Ўрмонда маймун югуриб кетаётиб
“Нархлар яна ошибди, нарх-наво кўтарилибди...” деб бақирармиш. Олдидан бўри чиқиб сўрабди:
— Нега бақиряпсан?
— Нархлар ошибди, эшитдингизми? — дебди маймун.
— Нима бўпти? Менга нима?! Аввал гўшт еб юрганман, бундан кейин ҳам еявераман! — дебди бўри бепарво.
Маймун яна йўлида югуришда давом этибди: “Нархлар ошиб кетибди...”.
Уни олдидан тулки чиқибди.
— Нима деяпсан?
— Ҳамма нарса ошиб кетибди...
Тулки ҳам парво қилмай:
— Менга умуман фарқи йўқ! Аввал мўйна кийиб юрганман, бундан кейин ҳам мўйнада юраман! – деб жавоб берибди. Шунда маймун ўйлаб туриб шунақа кулгили жавоб қилибди:
—
Маймуннинг жавобидан думалаб қолибман... 🤣🤣🤣