Фарғоналик Дилноза Абдурасулова ва Лайлохон Сайназарова Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар
Президентимизнинг “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори
эълон қилинди.Аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун бир гуруҳ иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Улар орасида
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти Дилноза Абдурасулова Ботирали қизи ҳамда Қувасой шаҳар маданият бўлими тўгарак раҳбари Лайлохон Сайназарова Одилжон қизи ҳам бор.
Бу қизларни юксак эътироф ва рағбат билан муборакбод этамиз!
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X