Чорвачилик турлари: Яйлов чорвачилиги 🐑🐎
Чорвачилик – қишлоқ хўжалигининг энг қадимий соҳаларидан бири бўлиб, икки асосий йўналишда ривожланади:
➡️
Яйлов чорвачилиги➡️
Чорва фермаларидаги чорвачиликЯйлов чорвачилиги нима?Яйлов чорвачилигида ҳайвонлар
бутун йил ёки йилнинг маълум даврларида табиий ўтлоқларда боқилади. Бу усул, айниқса,
кенг яйлов ҳудудларига эга ҳудудлар учун қулай ва самарали ҳисобланади.
Яйлов чорвачилигида боқиладиган ҳайвонлар:🐑 Қўйлар
🐐 Эчкилар
🐎 Йилқилар
🦌 Буғулар
🐪 Туялар
🐃 Қўтослар (баланд тоғларда)
🐂 Йирик шохли қорамоллар (кам ҳолларда)
Яйлов чорвачилиги – сув истеъмолчиси 💧
Яйлов чорвачилигида сув турли мақсадлар учун ишлатилади:
➡️ Чорва молларини суғориш
➡️ Чорва молларини чўмилтириш
➡️ Чорвадорларни ичимлик ва хўжалик суви билан таъминлаш
➡️ Қиш мавсуми учун «заҳира» ем-хашак етиштириладиган ерларни суғориш
🔹 Сув истеъмоли меъёрлари – ҳайвонларнинг тури ва ёшига боғлиқ ҳолда белгиланади.
🔹 Яйлов чорвачилигида чиқит сувлар миқдори ҳисобланмайди ва назорат қилинмайди.
Яйлов чорвачилигида сув сифатига қўйиладиган талаблар 🚰
🔹 Ҳайвонларни суғориш учун сув
тоза, тиниқ ва ҳайвонлар соғлиғига хавфсиз бўлиши шарт.
🔹 Чорвадорлар учун ичимлик суви
Ўзбекистон Республикаси O’zDSt 950:2011 “Ичимлик суви” давлат стандартига мос бўлиши лозим.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш – яйлов чорвачилигининг самарадорлигини оширади! 🌿💧
Kanalga ulanish
💬 Savollar 📱
"TOMCHI" Mobil Ilovasi