрашга  ва уларнинг “мазасини” болаларингиз билан бўлишмасликка нима дейсиз?..


📚"Оналик мақоми"
©Ноила Холмуҳаммад

@Ummuzaynabummuijodi

5.6k 0 208 21 309

​​#ҳикоя

СЎЛМАГАН ГУЛ

Кичик дилхиралик катта кўнгилсиёҳликка айланиб, тортишдилар, бир-бирларига кўнгил оғритадиган сўзлар сўзлаб, вазиятни ислоҳ қилиш мумкин бўлмайдиган даражага келтирдилар. Сўнг бир-бирларига ажрашиш ҳақида гап-сўз ҳам ташлаб қўйишди.

—  Ажрашиш даъвосини сен очгин!- деди эркак.

—  Ҳаммасини сиз бошладингизми, ўзингиз очаверинг ажрашиш даъвосини ҳам!- дея жеркиди аёл.

Бири “Ўн беш кундан кейин ажрашамиз” дея давом этди сўзларида, иккинчиси “боланинг имтиҳонлари бор. Имтиҳонларига таъсир қилмасин. Бир ойдан кейин ажрашамиз” дея туриб олди.

Ҳатто шу ажрашиш борасида ҳам  бир-бирларини тушуна олмадилар.

Турмуш қурган кунлари экиб, ўстирган бирга парвариш қилган гуллари бор эди. Икковлари ҳам бу гулни яхши кўришарди. Тортишаётганларида кўзлари шу гулга қадалди. Турмуш қурганларидан бери илк бор бу гулга маҳзун тикилаётгандилар.  Турмушларидек у ҳам қийматини йўқотган эди.

—  Ўз ҳолига қўямиз. Гулимиз қачон сўлса ўша куни ажрашамиз!- деди аёл. Эркак ҳам худди шу гапларни кутаётгандек “майли” деди…

Орадан бир кун, уч кун, беш кун, бир ҳафта ўтди ҳам гул негадир сўлай демади. Қандай қилиб суғорилмайдиган, парвариш қилинмайдиган гул сўлмаслиги мумкин?

Бир кеча болалари сув ичиш учун уйғонганди, отаси қўлида сув идиши билан гул атрофида куймаланаётганини кўриб:

—  Кечикдингиз, дадажон! Сиздан олдин онам уйғониб гулни суғордилар. Сизлар бир-бирингизни шунчалик яхши кўрар экансизлар, бу гул асло сўлмайди!

©️Суат ЎЗГЕ
Таржимон: Умида Адизова

@Ummuzaynabummuijodi

4.3k 1 67 5 256

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Ummuzaynabummuijodi

3.6k 0 64 42 145

​​#насиҳат

ОНАНИНГ ҚИЗГА НАСИҲАТИ

Қалб қўрим, бебаҳо бойлигим, кимприкларимда асраганим, гул ифорлигим, жигарпорам, жон қизим! Сўзларимни диққат билан тингла ва зинҳор унутма. Чунки бу дунёда онангдан яқинроқ дўст топа олмайсан.

Сен бебаҳо ганжинамсан, бойлигим, хазинамсан. Роббимнинг энг гўзал омонати, келажакнинг онасисан. ИншааАллоҳ, пойи қадами жаннат, жамиятнинг устозисан.

Аллоҳни танигин, бандалик таъмини ҳис эт ва Ундан келган қисматга рози бўлгин-ки, У ҳам сендан рози бўлсин! Шуни унутмагин, Аллоҳ сени ўзингдан ҳам яхши билади.
Сенга нима яхши, нима ёмонлигини Ўзи билади. Сен учун энг тўғриси нима экани фақат Аллоҳга аён.

Жонимнинг парчаси, ой қизим, ахлоқсиз кимсаларнинг бадбин ўйларида кезишингга тоқат қилолмайман. Бегона назардан сенга озор етишига кўнглим чидамайди.
Саодат ва эҳтиромга муяссар бўлиш фақат Аллоҳга бандаликни ҳис қилишдадир. Аллоҳга осийлик қилиб инсонларни мамнун қилишга ҳаракат қилганлар ҳеч қачон бахтли бўлмайдилар.

Очиқ-сочиқ, беҳаё кийиниш Аллоҳга гуноҳкор бўлишдир. Аллоҳнинг Амрини, ояти кариймани назар-писанд қилмасликдир. Ташқаридаги хавфу таҳликага қарамай уй эшикларини очиқ қолдириш демакдир.

Бир аёл ҳамманики бўлмайди, жон қизим. Бир аёлнинг жисмини ҳамма кўриши мумкин эмас! Аёлга ўтган-кетган қўл чўзиб, тегиниши мумкин эмас! Аллоҳга гуноҳкор бўлмасанг, эҳтиром, шараф ва саодат сени ҳеч қачон тарк этмайди, жоним қизим. Сен ҳаё ва иффатни ёпингинки, Аллоҳ сени ёмонликлардан, бегона назар, душманлик ва шармисорликдан асрасин!

Ҳар доим пок юрсанг, покизалар билан бирга бўласан. Чунки Аллоҳ Китобида шундай марҳамат қилади: “Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар эса, нопок аёллар учун. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эркаклар покиза аёллар учун”
(Нур сураси, 26- оят)

Сен ҳусн-латофатингни, аёллигингни шайтонсифат кимсалардан пинҳон тут, қизим -жоним. Аллоҳ сенга буюрганини адо қил ва фақат Ўзига таваккулда бўл.

Сен тасаттурни вужудинг гавҳари каби бил. Чунки кўзи ҳижобни кўрмаган номардлар ҳам кўп дунёда. Аллоҳ сенга инъом этган ҳусн ва латофатни Унинг омонати деб бил ва омонатдорликни гўзал ҳимоя қил.

Омонатдорликни англамайдиган, одоб-ахлоқдан бебаҳра эркаклар кўп. Аёл, она бўлгин ва ахлоқи гўзал, феъл-ҳуйи мукаммал йигит-қизларни тарбиялаб вояга етказгин.

Бу жамият ориятли, мард, ҳимоячи оталарга, иффатли, ҳаёли, маърифатли оналарга муҳтож. Дунёни бир силкитиб ҳушини ўзига келтирадиган оналар керак бизга.

Ғарб зулмати гирдобида қолиб жароҳати оғир дардларга мубтало бўлдик. Биз ўзимизни, ўзлигимизни унутдик. Аллоҳдан ҳаё қилишни унутдик, болажоним.

Энди бу жароҳатимизга келажак авлодни гўзал хулқ узра комил тарбия қилиш билан малҳам қўйишимиз керак. Сенинг зиммангда шу вазифа юкланган, она қизим.

Ҳаё либосинг, тақво зийнатинг, маърифат зебойишинг бўлсин. Ана шунда сендан икки дунёда рози бўламан, гул ифорли қизим.

Онанинг насиҳатини Умида АДИЗОВА ёзиб олди.

@Ummuzaynabummuijodi

3.7k 0 199 9 184

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_кун.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!

@Ummuzaynabummuijodi

3.7k 0 81 5 124

#туннома

Дўстлар-ижтимоий тармоқдаги саҳифамиздамас, ҳаётимизда...

Шакар қонимиздамас, иссиқ чойимизда...

Яхшилик илтифотимизда эмас, амалларимизда кўп бўлсин!

Суянганимиз тилсиз деворлар эмас, иссиқ қалбли инсонлар...

Қўл чўзганимиз иссиқ кафтлар, кулганимиз, табассум улашганимиз кунда Аллоҳ таолонинг қибласига ҳеч йўқ беш марта юзланадиган чеҳралар бўлсин!

Кетсак, ўрнимизни кўзлаб эмас, ортимизда қолган кемтик қалбларни йўқлаб келадиган яхшиларни яқин қилсин, Аллоҳ!

Бизни- бизга мунтазир турганларга, қалбидан, юрагидан, дуоларидан бизга жой берганларга улфат этсин!

Тунингиз осуда ўтсин!


@Ummuzaynabummuijodi

3.2k 0 42 6 261

"Раҳмат, қуллуқ, шукр!" дейдими, Лутфихоним Саримсоқова балкондан қараб... 🤗

3.1k 0 1 16 245

#тавбаи_насуҳ

@Ummuzaynabummuijodi

ТАВБАИ НАСУҲ

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

43-қисм

Мирзоалининг эшик ёнида тамоқ қиргани эшитилди. Гулзебо бу пайтда устига паҳмоқ ич кўйлагини кийиб олган ва ухлашга астойдил ҳозирлик кўраётганди.
—Менам унда намозимни ўқиб ухлагани ётдим, янга! Бўпти, яхши ётиб туринглар...
Янгаси жағи осилиб ғалатьи қаради:
—Намоз? Вой ҳали намоз ўқияпсизми?
Сўнг Сарвинознинг боя қўлида обдаста билан ҳожат тарафдан келаётганини кўргани ёдига тушди-ю афтини буриштирди:
—Совуқда таҳорат олиб нима зарур экан-а?! Вой, тавба...

Давоми...

https://telegra.ph/Tavbai-nasu%D2%B3-05-15-2

3.2k 0 10 12 78

Алҳамдулиллаҳ:

Бўлган, бўлмаган ва бўлиши керак бўлган ҳамма- ҳамма нарсага...


@Ummuzaynabummuijodi

3.5k 0 30 14 191

Азизларим, қовоқнинг бир неча хил тури бўлади: ош қовоқ, нос қовоқ, мочалка қовоқ, тўрва қовоқ ва хокозо...

Тўрва қовоққа бедана солиб қўйишади. Уни еб бўлмайди. Олдин идиш вазифасини ўтаган ҳозир фақат беданага уй вазифасини ўтаяпти холос.

Нос қовоқ кичкина бўлади. Чоллар носвой солиб юришади. Ҳозир кичкина шампунни идишидан носвой қилишяпти у ҳам экилмай, экзотик нарсага айланиб бўлган аллақачонлар...

Мочалка қовоқ роса пул келтирадиган нарса. Қаердадир роса экишаётганини ва Хитойга, Афғонистонга пуллашаётганини ўқиб қолдим. Ичи ғовак бўлади, истеъмол қиладиган жойи йўқ.

Ҳўш, ош қовоққа келдик. Расмини ташладим. Салла қовоқ деган туридан Хеллоуин байрамида ичига шам солиб люстра ясашади. Пўсти қалин, доим пўстидан тозалаётганимда пичоқ қўлимга кетиб қолмасин деб ҳавфсирайман.

Шу расмда ташлаганимдек узунчоқроғини олсанглар, уруғ тозалаб асабийлашиб юрмайсизлар. Уруғида магний кўп. Писта қилиб чақиб юрсангиз асабларингиз анча жойига келиб қолади. Гижжани йўқотади.

3.5k 0 47 49 291

Шарбат сиққичдан чиққан шарбатни ичасизлар, блендрдан чиққани бўлмайди.

4k 1 61 25 113

#нимадир_ва_яна_нималардир

Опам айтади: "сиз ошқовоқни реклама қилганингиздан кейин ошқовоқ ҳам қиммат бўп кетди..." 😂

Азизларим, қовоқдан алҳамдулиллаҳ роса фойда кўрдим. Бежизга китнинг оғзидан омон чиққан ҳазрати Зуннун алайҳиссаломга ошқовоқ неъмат, ризқ қилиб берилмаган экан-да деб ўйлаяпман ҳозир...

Қовоқ беор нарса, ўсаётганда ҳам, мева тугаётганда ҳам ортиқча мулозамат қилишларини талаб қилмайди. Сал инжиқроқ бўлганда, қаровсиз ерга эксак, мева тугмай ўжарлик қилганда балки биз одамзод уни ҳам кимёвий ишлов бериб селитрага бўктирган бўлардик...

Кийимлари синтетика бўлган, дорилари аллергия чақирган, ҳавоси бўғилиб одамларни астма қилган ҳозирги замонамизда экологик тоза нарса бўлиб мана шу қовоқ қолибди, назаримда!

Юзимга сал румянасифат бўлиб доғ туша бошлаганда кимдир қовоқ шарбати доғни йўқотар экан деб гапириб қолди. Шу билан бошладим...

Бир ярим ой қовоқ шарбати ичдим. Тез ёрдам келгунча улгурмасам керак дея ҳаво етмай бўғилиб ётадиган 30 йиллик касалим бор эди. Алҳамдулиллаҳ яхшиман!

На нўхот, на мандарин, на помидор, на асал, на сут еб-ича олардим. Аллергия дув этиб тошарди. Ундан шу баҳонаи сабаб билан қутилиб кетганимга ҳам шукр!

Кўчада зиқ этиб ушлаб қоладиган, пичоқ санчиб олгандек жазиллатадиган, юргазмай қўядиган онамдан қолган касалим бор эди. Варикоз. Тромбоз. Қон қуйилиши деган...

Улардан ҳам фориғ бўлиб кетдим, ўзига шукр!

Юздаги доғ нима бўлди дерсиз?!

Йўқолди уям.

Яна ич қотиши деган касалдан ҳам анча узоқлашиб олдик.

Биламан, бу постимдан кейин ошқовоқнинг нарҳи янаям ошади. Ҳозир роса мавсуми келган. Думи узунидан олинг, уруғи йўқ бўлади ўша узун жойларида...

Эрталабда тўрт юз грам ошқовоқ, уч юз грам сабзи, таъбингизга хуш ёқиши учун битта семерянка олма қўшворсангиз ҳам бўлади. Оч қоринга озгина илиқ сув аралаштириб ичинг!

Бир ой ичинг, имконингиз етса икки ой, қовоқ мавсуми тугагунча ичсангиз ҳам майли...

Ин шаа Аллоҳ сизга ҳам фойда беради деб ўйлайман. Қанд касали борларга тавсия этилмайди.

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

5.9k 1 358 38 312

#нимадир_ва_яна_нималардир

Қўқонда шамол бўлади...

Қор ёғмайди. Ёмғир ҳам кам. Шамолларимиз булутларни уёқдан бу ёққа судраб, регулировка қилиб (йўналтириб) туради.

Кечаси шамол бўлди бизда. Азонда турмуш ўртоғимни Тошкентга кузатдим. Йўлида учраган қорларни илиниб улар ҳам телеграмдан анча расмлар ташлабдилар.

Ҳар совуқда сўрайдиганим: уйингиз иссиқми, қадрдоним?!

Уч кун олдин опамникига боргандим. Ўн беш кунлик чақалоқлари бор. Қип-қизил гўшт ҳали. Муддатидан олдин туғилди. Ва уй у даражада иссиқ эмас.

Турмуш ўртоғимга ўша ерда туриб телефон қилдим. Метражли иссиқ пол плёнкаларидан олиб келиб иккита уйга солиб бериб кетдилар.

Муслимахонимни қишга кириб кетаверишда дунёга келтирганман. Шаҳарни ўртаси бўлсак ҳам икки соат чироқ бериб, беш-олти соатга ўчириб қўярди. Чақалоғимни музлаб қолган қўлчаларини куҳ-куҳлаб иситиб ўтирардим.

Юзчасиям муздек бўларди...

Ташлаганга тош тегмас деб тўғри айтишаркан... 🤗

Ўтиб олдик ўша кунлардан ҳам...

3.1k 0 3 14 344

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#нимадир_ва_яна_нималардир

Гапларингизга, оғзингиздан чиқаётган сўзларга диққатли бўлинг.

@Ummuzaynabummuijodi

4.5k 0 147 5 160

#нимадир_ва_яна_нималардир

Инсонни бир айбини биламиз...

Дейлик у- бузуқ аёл...

Штампиклар, печатлар, эмблемалар, тамғалар, қашқалар, пичоқни қиздириб босилган камситувчи белгилар- биламизки, ҳар замонда бундай аёлларнинг баданини, шаънини, ҳужжатларини безаган...

"Уни оқлаб бўлмайди ҳеч қанақасига!" дея кимлардир куйиб-пишиб унга берилган ва берилажак жазолар ҳақида маъруза ўқиган ва ҳозир ҳам ўқишга тайёр!

Аммо...

Ғарғара томоққа келмади ҳали...

Бу аёлнинг нега бу кўчага киргани-ю, уни кимлар бу ҳолга солгани, нималар шу таҳлит яшашга мажбур қилгани, йўлидан шу кунгача қанча номард, қанча мард чиққани ин шаа Аллоҳ Қиёмат куни маълум бўлади...

Бироқ...

Биз ибодатларимизу, покдомон яшаб қўйганимизга ишониб, катта кетиб, шайтоний бир ғурур билан ерни қарсиллатиб босиб юрганимизда, агар у ўзининг кимлигини ўзи тан олиб жимгина елка қисган бўлса...

Ожизлигини, кучсизлигини, хатокор бандалигини, тупроқдан яралиб, тупроқдек ер бўлиб, хокисор яшаганини ўзи учун ўзи идрок этиб, ҳар қадамда ўзидан ғурурланмай, қайтага уялиб яшаган бўлса...

Биз Аллоҳ таолодан омонат олган жонимизни қайтаргимиз келмай, ўзимиз меҳр қўйган дунёдан ажрала олмай турган пайтимизда- унинг руҳи танасидан қочиб қутулишни, тезроқ тупроққа қовушиб кетишни ҳар лаҳзада истаб яшаётган бўлса...

Ҳажга, умрага биз каби боргиси келса-ю, у тупроқларга қадами тушишидан ўзи тортиниб жимгина уйидаги бурчакка топинаётган бўлса...

Кўзидан сизган бир томчи ёш билан Яратганга юзланиб сўнгги лаҳзада "ожизлигиму, кучсизлигим билан Сенга юзландим. Ўзинг поксан!" дея олган бўлса ва пок Зот чексиз раҳмати билан биз бехабар уни поклаб қўйган бўлса...

Демак у нажот топибди!

Катта гапирманг!

Йўлингизга шайтон қозиқ қоқиб соқчилик қилмагани учун сиз тақводорсиз!

Аллоҳ таоло сизнинг устингизга Ўзи яратиб қўйган бир лаъинни ҳоким қилиб қўймагани учун сиз ўзингизни покдомон ҳисоблайсиз!

Сизни қаердадир асрагани, қаердадир қонингиз шаҳватдан пўртана ясамагани учун, ақлингиз шайтоннинг товоғига тушмагани, ошиғингиз унинг гардкамида юмаламагани учун сиз Ўзингизни Ҳазрати инсонман деб ўйлаяпсиз!

Бизни ёруғ кунда чалкашишга қўймаган, раҳмимизни еган, айбимизни ёпган, сақлаган, ҳифзида асраган, ёмондан пана қилган ва билакс ўзимиздан ғурурланиб бошқаларга айбу нуқсонидан сўз очаётган пайтимиз осмон қадар шоҳлаб кетаётган ғурур дарахтимизга каллак уриб қўйишга шошмаётган Зот ғоят сабрлидир...

Билмаган нарсаси учун кимнидир маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ бу дунёда...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган эканлар: "Ҳомиладор аёлни қаердадир бандалик қилиб гапириб қўйган бўлсам, эркак бўлсам-да эртами-индин юкли бўлишдан ҳавотирда яшадим! " дея...

©️Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi

3.6k 0 74 24 333
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.