Қайтар дунё
Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб деди: Эй, Раббим! Сенинг адолатингга шак йўқ. Аммо, бу дунёда бир-бирига зулм қилаётганлар бор. Мазлум одам ўзига зулм қилган кишидан шу дунёнинг ўзида ҳаққини олиши мумкинми?
Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Аср вақтидан кейин фалон жойга борсанг, мазлум золимдан ўз ҳақини қандай олганини кўрасан, деди.
Мусо алайҳиссалом айтилган вақтда айтилган жойга бордилар. У ер тоғли жой бўлиб, тоғнинг тепасидан шарқираб сув оқиб тушаётган экан. Мусо алайҳиссалом бу ерда нима бўлар экан, деб бир чеккада кузатиб турдилар. Бир пайт туяга минган бир одам келди. Туясидан тушиб сув ичмоқчи бўлди. Белига боғлаган белбоғини ечиб бир чеккага қўйди. Сувдан қониб ичди ва туясини ҳам суғорди. Бир оз дам олгандан кейин туясига миниб кетди. Аммо, белбоғини унутиб қолдирди. Бир оздан сўнг эшакка минган ёшгина йигит келди. У ҳам эшакдан тушиб сувдан ичди ва эшагини ҳам суғорди. Бир пайт ерда ётган белбоққа кўзи тушди ва уни олиб қараса ичида анчагина тилло ва қимматбаҳо тақинчоқлар ўралган экан. Бола у ёқ-бу ёққа қарадида ҳеч ким кўринмагач, белбоқни олдида эшагига ўтириб кетди. Орадан кўп ўтмай сув ичгани кекса бир чол келди. Чол сув ичиб турган эди, белбоғини унутиб қолдирган туякаш келди ва белбоғини қўйган жойидан ахтарди. Топа олмагач чолдан белбоғини сўради. Чол эса, ҳеч қандай белбоғни кўрмаганини айтди. Шунда туякаш жаҳл билан қўлидаги ҳанжарни чолга санчиб олди ва чол ўша ерда вафот этди.
Бу воқеани кузатиб турган Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: Эй, Раббим! Аҳир беайб бир қарияни ўлдирдику?!-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Бу қария кўп йиллар олдин туякашнинг отасини ноҳақ ўлдирган ва бундан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Эшак минган боланинг отаси эса, туякашнинг қўлида йигирма йил ишлаган, аммо туякаш унинг ҳаққини бермаган эди. Бугунга келиб бола отасининг ҳақини олди, туякаш эса отасининг қотилини ўлдирди, деб жавоб берди.
@tartil_uz