Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21февралдаги 84-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент вилояти ОИТСга карши курашиш маркази мутахассислари томонидан Янгийўл шаҳрида Масжидларда, мактабларда, нодавлат ДПМларда, гўзаллик салонларда, савдо расталарида, аҳоли ўртасида ОИВ/ОИТСни олдини олиш мавзусида тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Унда аҳоли ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва олдини олиш чоралари ҳақида тушунчага эга бўлишмоқда. Тадбир давомида уларга мавзуга оид кўргазмали материаллар ҳам тарқатилди.