Мана йил якунига ҳам етяпти, ҳамма ўзича йил сарҳисоби дея бир балоларни ташаш билан оввора. Умуман олган бу ҳаммаси кераксиз, ўзини-ўзи алдаш, ўзини гавно ишлари билан бошқалардан устун тутиб, бу худбинликдан бошқа нарса эмас. Бу ишлари жамиятга, нафақат атроф-муҳитга заррача фойдаси бўлмаса ҳам одамлар бу муҳим нарсадек қабул қилишлари эса хақиқий далбаёблик.
Майли сизларни ҳам асабларингга тегиб ўтирмайман. Келаётган йил ҳам деярли ҳеч кимга ёқаётгани йўқ биламан, чунки ҳеч нарса ўзгармайди, келаётган йил яхши бўлишига ҳам ҳеч ким кафолат бермайди. Ҳаёт борган сари зерикарли тус олаётгандек гўё, ёки менга шунақа туюлябтими?
Ҳар доим айтганман, эртага ҳамма қирилиб, диназаврлар даври бошланиб кетмайдими, оддийроқ ва осонроқ яшайлик. Ҳаётда ўзингга учун кўпроқ вақт ажратиб, кўнглинг тусаган ишларни қилиб, мавжуд бўлган нарсаларни яхшини эмас, зўрларини раво кўриб, ҳаётдан тўла завқ олиб яшаш керак. Ўйланаман, сиқиламан, қайғураман дард чекаман десанг, ҳаётда муаммоларг тўла ишонавер. Ҳаётдан нолиб, яшашни янада қийинлаштиришдан маъно йўқ.
Бахт тушунчаси ҳам ҳамма учун бир хил эмас, бахтни ҳамма ўзи учун ўзи яратади. Кимдир учун бахт мандарини ичида бўлиши мумкин, ким учундир бмвни ичида, яна кимдир учун бахт жуфтига эриш бўлиши мумкин. Бахт тушунчаси доим бир хил турмайди, турмаслиги ҳам керак. Ҳа деб орзу-ният қилиб ётавермаслик, уни учун ҳаракат бўлиш кераклигини унутиб қўйма.
Бирон нарсани ўйладингми, ўшани бажар, сендан олдин эришган одам ҳам сендек одам эди, уни сендан устун жойи ҳаракатчан одамлиги. Мотивация йўқ, имунитетим пас деб ўзингни алдашни бас қил. Мотивация деган тушунча ҳам умуман йўқ нарса, сен айтаётган мотивация ҳозирда одамларни девондан ҳам кўтараолмаябти. Олдинга мақсад қўй, шунга интил ва қаттиқ ҳаракат қил.
Қачондир ҳаётинг яхшиланиши ҳақида бир балолар ёзиб, қачонгача ўзингни алдамоқчисан деб ҳар кун ўзимни реалистдек тутмоқчи бўламан. Хуллас осон ҳаётни қийинлаштирманглар, майли энди ухланглар, ҳаммаси қўрқинчли тушдек ўтиб кетади.