❗️
Нукусда боғча опа болаларни шиппак билан калтаклади Кеча, 5 февраль куни ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида жойлашган ҳусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларни шиппак билан ургани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, видеолавҳада акс этган ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С. лар томонидан содир этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманидаги “Солнишко” хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи калтаклаган боланинг оёғи синган эди. Болага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига етказилган.
📊 Internet magazin 🛍
@TEZKOROZBEKISTON🔻
➥ https://t.me/joinchat/AAAAAEqs5qegbLFOoqyJ3A