Tayinlov.uz | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига биноан тайинланганлар ҳақида ахборот берувчи канал
Диққат!
Барча хукуклар химояланган. Каналдаги маълумотлардан фойдаланилганда, хавола курсатилиши шарт.
Биз билан алоқа
@Tayinlovbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар органларида рақамли технологияларни жорий этиш ва кибержиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича бўлиб ўтган йиғилишда полковник Зуфар Қурбонов вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар вазирлигида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва уларда белгиланган устувор вазифалар ўқиб эшиттирилган.

Давлат раҳбарининг қарорига асосан Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Қурбонов тайинланди.

У тайинловга қадар 2023 йилнинг сентябрь ойида буён Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди. Қурбонов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида ҳам хизмат қилган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot


Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Рузибаев Ботиржон Баходиржонович Наманган шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ботиржон Рузибаев 1989 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2012 йили Наманган муҳандислик қурилиш институтинини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг Наманган вилояти филиалида Лойиҳа қидирув ишлари ва қўрилишни техник назорат қилиш бўлими мутахасислигидан филиал директорлиги ва бошқа турли лавозимларда ишлаган.

Хозирга кадар, Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Ботиржон Рузибаев, Наманган шаҳар ҳокимининг, 2025 йил 5 майдаги фармойиши билан, шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Боймурадов Шуҳрат Абдужалилович Тошкент давлат тиббиёт университети ректори этиб тайинланди.

Аввалроқ Президент қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


"Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” раҳбарига ўринбосар тайинланди

Ўсербай Жиенбаевич Қозоқбоев “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали директорининг табиий газ ҳисоби ва тижорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Ўсербай Қозоқбоев тайинловга қадар халқ хўжалигининг турли соҳаларида масъулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Мухитдинов Содик Собирович Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

С. Мухитдинов Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2004 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2004 йили Наманган вилояти техник рўйхатга олиш кадастр бюроси техник инвентаризатори вазифасидан бошлаган.

Наманган шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати давлат унитар корхонаси бошлиғи, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти  мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.   

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Пайзиев Хуршидбек Комилжонович вилоят ҳокимлиги муассислигидаги „Наманган ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.

Хуршидбек Пайзиев 1985 йили Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. НамДУнинг тарих факультети ижтимоий – маданий фаолият йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси" газетасида мухбир сифатида бошлаб, “Маърифат гулшани” газетасида муҳаррир, ЎзХДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида иш олиб борган.

Тайинловга қадар ижтимоий-сиёсий нашр “Халқ иродаси” журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди

Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


"ЎзРТХБ" АЖга янги раис тайинланди

Қаюмов Асадулла Уролович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ички ишлар вазирининг буйруғи билан қуйидагилар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди:

▫️Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи;
▫️ Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
▫️ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
▫️ Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи;
▫️Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи.

Комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, улар хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Энергия самарадорлиги миллий агентлигига раҳбар тайинланди

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

У 2019-йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бахриддинов Зухриддин Бахриддин ўғли Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти матбуот хизмати хабар берди.

У фаолиятини 2007 йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги молиялаштириш,бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 2008-2020 йилларда Наманган вилояти молия бошқармасида турли вазифаларда фаолият кўрсатган. 2020-2024 йилларда Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Баҳрайнга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар-Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.

Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган. Баҳрайн ТИВ раҳбари Абдулатиф бин Рошид аз-Заяний Ўзбекистон Президенти бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолаб, ташқи сиёсат ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида салмоқли ютуқларга эришилганини таъкидлаган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига матбуот котиби тайинланди

Исмоилов Достон Рустамович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг матбуот котиби — Ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

Достон Исмоилов тайинловга қадар «Севимли» телеканали «Замон» ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири, бошловчиси сифатида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Тавбоев Сухроб Тўрабек ўғли Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Тавбоев мазкур тайинловга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Китоб тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Қашқадарё вилоят Китоб тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, Китоб тумани ҳокимиятида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, Тоиров Фаррух Саломович Китоб тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Тоиров мазкур тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Фахриддин Бобоев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Бобоев Фахриддин Атоевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди

Темур Бахтиёрович Юсупов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Темур Юсупов тайинловга қадар “Узбекистан Аирвайс” акциядорлик жамиятининг Ердаги иншоотлардан фойдаланиш ва транспорт бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Якубов Жамолиддин Мирқобилович — “Ўзбекенерготаъмир” АЖ бош директори этиб тайинланди.

Ж.Якубов бунга қадар “Янги-Ангрен ИЭС” АЖ бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三


Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.

Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot

Каналга обуна бўлинг:
三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.