ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
(қуддиса сирруҳу) #Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Дастлабки мўътабар манбаларда Хожа Баҳоуддиннинг наса-бига доир маълумотлар учрамаса-да, кейинги даврларда битилган баъзи асарларда унинг ота тарафидан ҳазрат Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) авлодидан эканлигини кўрсатувчи шажара келтирилади. У зотнинг насаби она тарафидан Абу Бакр Сиддикка бориб тақалади.
«У зотнинг силсиласи тариқатдаги нисбати ва зикр таълими ҳазрати Саййид Амир Кулол (қуддиса сирруху)дан, у кишиники Хожа Муҳаммад Бобо Самосийдан, у кишиники Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийдан, у кишиники Хожа Ориф Ревгарийдан, у кишиники Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийдан, у кишиники Хожа Юсуф Ҳамадонийдан, у кишиники шайх Абу Али Фармийдийдан, у кишиники Шайх Абулқосим Гургонийдандир, Шайх Абулқо-симнинг ботин илмида насаби икки зотга боради: биринчиси шайх Абулҳасан Харақонийга, у кишиники Шайх Абу Язид (Боязид) Бистомийга. Шайх Абулҳасан (Хараконий) нинг вафоти шайх Абу Язиддан кейиндир. Шайх Абу Язиднинг тарбияти унинг учун ботин ва руҳоният орқалидир, зоҳир, юзма-юз учрашув орқали бўлган эмас. Шайх Абу Язиднинг иродати имом Жаъфар Содик розияллоҳу анҳугадир. Тўғри нақл билан исбот топишга қараганда, шайх Абу Язиднинг таваллуди ҳазрат Имом (Жаъфар Содик) дан сўнг юз берган ва Имомнинг тарбият қилиши руҳоният оркали бўлган.
Имоми Жаъфар Содиқ ботин илмида икки томондан нисбат-га эга: биринчиси, бузруквор отаси имом Муҳаммад Боқирга, у кишига отаси Имом Зайнул Обидиндан, у кишига отаси имоми Ҳусайндан, у кишига отаси амир ул-мўминин ҳазрат Алидан (Ро-зияллоҳу анҳум), у кишига Ҳазрати Рисолатпаноҳ Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан нисбат етган. Тарикат машойихлари аҳли байтнинг шариф силсиласини «силсилат уз-заҳаб» (олтин силсила) деб атайдилар.
Имом Жаъфар Содиқнинг иккинчи томондан нисбати (она та-рафдан бобоси) Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиққа боради. Ҳазрати Қосим имом Жаъфар Содикнинг бобоси (онасининг отаси) бўлиб, етти фақиҳ (Розиятоҳу анҳум)дан биридир. Ва у кишининг нисбати Салмон Форсий розияллоҳу анҳугадир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли суҳбатини топганига қарамай, нисбати амирул-мўминин Абу Бакр Сиддиққа-дир, Аллох ундан рози бўлсин!
Шайх Абулқосим Гургонийнинг ботиний иродат нисбати шайх Абу Усмон Мағрибийгадир, уники Абу Али Котибга, уники Абу Али Рудборийга, уники Жунайд Бағдодийга, уники Сари Сақтийга, уники Маъруф Кархийга, уники Довуд Тойига, уники Ҳабиби Ажамийга, уники Ҳасан Басрийга, уники эса амир ул-мўминин Али (каррамаллоҳу важҳаҳуга, у кишиники эса ҳазрат Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъинга боғланади.
Ҳазрат Нақшбанднинг болаликдан ажойиб ҳолатлари зоҳир бўла бошлаган. Маънавий устози Муҳаммад Бобо Самосий Баҳо-уддин она қорнидалигидаёк «бир эр хиди»дан башорат бериши билан бирга, ундан маънавий шафкат ва марҳаматини аямаган. Ҳазрат Баҳоуддиннинг «болалик чоғидан ўспиринлик йилларига кадар» муборак юзларидан саййидлик ва валийлик аломатлари се-зилар, муборак пешонасида ҳидоят ва каромат нурлари порлаб турарди». Ёшига нисбатан зиёда ақл-идрокка эга эди. Суннатга тўла амал килиш, каромат ва ҳидоят нурига мазҳар эди.
Алишер Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да хабар беришича, Хожа Бобо Самосий Кўшки Ҳиндувондан ўтаётиб айтган экан: «Бу туфроғдин бир эр (Баҳоуддин Нақшбанд) иси келадур. Бўлғайки, Кўшки Ҳиндувон Кўшки Орифон бўлғай». Ҳақиқатан, ҳазрат Накшбанд шарофатларидан Кўшки Ҳиндувон кейинчалик Қасри Орифонга айланган.
Давоми Бор....
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊