AҚЛ ВА ҚАЛБ
Aқлинг одамларга гар зулм бўлса,
У ақл эмасдир асли илондур.
Aқлинг ўз нафсингга гар ғулом бўлса,
У ақл эмасдир балки чаёндур.
Ҳою-ҳавас ҳирслар кўргай ҳозирни,
Aқлнинг ташвишин қилар нодонлар.
Aқл кўзлари-ла кузатар ишни,
Чеккан заҳматига ғамда одамлар!
Билмасмилар заҳмат қалб кўзин очмиш,
Гар қалб ўксимаса бўлмас эмиш Ишқ,
Aзалдан чин Инсон ақлдан қочмиш,
Ишқни ахтаргайдир Қодир Худодан!
Бахт сирин англанган кишидан сўрмиш,
У деди: «Aқл бу иблис даъвоси».
Муҳаббат Одами Aтодан келмиш,
Шундан яралмишдир Момо Ҳавоси.
Aқл бизга кибр ва ғурур берур,
Aқлни қалб билан тарозига қўй.
Гар кимса манманлар даҳридан келур,
Ундан афзал ерур ҳатто битта қўй.
Aқлинг одамларга гар зулм бўлса,
У ақл емасдир асли илондур.
Aқлинг ўз нафсингга гар ғулом бўлса,
У ақл эмасдир балки чаёндур.
Хуршида Намазбаева шеъри
Хитой. Хайнань орали
t.me/khurshida_ergashevna