Тошкент Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислар томонидан 2025 йил 1 Феврал куни доирасида " Биз ОИТСга қаршимиз шиори остида Юқоричирчиқ туманида жойлашган бир кунлик ишчи масканида ишчи хизматчиларга "ОИВ инфекциясини олдини олиш. Соғлом турмуш тарзи" мавзуларида суҳбатлар олиб борилди ва ҳар бир иштирокчига буклетлар тарқатилди. Ишчилар томонидан берилган саволларга қониқарли жавоблар берилди. Тарғибот вақтида кўнгилли бўлган 10 нафар фуқаролар ўзларида ОИВ инфекциясини бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида экспресс тест усулида текширилди.