Раҳмонистон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тожикистон парламентининг юқори палатаси - Мажлиси Миллига раис бўлди. Бу Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги сингари президент ўз ваколатларини бажара олмай қолганда унинг ўрнини эгаллаши керак бўлган лавозим.
Бу вазиятда президентнинг ўғли мамлакатдаги иккинчи шахсга айланиши катта эътиборга сабаб бўлиб, яна бир муҳим жиҳат четда қолмоқда: Рустам Эмомали бу лавозимда Мажлиси Милли ташкил этилган 2000 йилдан бери 20 йил давомида раис бўлиб келган Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирди.
Бунгача 2017 йилда Рустам Эмомали Душанбе шаҳри мэри этиб тайинланганда ҳам, у 1996 йилдан буён 21 йил давомида пойтахтни бошқарган айнан Маҳмадсаид Убайдуллоевни алмаштирган эди. Собиқ раис янги сайланган парламентга сайлангани хам, (ҳозирча) тайинлангани ҳам йўқ.
Шундай қилиб узоқ йиллар давомида Тожикистонда президент оиласидан кейин ҳақиқий сиёсий кучга эга бўлган, мамлакат олий ҳокимиятида совет давридан буён фаолият юритаётган ва Эмомали Раҳмон жамоасида илк кунлардан бўлиб келган Убайдуллоев Тожикистоннинг иккинчи шахси статусини ҳам топширди.
2020 йил сентябр ойида Тожикистонда навбатдаги президентлик сайловлари ҳам бўлиб ўтади. Сайловга 5 ой қолган бир пайтда мамлакат президенти - Эмомали Раҳмон, президент аппарати бошлиғи - Озода Раҳмон, парламент юқори палатаси раҳбари - Рустам Эмомали. Ҳақиқий интрига.