Tulpor Vet


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


➡️Ветеринария соҳасидаги янгиликлар;
➡️Йилқичилик ва чорвачиликка оид маълумотлар;
➡️Отларни парваришлаш ва сақлаш шароитлари;
➡️Отларда учрайдиган касалликларни даволаш, олдини олиш ва бошқа фойдали маълумотлар билан танишиб боринг.
Murojaat: 98 363 4441

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Отнинг мускул ва тери жароҳати тикилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Отнинг хазм қилиш тизимидаги патологик ва функционал ўзгаришлар сабабли ичакда кўп миқдорда газ тўпланган ҳамда кучли колик белгилари юзага келган.
Шу сабабли, пункция (ичакни тешиш) йўли билан ичакда тўпланган газ чиқариб юборилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


БАЛИҚ ЁҒИНИНГ ОТЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАРИ.

Хусусиятлари - Балиқ ёғи А, D3 ва E витаминлари, ёғ кислоталари, йод, бром, фосфор ва олтингугуртнинг органик бирикмалар кўринишидаги табиий манбаи ҳисобланади.
Балиқ ёғи жуда осон оксидланади ва эмульсияга учрайди, шу икки хосса туфайли у барча ёғлар ичида энг кўп сўрилади ва организмга энг кўп ўзлаштирилади.
Балиқ ёғини мунтазам истеъмол қилиш қон ёпишқоқлиги ва тромб ҳосил бўлиш хавфининг пасайишига олиб келади, томир кенгайтирувчи таъсир кўрсатади.
Бу хоссалар айниқса атеросклероз билан зарарланган томирларда микротсиркулятсияни яхшилайди. Балиқ ёғи минерал моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади, қон тромботситлари ишлаб чиқарилишини тартибга солади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Витамин А етишмовчилиги, рахит, остеомалятсия, сурункали инфекциялар, анемия, аллергия, меъда-ичак касалликлари, меъда яраси, жинсий бузилишларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
Умумий мустаҳкамловчи восита сифатида, шунингдек, жароҳатларнинг битишини ва суяк синишларининг битишини тезлаштириш учун ишлатилади.

Энергия - юқори калорияли энергия манбаи ҳисобланади. Бу шуни англатадики балиқ ёғидаги омега-3 ёғлари отларда асабийликни олдини олади ёки бошқариш қийин бўлиб қолмайди. Балиқ ёғи углеводларга нисбатан 2,5 баробар кўпроқ энергия беради.
Жисмоий машқлардан кейин отлар организмини сезиларли даражада тез ва табиий йўл билан тикланишига хизмат қилади.

Туёқларнинг бутунлиги- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ва омега-6 туёқларнинг соғлом ўсиши ва мустаҳкамлигига ҳисса қўшади. Омега-3 қўшилган қўшимчалар отларда ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш жараёнларида ижобий таъсир қилади.

Хазм тизими- Балиқ ёғи таркибидаги Омега-3 ошқозон-ичак яраларини олдини олиш ва даволаш ҳамда хазм тизимида микофлорани яхшилашга хизмат қилади.

Тайёрлади: Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БАЛИҚ ЁҒИНИНГ ОТЛАР СОҒЛИГИ УЧУН ФОЙДАЛАРИ.

Мурожаат учун: 90 027 15 87

Kanalga qo'shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тишлар ўз вақтида алмашмаслиги отнинг оғиз бўшлиғида муаммоларга олиб келиши мумкин. 🦷🦷🦷

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкентда отлар паради ташкил этилди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Otlar bosh soni bo’yicha etakchi davlatlar.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамларда бўлгани каби отларда ҳам иккита тиш тўплами бор: сут тишлари ва доимий тишлар. Тойчоқ сут тишлари билан туғилади, сўнгра босқичма-босқич доимий тишлар билан алмашади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизнинг миллатимиз ҳар хил,
Тилимиз ҳар хил,
Ҳаммамизни битта тил бирлаштиради.
Бу - ВЕТЕРИНАР ТИЛИ!

Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилотининг 100 йиллигига бағишланади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қон чиқариш (флеботомия) ветеринария медицинасида даволашнинг энг қадимги усули бўлиб, у, юз йиллар давомида ламинитни (халқ тилида-ем тушиши) даволаш учун ишлатилган, шунингдек, ҳозирги кунда ҳам қўлланилади.
Бироқ, бундай даволаш нима учун самарали бўлиши ҳақида объектив маълумотлар йўқлиги ҳозирги замон даражасида исботланган.
Яна шуни ҳам ҳамиша эсда тутиш керакки, қон чиқариш "ёмон қон"нинг олиб ташланиши билан асосланса ҳам, у билан бирга қоннинг фойдали таркибий қисмлар ҳам олиб ташланади.

Тайёрлади:
Вертеринария врачи Собитжон Туляганов

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Otlarni transportda tashishda ehtiyot qiling.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Лақай от зоти

🐎Лақай от зоти — жайдари от зоти. Ватани — Ўрта Осиё. Бундан 300—400 йил муқаддам лақайлар томонидан маҳаллий жайдари мўғул типидаги от зотини ёвмут, ахалтака, қорабайир ва араби от зотлари билан чатиштириш ва узоқ, танлаш асосида яратилган.

🔹Лақай от зоти- қуруқ ва иссиқ иқлимга мослашган. Тоғли ҳудудларда салт миниш, юк ташиш, аравага қўшиш, пойга ва улоқ мусобақалари учун мўлжалланган (пойгада 1000 м масофани 1 мин. 12,7 секундда босиб ўтган). Тана тузилиши пишиқ , кўкракдор, оёқлари қотма, туси, асосан кўк, саман, жийрон, камданкам қора.

🟢Тирик вазни 400–450 кг. Лақай от зотининг айғирларининг қарчиғай баландлиги 145,7 см, гавдасининг узунлиги 150 см, кўкрак қафаси айланаси 161,8 см. 2—3 ёшли тойлари пойгага ўргатилади. Асосан, Тожикистонда (Ҳисор тоғ яйловлари, Ёвон дашти) ва Ўзбекистоннинг Денов минтақасида боқилади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тойларда учрайдиган ортопедик муаммолардан бири.

Kanalga qo’shiling👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўйнинг дабба (грыжа) касаллиги хирургик йўл билан даволанди.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


📌Кабардин от зоти ҳақида эшитганмисиз?

🐎Кабардин от зоти – Шимолий Кавказнинг қадимги от зоти, мўғул биясини қарабах, туркман ва араб айғирларига чатиштириш йўли билан етиштирилган.

🔹Ушбу от зоти жой танламайди, чидамли, серпушт ва иш қобилияти юқори. Экстерер хусусиятлари: бўйи ўртача баландликда; конструкцияси мустаҳкам, қулоқлари чиройли, бўйни гўштдор, кўкраги чуқур, бели тўғри, сағриси қия тушган, туёқлари мустаҳкам.

🟢Туси кўпинча тўриқ, қора қуюқ, баъзан кўк бўлади. Бияларининг ўртача ўлчамлари: яғринигача баландлиги 150 см, танасининг қия узунлиги 152 см, кўкрак айланаси 179 см, поча (болдир) айланаси 19 см. Кабардин отлари Кавказ, Ставропол ва Краснодар ўлкаларида, Қрим ва Молдавияда отлар наслини яхшилашда тавсия қилинган. Чегарачилик хизматида ва хўжалик ишларида фойдаланилади.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


📊Отлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024-йилнинг 1-июл ҳолатига отлар сони 274,1 мингтага етди.

📈Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5% га кўп.

🐴Ҳудудлар кесимида отлар сони:
– Тошкент вилояти – 55,5 минг бош;
– Қашқадарё вилояти – 36,3 минг бош;
– Жиззах вилояти – 31,1 минг бош;
– Самарқанд вилояти – 28,8 минг бош;
– Қорақалпоғистон Р. – 27,8 минг бош;
– Навоий вилояти – 22,9 минг бош;
– Сирдарё вилояти – 16,3 минг бош;
– Сурхондарё вилояти – 16,3 минг бош;
– Фарғона вилояти – 10,5 минг бош;
– Бухоро вилояти – 7,9 минг бош;
– Андижон вилояти – 7,4 минг бош;
– Наманган вилояти – 7,2 минг бош.

Kanalga qo’shiling👉👉👉 https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Otning bosh qismida hosil bo’lgan yiringli eksudat chiqarildi.

Kanalga qo’shiling👉👉👉https://t.me/Tulporvet


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЭПРИМЕК®
Ҳайвонларда паразитар касалликларни даволаш ва олдини олиш учун янги авлод препарати.
ЭПРИМЕК® отларда хам паразитларга қарши самарали таъсир кўрсатади.
Таъсир этувчи модда: Эприномектин

Мурожаат: 90 027 1587

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet


🐎Орлов йўртоқи от зоти

📌Ушбу от зоти собиқ Иттифоқда энг кўп тарқалган зот бўлиб, у маҳаллий отлар зотини яхшилашда катта аҳамиятга эга. Орлов йўртоқи зоти мамлакатнинг ҳамма жойларида муваффақиятли урчитилмоқда.

Бу зот ҳам ишчи, ҳам спорт оти сифатида кенг тарқалган. Унинг баланд бўйи, пишиқ тузилиши, текис ҳаракати ва катта тортиш кучига эга эканлиги кенг тарқалишига сабаб бўлди.

⚡️Туси оқимтир, кулранг, қора, тўриқ, малла. Завод айғирларининг ўртача ўлчамлари: яғрини баландлиги 162 см, танасининг қия узунлиги 163 см, кўкрак айланаси 183 см, поча айланаси 20,6 см. Тирик вазни 500–550 кг.

Kanalga qo'shiling 👉👉👉https://t.me/Tulporvet

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.