Рамазонга тайёргарлик dan repost
Рамазон – дуо ойи
«Сунан»да Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан шу ривоят собит келганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дуо – ибодатдир» сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: «Раббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир: 60)» (Абу Довуд «Сунан» (1479), Термизий «Сунан» (3247) Бу «Ҳасан саҳиҳ» ҳадис деди, Ибн Можжа «Сунан» (3838)).
Дуо – ибодатларнинг энг олий ва буюгидир. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи бўлиб, ким бўлишидан қатъий назар Ундан ўзгаси учун сарф этилиши жоиз эмас. Унинг динда улкан ўрни ва юқори манзилати бор. Бунинг сабаби, дуода ўтиниш, Аллоҳга заифлик ва ҳожатмандликни намоён қилиш бўлгани учундир. Чунки қалб ибодатда уйғоқ ва бўйинсунувчироқ бўлгани сари афзал ва комилроқ бўлади. Дуо эса ушбу мақсад ҳосил бўлишига ибодатларнинг энг яқинидир. Дуода Аллоҳга таваккул қилиш ва мадад сўрашлик мавжуд. Таваккул – қалбни Аллоҳга таяниши, ҳамда суюкли нарсалар ҳосил бўлиши ва ёмон кўрилган нарсалар даф бўлишида Унга ишонч билдиришидир. Дуонинг фазли ва шаъни улуғлиги ҳақидаги ҳужжатлар беҳисоб даражада кўпдир. Рўза ва муборак Рамазон ойининг дуо борасида ўзига хос хусусияти бор. Рўзадор рўзасида холис, ибодатида самимий ва Аллоҳга нисбатан содиқ бўлса дуоси қайтарилмайдиганлар жумласидандир. Ҳадисда (айтилишича): «Уч ижобат қилинадиган дуолар: рўзадорнинг дуоси, мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси» (Табароний «Ад-Дуъа» (1215), Байҳақий «Шуъаб ал-Ийман» (7513)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Уч (хил) дуо рад этилмайди: Отанинг боласига дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси» (Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (3/345, 6185)).
Рўза ойидаги дуонинг ўрни ва шаъни олий эканини баён қиладиган нарсалардан бири Аллоҳ таолонинг Бақара сурасидаги ушбу қавли: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар» (Бақара: 186). Дарҳақиқат, (Аллоҳ таолонинг ушбу қавли) рўза оятлари ва унинг асносида ҳамда ушбу оятдан олдин ўртада келди. Аллоҳ таолонинг қавли: «(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда Қуръон нозил қилинган» (Бақара: 185). Ундан кейин эса Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: «Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди» (Бақара: 187). Дуога хос бўлган ушбу ояти карима рўза оятлари ўртасида ва уларни ўраб олган ҳолда келди. Шояд бунда дуонинг қадри улуғ ва ушбу ойда аҳамиятли эканига далолат қиладиган нарса-(маъно) бўлса. Чунки банда ушбу муборак ойда, Аллоҳ уни ушбу ойда Ўзининг ҳаққини энг тўкис ва мукаммал тарзда адо этишига тавфиқ беришини тўла умид қилади. У эса бу нарсага фақат Аллоҳдан сўраш ва Унга дуо қилиш билан йўл топа олади. У шунингдек, ушбу ойда тоат, ибодат ва қурбатларни, Аллоҳ ундан қабул қилишига рағбат ва умид қилган ҳолда кўп-кўп адо этади. Бунга эса фақат Унга дуо қилиш, Унинг олдида мутелик ва Унга ўтиниш билан йўл топади. Шунингдек, банда гоҳида Рамазондан олдин баъзи гуноҳларга қўл урган ёки ундан Рамазон давомида нуқсон, камчилик ёки масъулиятсизлик содир бўлади. У эса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилиши ва гуноҳларини мағфират қилишига рағбат қилади. Бунга эса фақат дуо билан йўл топа олади. Гўёки Аллоҳ бандаларига улар лаззатланадиган, У сари қочадиган, унинг воситасида рағбатлари ижобат қилинадиган, истак-ҳожатлари раво қилинадиган, хатолари кечириладиган ва камчиликлари мағфират қилинадиган нарсани айлантириб қўйгандай.
@ramazonga_tayyorgarlikk