Toshkent tibbiyot akademiyasi akademik litseyi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Toshkent tibbiyot akademiyasi akademik litseyi telegram kanali🔥
Официальный канал академического лицея Ташкентской Медицинской академии 🔥

По вопросам и предложениям обращаться
@tma_al1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Нигора Кутбиддиновна dan repost
💐Аёл асли қалбнинг гавҳари
💐Усиз ишнинг йўқдир самари.
💐Аёл шундай зотдир, ожиза,
💐Аёл бизга етти мўжиза!
Барчамиз учун қадрли гўзаллик нафосат тимсоли устозимиз Сайёра Абдуллаевна!
💐Баҳорнинг шодиёнасига ошуфта, гуллар ифори бўй таратган навбаҳорнинг элчиси сифатида таваллуд топдингиз. Бугун нурафшон куннинг зийнатли лаҳзаларида Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлаймиз. Сиз жамият ривожи, эл-юрт равнақи, фарзандларимиз таълими учун фидокорликни жо қилгансиз, кичик жуссасига улкан жасоратни, касбга садоқат туйғуларини уйғунлаштира олган дилбар аёлсиз. Жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида аёлга эҳтиром кўрсатилаётган бир даврда Сизнинг Ватанимиз, келажаги ривожидаги фидокорана меҳнатларингиз таҳсинга лойиқдир.
Янги Ўзбекистоннинг навниҳол ёшларини замонавий тиббиёт учун учирма қилаётган бир даврда ҳаётингизнинг ҳар лаҳзаси бахт, омад, гўзалликларга лиммо лим тўлиқ бўлсин.
Файзли хонадонингиздан барака аримасин.
Ҳурмат билан Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи жамоаси, ўқувчи ёшлари💐💐💐


🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Тошкент шаҳар Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси тизимида 2025 йилда маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, таълим муассасасида миллий, маданий қадриятларни тараннум эттириш ҳамда 1 март Зулфияхоним таваллуди муносабати билан "Муҳаббат баҳори" фильми намойиш этилди.
🎬Миллийликка йўғрилган, чин инсоний фазилатларни тараннум этгувчи, ўзбек шеърият оламининг икки буюк дарғаси ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий фильм ўқувчиларда катта таассурот уйғотди.


🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Ўзбекистон Республика Президентининг ПҚ 261 сон қарорига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳар Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2025 йил, 26 февраль 01/03-116 сонли хати ижросини амалга ошириш мақсадида биринчи босқич 108 гуруҳ ўқувчилари "Олимпиа ва паралимпия шон-шухрати музейи" га ташрифни амалга оширдилар.
🇺🇿Ташрифдан мақсад ўқувчи ёшларни Ватанга муҳаббат, қаҳрамонларимиз Жаҳон, Олимпиа ва паралимпиа чемпионлари билан фахрланиш, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш мақсадида амалга оширилди.
🏛Ташрифни амалга оширишда ўқувчиларга чин инсонийлик, ватанпарварлик, миллий ғурур туйғулларини шакллантиришда ўз хиссалари қўшган 108 гуруҳ раҳбари, устоз Д. Қодировга миннатдорлик билдирамиз.


🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Тошкент шаҳар Олий таълим фан ва инновациялар бошқармасининг 12 Б сонли баёни ижроси асосида бошқарма ходими Ф.Рустамова иштирокида Давомат тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар давомати, ўқув жараёнлари назорат қилинди.


Нигора Кутбиддиновна dan repost
🎓Айни дақиқаларда Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи "Муҳаббат фасли" бадиий фильмининг намойиши бўлиб ўтмоқда.


Нигора Кутбиддиновна dan repost
🎓Бугун Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида гуруҳ сардорларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда баҳорий байрамларга тайёргарлик жараёни мухокама қилинди. "Ўзбекона анъаналар ва қадриятлар" фестивалига тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида академик лицей ички тартиб интизоми, давомат жараёнларига алоҳида тўхталиб ўтилди.



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.