#Хотин_қизлар_ҳуқуқи
🔰 Қонунчиликка кўра,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган
14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши
белгиланган.🔍 Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан
2 нафардан талабгорларга берилади.
🗓 Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги
3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид
ҳужжатларни тақдим этиши лозим.📁 Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса,
бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса,
магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича
кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
💰 Шунингдек, Мукофот совриндорларига
БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot