Tavba.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" - Нур сураси, 31-оят.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги расмий телеграм канали
Мурожаат учун 📞
@TavbaUzMurojaatBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


# Намоз-вақтлари

Сешанба 29 апрель 2025

"Намозни тўкис адо этинглар.
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур".
( Нисо сураси 103 оят).

Тошкент шаҳри учун:

⏰Тонг     - 03:55
⏰Қуёш    - 05:23
⏰Пешин - 12:25
⏰ Аср       -17:15
⏰Шом     - 19:20
⏰Хуфтон - 20:44


❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Muslim.uz dan repost
#xabar #haj2025
🕋 “ҲАЖ – 2025” ИШЧИ ГУРУҲИГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАНДИ

Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, мингбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.

🗣Мажлис аввалида Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлиши ҳақида сўзладилар. Шунингдек, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.

💬Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари йиғилиш давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, муборак заминларда ҳар бир дақиқани ғанимат билиш, тоату ибодат ила ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қилишга урғу қаратдилар.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Обиджон Қодиров, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов кабилар сўзга чиқиб, ташкилий ишлар, тиббий жиҳатлар, хат-ҳужжатлар, жамоавий тартиб-интизомга риоя этиш, қонун-қоидаларга амал қилиш, ҳожилар хавфсизлини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсияларни бердилар.

🟢Шунингдек, жорий мавсумда “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи ва шифокорлар зиммасига жуда катта масъулият юклангани, шу боис ҳар ким ўз вазифасини виждонан тўла бажариши зарурлиги таъкидланди.

🤲Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🫴Бой бўлиш учун...

Набий алайҳиссалом: "Ўзингиз яхши кўрган нарсани бировларга ҳам раво кўрмас экансиз, ҳеч бирингиз чин мўмин бўла олмайсиз", деганлар.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Биз Исломдан олдин бой бўлиш учун пулни йиғиш керак деб ўйлар эдик. Кейин билсак, бой бўлиш учун уни сарфлаш (эҳсон, садақа қилиш) керак экан".

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
👥 Ҳар бир одам боласи хато қи­лув­чидир...
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳабибуллоҳ домла Зокиров: Оила тинч бўлса, жамият ҳаёти осуда бўлади.

Tavba.uz| Sirdaryomuslim.uz| Facabook
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


# Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг ёмони иккиюзламачи эканини кўрасан. У анавиларга бир юзи билан, наригиларга бошқа юзи билан келади”, - дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, иккиюзламачи одам қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг ёмон кўрилган одам бўлади. Шунинг учун иккиюзламачиликдан, бировга бир гапни айтиб, бошқаларга бунинг тескарисини айтиб, “Мен уста эканман, икки томонни ҳам алдаяпман” деган фикрдан сақланиши лозим экан. Иккиюзламачилик мўмин-мусулмон кишининг обрўси, сиймоси, одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган ҳолат. Мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири бундай ҳолатлардан узоқда бўлишлари керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
# muftiy-minbari

📹 МУСУЛМОН НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


#кун ояти

Ота-онага яхшилик қилишнинг зарурлиги ва фазилати ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди.

яъни: “Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт” (Исро сураси, 23‑оят).

“Уларга ёқимли сўз” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон”, “онажон” каби сўзлар билан ўзига хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини ниҳоятда ҳокисор тутиш кабиларни тушиниш керак.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃🌹Ассалому алайкум

Бугун 28 апрел Душанба
Тонгги зикрларни қилишни унутманг🕊

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким тонг отганида
 
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди.», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


# Намоз-вақтлари

Душанба 28 апрель 2025
30 Шаввол 1446

"Намозни тўкис адо этинглар.
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур".
( Нисо сураси 103 оят).

Тошкент шаҳри учун:

⏰Тонг     - 03:56
⏰Қуёш    - 05:24
⏰Пешин - 12:25
⏰ Аср       -17:14
⏰Шом     - 19:19
⏰Хуфтон - 20:42


❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўл юзасида ўтиришдан четланинглар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, йўл юзасида ўтиришга мажбурмиз. Чунки биз у ерда баъзи нарсаларни гаплашамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар гапимга кирмасдан ўтирадиган бўлсанглар, унда йўлнинг ҳаққини адо қилинглар», дедилар. Саҳобалар яна: «Эй Аллоҳнинг расули, йўлнинг ҳаққи нима?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзни (ҳар хил нарсаларга) қаратишдан тийиш, озор берувчи нарсаларни тўхтатиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб ўтириш», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ

CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:


“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


#Ҳикмат

ҒИЙБАТ УЧУН ҲАДЯ.

Ҳасан Басрийга:
- Бир киши сенга ғийбат қилди, - дейишди. У дарҳол ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо юборди. У киши хурмони олган заҳоти Ҳасаннинг олдига етиб келди ва:
- Мен сизни ғийбат қилган бўлсам-у, сиз менга бир товоқ хурмо юборибсиз, бунинг сабаби нима? - деди.
Ҳасан Басрий унга:
- Сен менга яхшилик юборган экансан, мен эвазига хурмо жўнатдим, - деб жавоб қилди. Бундан англашиладики, ғийбат уни қилинган одамга яхшилик, қилувчига эса зарар ва кулфат келтиради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
# muftiy-minbari

📹 ЁЛҒОНЧИ РОСТ ГАПИРДИ
🎙 Шайх Нуриддин
Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


# Кун ояти

"Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги Насибангни ҳам унутма, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас".
(Қосос сураси, 77-оят).


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
# ҳайрли-тонг


Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.

" Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".

(Анкабут сураси, 45 - оят.)

✅Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


# Намоз-вақтлари

Якшанба 27 апрель 2025
29 Шаввол 1446

"Намозни тўкис адо этинглар.
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандур".
( Нисо сураси 103 оят).

Тошкент шаҳри учун:

⏰Тонг     - 03:58
⏰Қуёш    - 05:26
⏰Пешин - 12:25
⏰ Аср       -17:14
⏰Шом     - 19:18
⏰Хуфтон - 20:41


❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Шу пайт бир ёмон ҳид тарқалди. Шунда у зот дедилар:
«Бу нима эканини биласизларми? Бу — мўминларни ғайбат қилувчиларнинг ҳидидир».

Журжоний: “Ғийбат инсоннинг бор айбларини унинг йўқлигида зикр қилишдир” деган.

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят килган хадисда қуйидагилар айтилади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, ғийбат нима?» деб сўрашди.
Расули Акрам алайҳиссолату вассалом:
«Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эсла-
шинг», дедилар. Шунда:
«Биродаримда мен айтган нарса бўлсачи, бунга
нима дейсиз?» дейишди.
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан,
аммо бўлмаса, буҳтон қилган бўласан», деб жавоб қилдилар.

Ғийбатнинг ҳаром экани, гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан такидлашган.

•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

🕌 TAVBAUZGA 📲OBUNA BO'LING!

Telegram


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (25.04.2025)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal

📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook



19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.