#Республика_ишчи_гуруҳи
#Тўрақўрғон_тумани
#маҳалла
Республика Ишчи гуруҳи вакиллари 4813 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Исвахон маҳалласида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.
Аввало маҳалла еттилигининг фаолияти ўрганилди, ишсизликни камайтириш, ноқонуний четда ишлаётганларни қайтариш, жиноятчиликни олдини олиш масалалари таҳлил қилинди.
Сўнгра 2 сотихли иссиқхонага 30 минг сўмлик исмалоқ уруғи сепиб, ҳозиргача 7 миллион сўм фойда топган ва сотишда давом этаётган Муҳайё Нурматова оиласига борилди.
Ҳудуддаги 13-умумтаълим мактабидаги шароитлар кўрилди, “Руҳий енгиллик хонаси” ва компьютер саводхонлиги синфи кўздан кечирилди. 21-махсус ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида иссиқлик тизими, болалар учун мўлжалланган машғулотлар назорат қилинди.
Маҳаллада яшовчи камбағаллик реестрига олинган Обиджон Жамоловнинг хонадони туман прокурорига бириктирилгани, унинг уйи таъмирлаб берилгани, фарзандларига ер ажратилиб, ишга жойлаштирилгани ҳақида Ишчи гуруҳига маълумот берилди.