Тошкентда мактаб ўқувчиси гўёки конфет еб вафот этгани ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда яна тарқалди. Аммо бу ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Ҳеч ким Тошкентда конфетдан ҳалок бўлгани йўқ. Олинган конфетлар эса LAVA LAVA (Влад-А4) кўринишидаги сохта маҳсулот бўлиб, уларда наркотиклар йўқ. Болаларга бегона одамлардан конфет ёки бошқа нарсалар олмасликни тушунтириш муҳим, аммо ҳозирча ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ.