Times.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да
Тижорий ҳамкорлик учун: @times_ads_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ПА ва бошқа бавлат ташкилотларида кутилаётган қисқартиришлар бўйича изоҳ берди.

Асадовга кўра, бундай қисқартиришлар орқали барча давлат идоралардаги штат бирликларини мақбуллаштириб бориш доимий жараёндир. Ва бундан асосий мақсад бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, барча идораларда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни таъминлаш.

Шунингдек, давлат раҳбарининг матбуот котиби берган тушунтиришга кўра, бу жараённинг ҳажми ва кўлами қай даражада бўлиши, мазкур йўналишда тегишли ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилганидан кейингина маълум бўлади.

Албатта, бюджет маблағларининг оқилона сарф этилишига интилиш ижобий ҳаракат ва бундан мамлакатнинг ҳар бир фуқароси манфаатдор. Бироқ бир ўй бор — ушбу изоҳдан келиб чиқилса, давлат идораларида янги иш ўринларини ташкил қилишда бир-бирини такрорловчи функцияларнинг бўлмаслиги, давлат бошқаруви тизими ва давлат хизматчиларининг фаолияти самаралироқ бўлиши ҳамда бюджет маблағларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари олдиндан кўрилмаганми? Бу мураккаб таҳлилларни ўз ичига олувчи ҳамда инсон омили билан боғлиқ масала эканлиги тайин. Шундай экан, барча ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмий ҳамда ишончли манбалар орқали олинган маълумотларга таянишлари афзалроқ.


Яқин кунларда давлат ташкилотларидаги ходимлар сонини қисқартириш бошланади.

— Президент Администрацияси штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилади, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлади, — деган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев.

6.2k 0 147 5 42

Тошкентда тунги иқтисодиётни ривожлантириш янада жадаллашади.

Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантирилади. Кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Президент раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселекторда пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.


Тошкентдаги кўчалардан бирига Туркия Жумҳурияти асосчиси Мустафо Камол Отатурк номи берилади.

Ушбу масала бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан элчининг дипломатик миссияси якунланиши олдидан ўтказилган учрашув доирасида фикр алмашишди.

Учрашув давомида, бундан ташқари, Тошкентда Турк боғини ташкил этиш ва Турк мактабини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНОМАРКАга пул йиғолмаяпсизми❔❔❔

БОШЛАНҒИЧ 38 миллион сўм билан HAVAL кроссоверларини HAVAL ЯККАСАРОЙдан 1 кунда харид қилинг!✅✅✅

КУНЛИК 200.000 сўм💰💰💰

Батафсил маълумот учун: https://t.me/havalyakkasaroy

☎️Мурожаат учун тел:
+998-91-246-11-11
+998-91-246-22-22

📍Тошкент, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 87Б/1

Telegram| instagram|

Реклама


Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилди.

Тегишли ҳужжатни БМТ ҳузуридаги икки мамлакат доимий вакиллари Улуғбек Лапасов ва Абукар Даҳир Усмон имзолади. Айни дамда Сомали Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 157-мамлакат бўлмоқда.


“Иккинчи зарбда белгача” — Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра оширилмоқда.

Қарорга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

• ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), аввалгиси 30 баравар (11 млн сўм) эди;
• ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм), аввалгиси 90 баравар (33 млн сўм) эди.

7.2k 0 88 15 90

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари мамлакат Бош вазири таклифига биноан расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди.

6.8k 0 14 2 121

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖИГУЛИНИ пулига HAVAL олишингизни билармидингиз?😱

МДҲ давлатларида ўзининг комфорти ва НЕМИС мотори билан машҳур бўлган HAVAL машиналарини қаерда РАСМИЙ ДИЛЛЕРИбор?🤔

Албатта HAVAL YAKKASAROY'да!😊

⭐️БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ 15% билан хоҳлаган HAVAL автомашиналарини 1 кунда номингизга расмийлаштириб кетишингиз мумкин!

Батафсил маълумот учун: https://t.me/havalyakkasaroy

☎️Мурожаат учун тел:
+998-91-246-11-11
+998-91-246-22-22

📍Тошкент, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 87Б/1

Telegram| Instagram|


Сизда 22 300 сўм бўлса, демак сиз ортиқ камбағал эмассиз.

Статистика агентлиги тақдим этган янги маълумотларга кўра, ойига 669 000 сўм даромад бир кишининг минимал истеъмол харажатларини қоплаш учун етарли деб баҳоланмоқда.

Ушбу сумма ўз ичига озиқ-овқат, транспорт, кийим-кечак ва бошқа асосий эҳтиёжларни қамраб олади.

8.1k 0 125 41 139

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.


2024 йил якунида Ўзбекистонда камбағаллик даражаси кескин камайган.

2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда халқаро стандартлар асосида ўлчанган камбағаллик даражаси сезиларли пасайишни кўрсатди. Жаҳон Банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар натижасида мамлакатда камбағаллик кўрсаткичи 11% дан 8,9% га тушгани, бу 2023 йилга нисбатан 719 минг кишига (жами 3,3 миллион кишига) камайганини англатади.

Вилоятлар бўйича энг юқори пасайишлар:
- Бухоро вилояти: 11,8% → 8,7%
- Самарқанд вилояти: 10,5% → 7,5%
- Наманган вилояти: 10,4% → 7,6%
- Қорақалпоғистон Республикаси: 13,6% → 10,8%

2024 йилда амалга оширилган қуйидаги чоралар самарали бўлди:
Аҳоли бандлигини таъминлаш (кўплаб иш ўринлари яратилди);
Тадбиркорликни рағбатлантириш;
Томорқа ва деҳқончилик учун ер майдонларидан самарали фойдаланиш.

Аҳоли даромадларидаги ўсиш:
- Жон бошига ойлик даромад: 1,7 миллион сўмдан → 2,1 миллион сўмгача ўсди (10,7% реал ўсиш).
- Иш ҳақидан даромад: 12,9% га кўпайиб, даромадлар таркибидаги улуши 42,6% ни ташкил этди (2023 йилда 41,9%).

Даромад манбаларидаги ўзгаришлар (2024):
- Тадбиркорлик: 21,4% → 22,9%
- Нафақа ва ижтимоий ёрдам: 18,9% → 18,2%
- Қишлоқ хўжалиги ва томорқа: 9,8% → 10,7%
- Хориждан пул ўтказмалар: 3,1% → 2%


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2025 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар.


texnomart dan repost
😊 Turing, janob! Sizni buyuk ishlar kutmoqda!

Dam olish kunlari uchun sara sara takliflarimizdan tezroq xarid qilib qoling!

*Narxlar 1-2-fevral uchun, 1 texnika - 1 mijozga!

***

😊 Подъееем, народ! Вас ждут великие дела!

Подготовили для вас супер предложения на викенд!

*Цены для 1-2 февраля! 1 товар - 1 клиент!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling: @texnomart


Шерзод Хидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раислигига сайланди.

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2024 йил якунлари, 2025 йилги режаларга бағишланган ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Хидоятов мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.


Озарбайжонга ҳам хорижга чиқиш паспортисиз бориш мумкин бўлaди.

Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ўртасида ID-карталарни ўзаро тан олиниши кутилмоқда. Бу орқали икки мамлакат фуқаролари мамлакатлараро эркин ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаотага боради.

Ариповнинг 30-31 январь кунлари Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, “Digital Almaty 2025” халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.