Аввал ният қилишни ўрганишимиз керак…
Шубҳадан йироқ, беғубор ниятлар инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Чунки ниятларнинг поклиги ва софлиги инсоннинг ички дунёсини тозалайди ва уни мақсад сари равон етаклайди. Ҳар бир инсон ўз ҳаётида маълум бир мақсадларга эришишни истайди ва бунга эришиш йўлида қилган ҳаракатлари кўп жиҳатдан унинг ниятига боғлиқдир. Агар ниятлар беғубор ва шубхадан холи бўлса, улар тез ва осон амалга ошади, чунки бундай ниятларда ихлос ва самимият бор.
Бегубор ниятлар инсоннинг қалбини енгиллаштиради, унга ортиқча ташвишлардан қутулиш имконини беради. Шунингдек, бу каби ниятлар инсоннинг ҳаракатларини баракали қилади ва унинг атрофидагиларга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Заррача шубҳали ниятлар эса аксинча, инсонни иккиланиш ва ишончсизликка олиб келади, бу эса мақсадга эришиш йўлида тўсиқ бўлиши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, ишонч ва эзгу ниятлар асосида қилинган ишлар доимо муваффақиятли бўлади. Бундай инсонлар ҳар қандай муаммоларга дуч келганда ҳам ўзларининг эзгу ниятлари сабабли енгиш йўлини топадилар. Психологлар ҳам инсоннинг ички ниятлари унинг муваффақиятига бевосита таъсир қилишини таъкидлайдилар.
Шубҳадан йироқ, бегубор ниятлар инсониятнинг энг катта бойликларидан бири бўлиб, улар орқали ҳаётда барча мақсадлар осон ва тез амалга ошади. Шунинг учун ҳар бир инсон ниятини доимо тоза сақлаши, шубҳали ва ёмон ниятлардан узоқ бўлиши лозим. Фақат шундай ҳолдагина инсон ҳақиқий муваффақиятга эришиши мумкин.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online