Уч соатда уч ўқишда бюджетни тасдиқлаш тажрибасидан воз кечилаётгани яхши
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2024 йил бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Жараённи йил охирига қадаб тақаш ва уч соатда уч ўқишда бюджетни тасдиқлаб юбориш тажрибасидан воз кечилаётгани ҳарқалай олдинга ташланган қадам.
Лекин энг муҳим ва баҳсли саволларнинг жонли эфир вақтида эмас, кулуарларда, қўмита ва фракцияларнинг йиғилишларида, фақат тор доирада, ёпиқ кабинетларда янграши давом этмоқда.
Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси орқали ННТ фондларига 1,8 трлн.сўм йўналтирилиши, давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасидан 1,2 трлн.сўм "бир йўла тўловлар" нима учун ёпиқ ва махфий модда экани, унинг мақсади очилмаслиги, ҳоким ёрдамчиларини қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган 160,3 млрд.сўм қандай ишлатилиши, хусусийларда ишлайдиган аёллар учун "декрет пуллари" каррасига камайиши, имтиёзлар ичида тубга қулашда давом этаётган нефть ва газ ортидан цемент учун оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баравар камайтириш лоббиси қайси олигархлардан чиқаётгани каби саволларга жавобларни ҳамма билишга ҳақли.