Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 84-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан Қибрай туманида Қипчоқ ОШПда тиббий кўрикда иштирок этилди. Унда аҳоли ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунча берилиб, 24 нафар фуқародан ОИВга қон намуналари олинди. Тадбир давомида уларга мавзуга оид кўргазмали материаллар ҳам тарқатилди.