Агар мамлакатда ўғриларга эътиборсиз қаралса, айтайлик, уларни қамашмаса, жазо муқаррар бўлмаса, ўғирликлар, бундан жабрланганлар кўпайиб кетади. Ёки наркотик савдо қилувчиларга ҳеч ким индамаса, бундан азият чекадиган оилалар, оғуга ем бўлиб умрини хазон қилган ёшлар сони каррасига ошади. Яхшиямки, давлат бор, биз учун бундай иллатларга қарши курашиб, ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимизни таъминлаб беради.
Йўлларда машина уриб юбориб вафот этаётганлар, мажруҳлар ҳеч камаймаётган бўлсачи? Бунинг ечими ҳам ўхшаш эмасми аслида?
Биласизми, инсон ўзини ўғрилардан ё наркотикдан хавфсиз ҳис қилиши осонроқ. Манда катта пул йўқ, ўғрилар бойларникига тушади-ю, дерсиз, наркоманлардан узоқроқ юрсам бўлди, дейсиз, уларнинг ўзидаям озгина айб бор. Аммо одам ўлдирувчи машиналардан қаерга қочасиз? Кўчага чиқсангиз, бўлди-ю, ким қутқаради?
Qahramon Aslanov
Ҳақиқат