Воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда ёшликка хос ҳайрат ҳиссини сақлаб қолган зукко шоир.
Тошкент вилоят судида ўтган маърифат соати Ўзбекистон халқ шоири, публицист Хуршид Давроннинг ҳаёти ва ижодига бағишланди.
Хуршид Даврон нафақат шеърият, балки насрий жанрда ҳам самарали ижод қилди. Ўтмишдаги тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолиятини ўрганиб, улар ҳақида «Самарқанд хаёли», «Соҳибқирон набираси», «Шаҳидлар шоҳи» каби тарихий-маърифий киссаларни яратди.
Хуршид Даврон Самарқандда Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600 йиллигига, Парижда «Одеон» театрида Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар, «Темурнома» видеофильми, «Бухоройи шариф» телефильми сценарийлари муаллифи. Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат «Қирқ бир ишқ дафтари», «Денгиз япроқлари» тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган.Тадбирда шоир ҳаёти ва ижодига оид видеоролик намойиш этилди.
Сайт I Telegram I