Yakun


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Олганинг эмас берганинг сеники
Сизга фойдаси тегар дея у бу нарса ёзиб тураман
Aслида ёрдам сизга эмас, ўзимга керак.
Кетқизган вақтингизга рози бўлинг
•алоқа: @azxariy_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Бойликнинг шукри — эхсон билан
Илмнинг шукри — амал билан


Куттирилган чой қандай совиса, қалб хам шундай совиши мумкин.
Кутилган севгининг ҳис эттирилмаслиги ёки кеч қолиши қалбни совитадиган энг асосий сабаблардандир. Ҳис эттириш ишқнинг энг мухим қоидаларидан бири бўлса,севган аёлига нисбатан ҳам энг катта қуроли шу бўлиши керак севадиган эркакнинг, Аёлга энг заиф нуқтасидан зарба бера олиши керак.
Аёлларнинг энг заиф нуқтаси эътибордир.
Улар ҳақиқий эътиборни ҳис эттирган эркакка кўникадилар. Аммо ҳис эттира олиш энг мухим масала.
Бош ролда сенсан.
Истасанг бу ишқни кечиктириб,лаззатли чойни эски ҳолатга келтиргандек эскиртир, аёл сенга бағишламоқчи бўлган лаззатли ишқни совит, истасанг, севилиши керак бўлганни вақтида ва борича севиб,бу ишқнинг лаззатидан баҳраманд бўл.
Қарор сендан

Кифоядир сен дамлаган чой бўлса дастурхонимда
Фамилиям нақадар ярашар исминг ёнида…


Жанозадан 1 соат ўтиб


Йиғи-сиғилар камаяди. Яқинларингиз уйга қайтади. Бу вақтда жасадингиз тупроқ билан танишади.

Жанозадан 3 соат ўтиб


Яқинларингиз кундалик ишларига қайтади. Кислородсиз қолган ҳужайраларингиз парчалана бошлайди.

Жанозадан 12 соат ўтиб


Ички аъзолар, ичаклардаги бактериялар сабаб бузила бошлайди. Танангиз шишади.

Жанозадан 24 соат ўтиб


Ўлимингизнинг хабари етиб бормаган танишларингиз томонидан телефонингизга чақирувлар келади.

Жанозадан 1 ҳафта ўтиб


Тери ранги қораяди,пуфакчалар пайдо бўлади ва тана суйуқликлари сизиб чиқади. Ишхонангизда ўрнингизга бошқа одам ишлашни бошлайди.

Жанозадан 1 ой ўтиб


Тананинг кўп қисми чириб кетади,фақат суяк ва тоғайлар қолади. Кафанингиз бактериялар томонидан парчаланади.

Жанозадан 1 йил ўтиб



Юмшоқ тўқималар бутунлай ёқолади,фақат суяк ва тишлар қолади. Умр ёлдошингиз комедия киноларни кўриб кулиб ўтиради.

Жанозадан 10 йил ўтиб


Бир дўстингиз эски расмингизни кўриб сизни эслайди. Бу вақтда суякларингиз минераллашиб тупроққа қўшила бошлайди.

Инсонлар сизни жуда тез унутади. Шундай экан бандасини рози қилиш билан умр ўтқазиш — Сизнингча тўғрими?!


Инсон идрок қила олмагач кулиб хақиқатдан қочади.Хақиқатдан қочган эса кўр бўлади.Идрок қилишга урунган киши эса комилликга етишади. Инсон англаш учун харакат қилмаса унда нега бошини елкасида кўтариб юради,нега елкасини чарчатади.


“Дунё ва охират хақида мендан сўрайдиган бўлсанг, сенга шуни айтаман: дунё билан охиратнинг мисоли машриқ билан мағрибга ўхшайди. Қачон уларнинг бирига яқинлашсанг, бошқасидан узоқлашасан. Менга бу дунёни сифатлаб беринг, дейсан!.. Аввали офат-бало, охири йўқлик-фано бўлган дунёнинг нимасини сенга сифатлай… Ҳалолига ҳисоб қилинса, ҳаромига азоб қилинса.. Бойиганлар мафтун,камбағаллар маҳзун қолса…”

Хасан Басрий роҳматуллохи алайҳ


https://www.instagram.com/reel/DFN_pDQgkMi/?igsh=Z3BmbGNva3Q4azRw

янги видео актив бўлиб берасизлар деган умиддаман :)


Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар.

Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.


Оз е, оз ухла, оз ич,
Тан тубанлигидан кеч.
Дил гулшанига кел кўч…
Кўрамиз, Мавлом найлар,
Найларса, гўзал айлар!


"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни  сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди."


Авваллари олим сўзларди,оми эса қулоқ тутарди.
Хозир эса оми сўзлайди,олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишдан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади…


гапирадиган кўпайгани учунхам
тафаккур қилиш камайиб борябди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟢қироат)


Зуфар Нақшбандий: “Қаерда никоҳ қиммат бўлса,ўша ерда зино арзон бўлади”, дедилар.


Нигоҳингда яшар илоҳий белги,
Ўқдек қарашларинг дардимга ҳомий.
Табиат баҳори уч ойдир балки,
Сенинг кўзларингда баҳор давомий.

Яхши одамларни изланг дунёда,
Шу мақсад йўлида дунё кезингиз.
Топа олмасангиз уни мабодо,
Ўша яхши одам бўлинг ўзингиз!

Ёшинг чегарага тез кирган кунинг,
Ҳаммаси кеч бўлар эс кирган кунинг.
Дунё бозорининг қоидаси шул
Янгисин топурлар эскирган кунинг.


"Умр карвони (поезди) тезлашиб кетди,
Манзил (бекат) тобора яқин қолмоқда...

Аллоҳим: Ўтмишда қилган хатоларимизни Ўзинг кечиргин, умримиздан қолган қисмини тўғри қилгин.
Бизни раҳматинга бурка, гўзал хотима билан сийлагин".


Жума фазилатли кун

Авс ибн Авс  Сақофий ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни ювиниб, ғусл қилса, сўнгра эрта чиқиб, (масжидга) барвақт борса, улов минмай, пиёда борса, имомга яқинроқ ўтириб, қулоқ солса ва лағв қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йил рўза тутиб, тунлари қоим бўлганнинг ажри берилади", дедилар.

Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.


Аёл уйнинг руҳидир!

Фақиҳ Абу Робиъанинг аёли вафот этганида, уни қабрга қўйиб, дафн этди. Сўнгра қўлларига ёпишган тупроқни қоқиб, уйига қайтди.
Уйига кириб, "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ, Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" деди ва унсиз йиғлади.
Кейин ўзига шундай деди:
"Эй Абу Холид! Энди уйинг ҳам ўликдир".
Уй, аёл руҳи билан тирикдир. У шундай руҳки, уйни тирик сақлаб туради!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдулманнон домла айтадилар: Ёрқинжон домла жуда кўп туш кўрардилар, мендан қандай туш кўрганимни кўп сўраб турардилар. Мен ҳам у кишидан сўрар эдим. Биргаликда таъбир қилар эдик. Бир гал тушларини айтиб беряптилар,мени жуда таъсирлантирганди:
Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламни кўрдим, Росулуллоҳ тушимда сут ичиб, қолганини менга бердилар, деб айтиб бергандилар.

Абдулманнон домла: Ушбу ҳолат ҳадисда ҳам келтирилади, бир куни Росулуллоҳ тушларида, қўлларига бир қадаҳда сут берилади,ичганимча ичиб, қолганини Умар родияллоҳу анҳуга берганларини айтадилар, саҳобалар сўрашади, бу сутни қандай таъбир қилдиз, деб. Росулуллоҳ: Илм,деган эканлар.

Абдул Азим Зиёуддин устоз айтгандилар,қабри олдига бориб “шунча китоб, илм ётибди шунча илм кўмилди”шундай деган эканлар.

Девбанднинг энг катта муҳаддиси аллома Неъматуллоҳ Аъзамий айтадилар: Бошқа талабалар бир йилда ҳам тугата олмайдигон Ҳидояни Ёрқинжон қирқ кунда тугатган!

Устозни қадрларига жуда кеч етдик Ёрқинжон домлани Аллоҳ жаннати билан сийласин.

5.2k 1 40 5 119

Шайх Шинқитий ўғлига деди:

“Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати турибди. Унда хато қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлгин, Чунки сенга: “Ўқи ва кўтарилиб боравер” дейилади.
“Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл. Дўстларинг билан одобинг билан, оиланг билан эса меҳринг билан, аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин. Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл, нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл. Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор. Барча нарса, агар уни иккига бўладиган бўлсанг, камаяди. Илло, саодат, бахтиёрлик ундай эмас. У бошқалар билан бўлишсанггина кўпаяди, ортади”.


Yoshligimizda onam eshitsin deb baland ovozda yig’lar ekanmiz.
Mana oradan vaqtlar o’tib o’sib ulg’ayib, boshimizga g’am keladimi kulfat keladimi,onam bilmasin der ekanmiz.

Boshimga kelganda dard yoki alam.
Eng birinchi sezadigan bu mening onam
.

4.7k 0 34 1 201
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.