Homidjon Ishmatbekov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ақлларни лол қолдирадиган коинот сирлари

️ Биласизми? Силикат моддасига бой бўлган тупроққа дафн қилинган инсоннинг скелети вақт ўтиши билан тош ва харсангга айланади.
️ Агар у пири‌т (темир сульфиди) моддасига бой минтақага дафн қилинса, ундай жасад темир ҳайкалга айланиб қолиши мумкин!

Бу илмий ҳақиқат яқинда аниқланган бўлса-да, Қуръонда бу ҳақида 1445 йил олдин ҳайратланарли тарзда жуда аниқлик билан баён этилган. Қуръонда шундай дейилган:
وَقَالُوٓا۟ أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمًا وَرُفَٰتًا أَءِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَدِيدًا قُلْ كُونُوا حِجَارَةً أَوْ حَدِيدًا
"Улар: “Биз суякларга ва чанг- тупроқларга айланиб кетганимиздан кейин ҳам, янгитдан тирилтириламизми?” дедилар. “Сен уларга, тошга ёки темирга айланинглар”, деб айт"
(Исро сураси, 50-оят)

Бу оят яқин йилларда кашф этилган — суяклари тошга айланган ёки темир ҳайкалга айланган қазилмаларга очиқ ва равшан ишора қилмоқда. Гўёки Қуръонда хабар берилган ушбу далиллар олимлар кашф қилишларини узоқ асрлардан бери кутиб ётгандек.

Шундай экан, ақлли инсон бундай очиқ-ойдин ва равшан мўъжизани қандай инкор қила олади? Қуръоннинг бу мўъжизаси кундуздаги қуёшдек равшан эмасми?

https://t.me/tuhur


"Баъзи одамлар ҳаётлик вақтидаёқ ўлган бўладилар, умрлари ниҳоясига етади, лекин ўзлари ҳали тириклар ҳисобида турадилар. Баъзилар эса, ўлганларидан кейин ҳам яшайдилар, чунки уларнинг ортидан фойдали ишлари, манфаатли илмлари, ёки солиҳ фарзандлари ва шогирдлари қолган бўладилар. Бу эса, уларнинг умрларига умр қўшиб бораверади".

Шайх Юсуф Қаразовий - "Фиқҳул авлавийят"

https://t.me/tuhur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маърифий суҳбатлар: Аёллар ислом нигоҳида


🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱️ 43 дақ 💾 30 мб


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди."

https://t.me/tuhur


Ҳурматли инсон – ўз ҳаракатларида ҳурматни асос қилиб оладиган одамдир. Аввало, у ўзини ҳурмат қилади: ўз шаънини ёлғон, ноҳақлик ёки сунъийлик билан пастга туширмайди. Шу билан бирга, у бошқаларни ҳам ҳурмат қилади, уларнинг мавқеи ёки шароити қандай бўлишидан қатъи назар.

Ҳурмат унинг сўзларида, амалларида ва барчага бўлган муносабатида намоён бўлади. У фикрини исботлаш учун овозини кўтармайди, ўзини яхшироқ кўрсатиш мақсадида бошқаларни камситмайди. У ҳазил билан жиддийлик ўртасидаги чегарани билади ва ҳар бир вазиятга мос муносибат қилади.

Ҳурматли инсон севимли бўлади, чунки унинг ҳузурида одамлар ўзларини осойишта ҳис қилишади. У ишончли инсон, чунки у олийжаноб қадриятларни ўз ҳаётида акс эттиради ва улардан ҳеч қачон воз кечмайди. Бошқаларга нисбатан ҳурматингиз – ўзингизга бўлган ҳурматингизнинг ифодасидир. Ана шу жиҳати ҳурматли инсонни ажратиб туради ва уни барча орасида ибратли инсонга айлантиради.

https://t.me/tuhur


Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
"Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси — уларга энг кўп фойда келтирувчисидир."

Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар:
"Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.
Инсонлар орасида энг карамлиси — бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.
Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби."

https://t.me/tuhur


"Ли Ийлафи қурайш" сураси, Қурайш қабиласига берилган неъматларга урғу беради.

Бу суранинг нозил бўлиши сабабини ўрганганда, Аллоҳдан янада қўрқиш ҳисси пайдо бўлади. Бу сура ҳаётдаги муҳим муаммолардан бири — неъматга одатланиб, уни қадрсизлантириш ҳақидадир.
Аллоҳ қурайшликларни икки мавсум — қиш ва ёздаги савдо сафарлари орқали тирикчиликларининг яхши кетишига одатланиб қолганликлари, лекин улар бу неъматларнинг ҳақиқий Эгасини тан олиб, шукр қилмаганликларини айтади.

Жоҳилият даврида Қурайш қабиласи фақирлик ва очарчиликда яшаган, ҳаётлари жуда ночор ва қийин бўлган. Ҳаттоки, қашшоқлик кучайганида, баъзилар ўз оиласини олиб, “хубо” деб аталган жойга боришар ва ўша ерда очликдан ҳаммаси ҳалок бўлгунига қадар қолишарди. Бу одат жоҳилият даврида “Иътифар” деб номланар эди.
Макканинг катта тожирларидан бўлган Ҳошим ибн Абдуманофга бир куни Бани Маҳзум қабиласининг барча аъзолари жуда қаттиқ очликда қолиб, ҳалок бўлиш арафасида экани ҳақидаги хабар етади. У Аллоҳнинг байти Каъбанинг хизматида турган одамларнинг шундай қашшоқлик ва ўта жоҳилона аҳволда эканликларидан ўкинди ва қаттиқ ғазабланди.
Шу сабабдан Ҳошим ибн Абдуманоф бу ёмон одатни ўзгартиришга қарор қилди ва қуйидагиларни амалга оширди:
– Сизлар Аллоҳнинг байтини хизматида бўлатуриб бутун арабларга ўзингизни шарманда қиладиган ёмон одатларни жорий қилгансизлар, деди ва бир қабилани бир нечта уруғларга бўлиб ташлади. Ҳар бир уруғдаги бой кишилардан ўз қариндошлари билан молу мулкини тенг бўлишишни талаб қилди. Шундай қилиб, камбағал ҳам бой билан тенг бўлди.
Шундан кейин у Қурайш қабиласига тижорат усулларини ўргатди ва уларни йилда икки марта тижорат сафарига чиқиш йўлларини белгилаб берди. Ёзда мева-сабзавотлар савдоси учун Шомга, қишда эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун Яманга сафарларини ташкил қилди.
Шундай қилиб, Шом ва Яманнинг баракаси Маккага олиб келинди ва қурайшликларнинг иқтисодий ҳолати яхшиланди. Шу билан бирга, “Иътифар” одати ҳам йўқ бўлди.

Бироқ, вақт ўтиши билан Қурайш қабиласи Аллоҳнинг бу неъматларига шукр қилиш ўрнига, уларга одатланиб қолди ва неъматни қадрламай қўйди. Неъматга ношукурлик қилиш – бу унга одатланиб, уни неъмат деб билмасликдир.
Қурайш қабиласи Аллоҳ томонидан туширилган неъматларга одатланиб, уни қадрсизлантиргани учун Аллоҳ уларга бу сурани туширди: "Мана шу Байт (Каъба)нинг Парвардигорига (шукрона учун) ибодат қилсинлар. Зеро, У уларни очликдан (қутқариб) тўйдирди ва хавфу хатардан омон қилди".

https://t.me/tuhur


Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким Аллоҳга унинг берган ризқи учун шукр қилса, Аллоҳ унинг ризқини янада кенг қилади.
Ким Аллоҳга унга тоат ибодат қилаётгани учун шукр қилса, Аллоҳ таоло унинг тоат ибодатини янада зиёда қилади.
Ким Аллоҳ таолога унга берган сиҳат-саломатлик неъмати учун шукр қилса, Аллоҳ унинг саломатлигини янада зиёда қилади.

“Фатҳул қодийр” 3-ж. 118-бет.

https://t.me/tuhur


"Севги" тушунчаси инсоннинг мақсад ва истакларига кўра ўзига хос маъно касб этиши ҳақида

Муаллиф: Доктор Мустафо Маҳмуд
(«Бу девоналарнинг замоними?» китобидан)

Тамагирлар аёлни унинг бойлиги учун яхши кўришди.
Ҳирс аҳли аёлни танасининг жозибаси учун яхши кўришди.
Санъат аҳли аёлни гўзаллиги учун яхши кўришди.
Эзгулик аҳли аёлни яхшиликка кўмакчи бўлар, деб яхши кўришди.
Ёмонлик аҳли аёлни ёмонликда ёрдамчи бўлиши учун яхши кўришди.
Қайғу ва ташвиш аҳли аёлни қайғудан қочиш ёки таскин учун суянч бўлар, деб яхши кўришди.
Жиноят аҳли аёлни жосус, ўғри ва талончи сифатида яхши кўришди.

Ҳар бир одам ўз қарашига кўра аёлни севди.
Ҳар бир киши ўз мақсадига қараб аёлни севди.

Шунинг учун «Мен сени севаман» жумласининг маънолари ҳам одамларнинг ният ва мақсадларига қараб уларнинг сонича кўп.
Баъзан бу сўз «Мен сени ўлдираман» деган маънони берди.
Баъзан бу сўз «Мен сени ёмон кўраман» маъносини англатди.
Баъзан эса «Мен сени асир қиламан» ёки «Мен сени талайман» деган маънога айланди.
Баъзан «Мен сени бахтли қиламан» деган фикрни билдирди.
Баъзан «Мен сени севаман, чунки ўзимни севаман» деган маънога келди.
Баъзан бу сўз «Сен фақат менга тегишлисан» маъносини англатди.
Баъзан эса «Иккимиз барча инсонлар учун бўлайлик» ёки «Иккимиз Аллоҳ учун бўлайлик» деган мазмунга эга бўлди.
Баъзан эса бу сўз «Севгимиз илм йўли бўлсин» ёки «Биз биргаликда ижод қилайлик» деган қасдни билдирган.
Шунингдек, баъзан «Севгимиз оила бўлсин, фарзандлар кўрайлик ва биздан ҳам яхшироқ авлодни вояга етказайлик» деган маънога келган.

Шунинг учун;
Қўшиқчи бастакорга турмушга чиқди.
Актриса режиссёрга тегди.
Санъат юлдузи продюсерга эрга тегди.
Рассом моделга уйланди.
Директор котибасига уйланди.

Мадам Кюри жаноб Кюри билан оила қурди, токи уларнинг севгиси радий ва полоний элементларини кашф этиш йўлидаги режа бўлди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Хадича онамизга уйландилар, токи уларнинг никоҳи ер юзидаги энг улуғ рисолатни етказиш йўлидаги бир сафар бўлди.

Инсонларнинг даражасига қараб севгининг ҳам маънолари турлича бўлди.

https://t.me/tuhur


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Маърифий суҳбатлар: Оила муқаддас даргоҳ


Зикр мажлиси

Мен иш столимга ўтириб, ўйга толиб қолдим. Кўзларим бирдан қоғозлар устидан турган қандайдир кичик бир нарсани кўриб қолди, у кунжут донасидай кичик эди. Ўзимча: "Фаррош столни яхши тозаламаган кўринади", – деб ўйладим. Бармоқларимни узатиб, уни четга суриб ташлашга уриндим. Аммо ўша "кунжут донаси" қўлимдан қочиб, ҳавода учиб кетди. Шунда тушундимки, бу кичкина капалак экан. Эҳтимол, у ухлаётган ёки ҳорғин ҳолда дам олаётган бўлган, менинг қўлим яқинлашганини ҳис қилганида учиб кетди. Қизиғи, мен унинг қанотларини ҳам кўра олмадим. Унинг қанотлари шу қадар нозик эдики, гўё кўзга кўринмас эди! Ҳатто унинг боши қаерда, дум қисми қаерда – буни ҳам ажратиш қийин. Унда ҳаёт учун зарур бўлган барча тизимлар мавжуд, аммо инсон кўзи уларни кўра олмайди.
Ўзимча ўйладим: "Аммо унинг Яратувчиси уни кўради, озиқлантиради, сув бериб яшаш учун керак бўлган барча нарса билан таъминлайди!"

Шундан сўнг фикрларим узоққа кетди. Шу кичкина капалакларни яратиб, ҳавода парвоз қилдирган Зот осмон ишларини ҳам бир зум бўлса-да назоратсиз қолдирмайди. У учиш қобилиятини фақат капалакларга эмас, балки катта сайёраларга ҳам ўз орбиталари атрофида айланиш қобилиятини ато этган. Сайёралар ўз йўлидан оғишмайди ҳам, чалкашмайди ҳам. Аллоҳ таолонинг бир иш билан машғул бўлиши, Уни бошқа ишдан чалғитмайди.
Аллоҳ таоло айтади: "У (бир вақтнинг ўзида) ерга кириб борадиган ва у ердан чиқиб келадиган, осмондан тушадиган ва унга чиқиб кетадиган нарсаларни билади. У раҳимли ва мағфиратли зотдир" (Саба сураси, 2-оят).
Ўзимга савол бердим: "Нега мен бу кичик капалак ҳақида бунча ўйладим?"
Билганимиздек, СПИД вируси (ОИВ) капалакдан етмиш минг марта кичик бўлса-да, гуноҳкорларнинг танига кириб, уларни қувватсизлантиради, шифокорларни ожиз қолдиради ва илмни ҳам лол қолдиради.

Биз инсонлар учун Аллоҳнинг яратиш ҳикматини кузатиб, Унинг сифатларини билиб олиш жуда зарур. Биз олдимиздаги, ортимиздаги, устимиздаги ва остимиздаги барча нарсаларнинг яратилиш сирларини ўрганишга муҳтожмиз. Агар биз бир-биримиз билан Аллоҳнинг яратиш қудрати ва унинг асарлари ҳақида суҳбатлар қурсак, мана шу мажлислар фаришталар излайдиган зикр мажлислари бўлади. Бундай мажлисларга фаришталар қувонч билан иштирок этишади.
Ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
"Аллоҳнинг шундай фаришталари борки, улар ер юзини кезиб, зикр аҳлини қидиришади. Агар Аллоҳни зикр қилаётган бир қавмни кўрсалар, бир-бирига: "Келинглар, сизлар қидирганлар бу ерда!" – деб айтадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Фаришталар уларни ўз қанотлари билан осмонгача ўраб оладилар".
Аллоҳ таоло фаришталардан сўрайди (ҳолбуки У ҳаммасини яхши билади):
– "Бандаларим нима дейишмоқда?"
Фаришталар:
– "Сенга тасбеҳ айтишмоқда, Сени улуғлашмоқда, Сенга ҳамд айтишмоқда ва Сени буюк деб билмоқдалар", – деб жавоб беришади.
Аллоҳ таоло сўрайди:
– "Мени кўрганмилар?"
Фаришталар айтишади:
– "Йўқ, улар Сени кўрган эмаслар".
Аллоҳ таоло айтди:
– "Агар мени кўрсалар, нима қиладилар?"
Фаришталар айтишади:
– "Агар Сени кўрсалар, улар янада кучлироқ ибодат қилишар, Сени янада кўпроқ улуғлашар, янада кўпроқ ҳамд айтишар ва янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди"...

Аллоҳни яқиндан таниш учун тафаккур қилиш ибодатларнинг энг аълоси ва асосий кўринишидир. Қуръонда шундай дейилади: "(Улар) Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида ҳам зикр қилишади ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилишади: "Эй Парвардигоримиз, Сен бу (осмонлару ерни) беҳуда яратган эмассан. Сени (бундай нуқсонлардан) пок деб билдик. Бизларни дўзах азобидан сақла", деб дуо қилишади (Оли Имрон сураси, 191-оят).

Зикр – бу онг ва ақлнинг жиддий вазифаси, у кишини ердан осмонга кўтаради. Ҳозирги замон кишилари икки тоифага бўлинади: бир тоифаси Аллоҳни тан олмайдиган атеистлардир, улар бир куни Аллоҳ билан рўбарў бўлишларига ҳам ишонмайдилар. Иккинчи тоифаси эса, Аллоҳни зикр қилишни билмайдиган ва буни ўзгаларга ўргата олмайдиган мусулмонлардир. Улар Аллоҳни танийдилар, аммо бу таниш фақат юзаки бўлиб, уларнинг на қалбларини поклайди ва на тарбияларини тўғрилайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий - Аччиқ ҳақиқат

https://t.me/tuhur


Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадилар: “Анорни ёғи билан бирга енглар, шундай қилиш меъдани ошлайди” (Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган). Имом Ҳайтумий раҳимаҳуллоҳ “мажмаъуз завоид”да ровийлари ишончли эканлигини айтганлар.
Анорнинг “ёғи” деб, анор доналари ёпишиб турган деворларига айтилади. Асли таъми тахир бўлган анорнинг “ёғи” анор доналари билан бирга ейилганда тахирлиги сезилмайди. Натижада, ошқозонга тушганда уни зарарли моддалардан тозалайди.

https://t.me/tuhur


Германия университетларининг бирида моллар билан синов ўтказишди. Гап шундаки, улар ислом шариати усулида сўйилган ҳайвон сўйилиш асносида қандай оғриқ ҳис қилиши ёки қилмаслигини аниқлаш учун EEG деб аталувчи миянинг ҳолатини кузатувчи электр схемасини ўрнатишди. Бу орқали ҳайвоннинг оғриқни ҳис қилган ёки қилмаганини ва агар қилган бўлса, унинг даражасини аниқламоқчи бўлишди.
Тажриба ўтказиш учун қора мол танланди ва ислом шариати усулида сўйилди.
Сўйишдан кейинги дастлабки 3 сония ичида мия электр схемасида ҳеч қандай ўзгариш аниқланмади, бу эса мол оғриқ ҳис қилмаганлигидан далолат беради. Кейинги 3 сония мобайнида улар молнинг ҳушидан кетганини кузатишди. Бу катта миқдорда қон чиқиши ва мияга қон етказилиши кескин тўхтагани сабабли содир бўлди.
Жами 6 сония ўтгач, EEG мия электр схемаси тўхтади, яъни мол ўлди ва ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмади.
Одатда кишилар жонлиқни сўйиш жараёнида у қаттиқ оғриқни ҳис қилади, деб ўйлайдилар ва унга ачинишади.

Ислом шариати услубида сўйиш деганда ҳайвоннинг икки йўғон томирлари (артериялари), нафас йўли ва қизилўнгачи кесилади, аммо бош тўлиқ узиб ташланмайди.
Бу тарзда сўйилганда қон ва кислород мияга етиб бормай қолади, натижада ҳайвон бир неча сония ичида ҳушини йўқотади ва оғриқни ҳис қилмайди.
Сўйиш пайтида ҳайвоннинг миясидаги гипофиз бези (glande pinéale) орқали буйрак усти бези (glande surrénale) га сигнал беради, бу сигналлар орқали адреналин ажралиб чиқади ва мияга қон етказишни тезлаштиришга ҳаракат қилади. Натижада ҳайвоннинг танаси бир неча дақиқа ичида тўлиқ қондан холий бўлади.
Шунинг учун ҳам ислом шариатига мувофиқ сўйиш усули энг тез ва ҳайвон учун оғриқсиз усул ҳисобланади.

Субҳаналлоҳ!

https://t.me/tuhur


🕌 Мотуридийлик таълимотининг аҳамияти

🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱️ 37 дақ 💾 31 мб


Жамиятларнинг яшаш даври «Ибн Халдун»нинг нуқтаи назарида:

1. Қийин замонлар кучли одамларни яратади.
2. Кучли одамлар яхши замонларни яратади.
3. Яхши замонлар заиф одамларни яратади.
4. Заиф одамлар қийин замонларни яратади.

Шундан сўнг, бу қийин замонлар яна кучли одамларни яратади...

https://t.me/tuhur


Ҳасан Басрий ва Аббос ҳақида қисса

Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий розийаллоҳу анҳунинг қўлларида Аббос деган бир йигит тавба қилган экан. У йигит авваллари жуда кўп гуноҳ қилган бўлган, сўнг тавба қилган, лекин шу ҳолда етмиш марта тавбасини бузган. Охир-оқибат умрининг сўнгги дақиқалари яқинлашганда, ўлими кўзига кўринган пайтда онасини чақириб шундай деди:
— Она, Ҳасан Басрий ҳазратларини чақиринг, мен у зотнинг ҳузурларида тавбамни янгиламоқчиман, эҳтимол Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилса.
Онаси шошилиб Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бориб, салом берди ва:
— Мен Аббоснинг онасиман, ўғлимнинг ўлим пайти етди ва у сизни сўраяпти, тавбасини янгиламоқчи, деди. Ҳасан Басрий бунга жавобан:
— Бор, менга тавба қилиб, уни қайта-қайта бузадиган одамнинг кераги йўқ, деди.
Аёл йиғлаган ҳолда уйига қайтиб келди ва ўғлига:
— Эй, ўғлим! Шайх сенинг ёмон қилмишларинг туфайли келишдан бош тортди, деди.
Шунда Аббос осмонга боқиб:
— Эй Роббим, эй Парвардигорим, шайх мендан юз ўгирди, аммо сен мендан юз ўгирма, умидимни сўндирма, деб дуо қилди.
Шундан сўнг йигит онасига қараб:
— Эй, онажон! Агар вафот этсам, оёғингизни юзимга қўйинг, кейин бўйнимга арқан боғлаб, бозорда судраб юринг ва овозингиз борича “Бу — Аллоҳга осий бўлганнинг жазосидир” деб бақириб юринг. Шояд, менинг ҳолимни кўриб, Аллоҳ ўз фазли ва раҳмати билан мени афв этса, деди.
Онаси уни ўзи айтганидек ўғлининг юзига оёғини қўймоқчи эди, ҳотифдан бир овоз эшитилди:
— Оёғингни сажда қиладиган жойга қўйма. Шуни билгинки, Аллоҳ таоло уни афв этди ва дўзахдан озод қилди.
Шундан сўнг онаси уни дафн қилди ва уйига қайтди. Шу кеча Ҳасан Басрий тушида бир овозни эшитди:
— Эй Ҳасан! Нима учун бандамни Менинг раҳматимдан умидсиз қилиб қўйдинг? Ахир уни Мен яратганманку ва Менинг раҳматим ҳар нарсани қамраб олади. Қасамки, агар яна шундай қилсанг, сени солиҳлар дафтаридан ўчираман!

Бу қисса Аллоҳнинг раҳмати ва фазлининг улкан эканини, ҳамда тавба қилишда инсон ҳеч қачон умидсиз бўлмаслиги кераклигини ёрқин тарзда баён қилади.

https://t.me/tuhur


Кўпинча денгиз сатҳи ташқаридан қараган кишига гўёки ипакдан тўқилган майин гиламни тўшаб қўйгандек, тинч ва сокин кўринади...

Лекин ўша тинч ва сокиндек кўринаётган алдамчи манзара остида тинимсиз кураш, ҳаёт ва мамот тўқнашувлари, ҳалокатли нидолар яшириниб ётади. Денгиз қаърида китлар, акулалар, илонлар ва сувсарлар сузиб юради, бир-бирларини ўлжага айлантириш мақсадида тинимсиз таъқиб қиладилар.

Худди шу каби сизнинг юзингиз ҳам ойна қаршисида тинч, меҳрли ва мусаффо кўринади. Аммо танангизни ичида эса, хужайралар ғалаён қилади, нафс хоҳишлари аланга олади, ғаризалар авж олади ва адоватлар оловланади.

Агар сиз денгиздаги ўша махлуқлар жанг қилаётган чегаралардан ўтиб, денгизнинг уларданда қаърига етиб борсангиз, у ерда сукунат ҳукмрон эканлигини, садафлар, марваридлар ва маржонлар яшаётганини кўрасиз.

Худди шунингдек, танангизда ҳам агар нафсоний ҳирслар ҳукмронлик қилаётган чегарадан ўтиб олиб, руҳият ҳудудига етиб борсангиз, у ерда сакинат топасиз, ҳикмат зиёсининг нуридан баҳра оласиз, Парвардигорнинг ҳузуридан оқиб чиқаётган муҳаббат булоғидан қонасиз.

Раббимиз бизга шундай марҳамат қилади:
"Албатта, Мен яқинман... жуда яқинман. Сизларга жон томирингиздан ҳам яқинроқман."

https://t.me/tuhur


Халифанинг карвони етиб келганида, халифа дастурхонларни тайёрлаб, меҳмонларни қабул қила бошлади. Аммо у зиёфат дастурхони атрофида Ҳажжожни кўрмади. Халифа Ҳажжожни чақиртириб келди ва у ҳам зиёфатда меҳмон бўлишини айтди. Шунда Ҳажжож халифага:
"Онам менга одамлардан қолган таомларни емасликка ўргатган", деди. Бу орқали у халифа Абдулмалик ибн Марвонга ундан қолган аёлга уйланганига ишора қилди.
Халифа Ҳажжожнинг нима демоқчи бўлганини тушунди ва ўзини ўзи маломат қилди. Чунки у қандай қилиб ўз қўмондонларидан бирининг аёлини (ажрашган бўлса ҳам) ўзиники қилиши мумкин? У аёлга никоҳланган, аммо унинг ҳузурига деярли кирмаган, фақат вақти-вақти билан кўришган, холос.
Ҳинд эса Ҳажжожнинг бу муваффақиятидан хавотирга тушди. У халифани ўзига яқинлаштириш учун яна бир маккорлик билан ҳаракат қилмоқчи бўлди. У халифа Абдулмалик ибн Марвонни кўриш учун ҳузурига чақирди. Ҳинд бир хизматкорини эшик олдига қўйиб, унга халифа яқинлашганида хабар беришни буюрди.
Халифа ҳужрага яқинлашганида, Ҳинд аллақачон ўзини зийнатлаб, халифани мафтун этиш учун тайёрланган эди. У бўйнидаги қимматбаҳо марварид дурлар билан безатилган тақимни кесиб юборди, натижада дурлар ерга сочилиб кетди.
Шунда у либосини кўтариб, танасининг мафтункор қисмларини кўрсатди ва ердаги марварид дурларни териш учун чўкди. Ҳинд ҳар бир дурни олганда: "Субҳаналлоҳ", деди.
Халифа ундан: "Нима учун Субҳаналлоҳ демоқдасан?" деб сўради.
Ҳинд жавоб берди:
"Бу марваридлар Аллоҳ томонидан подшоҳларнинг зийнати учун яратилган".
Халифа буни тасдиқлаб:
"Ҳа, бу рост", деди.
Шунда Ҳинд:
"Аммо Аллоҳнинг ҳикматини қарангки, уларни туморга териш учун тешиш ишларини ғарчалар амалга оширади", деди. Яъни, бу гапи билан у Ҳажжожга ишора қилди.
Халифа бу ишорани тушунди ва:
"Рост айтдинг, Аллоҳ мени сен ҳақингда маломат қилганларни хор қилсин", деди ва Ҳинд билан яшай бошлади.

https://t.me/tuhur


Ҳинд бинт ал-Миҳлаб - ҳусни билан Ҳажжожни енгган аёл

Ҳинд бинт ал-Миҳлаб ибн Аби Суфра ўзининг гўзаллиги ва заковати билан машҳур бўлган аёл эди. У ота-онасининг зўрлиги билан ўз хоҳишига қарши тарзда Ҳажжож ибн Юсуфга мажбуран турмушга чиқади. Ҳеч ким Ҳажжожнинг бу ҳаракатига қаршилик қилолмайди, чунки у қон тўкишдан қўрқмайдиган, золим инсон сифатида машҳур эди.
Ҳинд Ҳажжожни ҳеч қачон яхши кўрмади. У доимо унинг билан никоҳда бўлганидан афсусланар эди. Ҳажжож буни ҳис қилиб, уни кузатиш учун хизматкорини тайинлади. Хизматкор унга Ҳинднинг доимо тақдиридан шикоят қилиб яшашини хабар қилди.
Ҳажжож Ҳинднинг ҳаракатларини кузата бошлади. Бир кеча Ҳинд кўзгу олдида ўзига-ўзи гапириб ўтириб, қуйидаги шеърни ўқийди:
"Ҳинд асл араб отлари сулоласидан бўлган бир қиздир,
Уни ҳачирга ҳалол қилиб бердилар.
Агар у тойчоқ туғса, бу унинг асл зотига хос,
Агар хўтик туғса, бу хачирнинг наслидан мерос."
Ҳажжож унинг бу сўзларини эшитсада, унга жавоб қайтармасдан кетади. Аммо ундан интиқом олиш ва ҳорлаган тарзда талоғини беришни кўнглига тугади.
Бир куни у хизматкорини чақириб, Ҳиндга талоғини берганини ва шу гапни икки калима билан ифодалаб айтишини буюради. Агар учинчи сўзни қўшса, унинг тилини кесиши билан таҳдид қилади ва унга 20,000 динор беради.
Хизматкор иккита сўз билан талоқ бериш усулини ўйлаб топади ва Ҳинднинг олдига келиб қуйидаги гапни айтади:(كنتي فبتي) (яъни: хотиним эдинг, талоқ бўлдинг).
Ҳинд бу жумланинг маъносини тезда тушунди. Аммо, у ҳам фасоҳат борасида қолишмас эди. Шунинг учун ўша ондаёқ жавоб қилди: كنا فما فرحنا...فبنا فما حزنا (яъни: хотининг эканлигимиздан хурсанд эмасдик, талоқ бўлганимиздан ҳам хафа эмасмиз).
Талоқдан кейин Ҳинд ўзини ҳақоратланган ҳис қилди. У Ҳажжождан қасос олишга қарор қилди. Унинг заковати унга қўл келди. Ҳинд шоирларга пул бериб, унинг гўзаллиги ҳақида халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг ҳузурида шеър айтишни буюрди. Ҳажжож халифа Абдулмаликнинг Ироқдаги ходими эди.
Ҳинднинг режаси амалга ошиб, шоирларнинг шеърлари халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг қулоғига бориб етди. Халифа Ҳиндга турмушга чиқишни таклиф қилди, аммо Ҳинд бир шарт қўйди.
"Мен фақат шу шарт билан рози бўламанки, мени сизнинг ҳузурингизга Ҳажжожнинг ўзи ҳачирга миндириб етказиб беради."
Абдулмалик бу шартни қабул қилади ва Ҳажжожга буюради. Ҳажжож бу буйруққа қарши чиқа олмасдан Ҳиндни халифага етказади. Сафар чоғида Ҳинд Ҳажжожга ғолиб келганидан қувониб, қаттиқ кулиб юборади.
Ҳажжож эса унга жавобан:
"Агар ҳозир кулиб юрсангда, Ҳинд,
Бил, сени тарк эткан кечам йиғлаб, безовта бўлгансан."
Ҳинд эса ўзига ишонч билан жавоб беради:
"Агар жонимиз омон бўлса,
Мол ва насаб йўқолса ҳам қайтиб келади."
Ҳинд Ҳажжождан устун келганини ва ундан айрилгандан сўнг ундан яхшироғига текканини билдириб қўйиш учун ақлли бир иш қилади. Бир куни халифанинг олдида у бир динорни қасддан ерга тушириб юборади ва хизматкорга: "Менинг бир дирҳамим тушиб кетди, олиб бер, дейди.
Буни кўрган Ҳажжож истеҳзо билан: "Бу дирҳам эмас, динорку" деб кулади.
Шунда Ҳинд вазиятдан фойдаланиб: "Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ мени дирҳам ўрнига динор билан мукофотлади", дейди.
Бу билан Ҳинд Аллоҳ уни Ҳажжожни ўрнига халифа билан мукофотлаганига киноя қилган эди.
Шундай қилиб, Ҳинд ўз ақл-заковати ва маҳоратли стратегияси билан Ҳожижни енгиб, унинг устидан ғалаба қозонди.

давоми бор...

https://t.me/tuhur

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.