Ўзбекистонга борганимда паспортимнинг муддати ўтганди. Алмаштиришга бордим — ID карта берилаётган экан.
Бордим. Бошлиқнинг хонасига кирдим. Паспорт нусхасининг орқасига ёзиб берди, кассага ўтиб, муддати ўтгани учун жарима тўладим. Кейин суратга тушгани кетдим. Суратга тахминан аср пайтлари, яъни 17⁰⁰ ларда тушдим. Навбат унча кўп эмас. Яна иш тез битяпти жудаям. Эртага шу пайт олиб кетишимни айтишди. Лекин эртаси куни соат 11⁰⁰ бўлмасдан бордим ва ID картамни олдим.
Бошқа давлатдан келганлар вақтинча яшаш рухсатномаси (прописка, арабчаси иқома) олишиям осон бўлаётганди, чиройли муомала билан ишни жойида битириб беришяпти. Лекин эътиборимни тортгани, ўзимизникилар бу паспорт деганини олиш жуда қийин, машаққат эканини айтиб нолиб ўтиришганди. Шу пайт хаёлимга Миср келди.
Мисрда вақтинча яшаш учун рухсатнома (иқома) олишнинг уч йўли бор:
1) расмий ўқиш жойингиздан;
2) "паспорт стол"дан;
3) фарзандингиз ёки бирор оила аъзойингизга тобе бўлиб — бу усулда ўзига яраша қийинчиликлар бор бошқалари каби.
Паспорт столдан олишдаям ўзига яраша қоғозбозликлар бор ва ишингиз пулга битади, тўловлар бор. Ҳар уч ойда алмаштиришингиз шарт. Тўрт марта олгандан кейин эса четга чиқиб келишингиз керак. Қоидаси шунақа.
Ўқиш жойдан олиш тартиби эса бошқача: ўқиш жойингизга “тасдиқ”қа керакли ҳужжатларни йиғиб топширасиз. Тасдиқ — сизнинг вақтинча яшаш рухсатномасига эҳтиёжингиз борлиги ҳақидаги ҳужжат. Бу йигирма кунда чиқиши керак. Лекин бундай бўлиши ўта ноёб ҳолат. Тасдиқ чиққач, керакли идорага бориб, тасдиғингиз ростдан чиққанини тасдиқлаб, тасдиқлатиб оласиз. Паспортингизни олиб қолиб, қўлингизга муҳрланган, суратга тушиш кунингиз ёзилган қоғоз беришади.
Яна суратга тушишдан икки кун олдин 25$ (!) майдалаганингиз ҳақида қоғоз олиб келишингизни айтади. Банк паспортсиз пул алмаштирмайди. Паспортингиз ва виза тарафидан нусхаси, тасдиғингиз тасдиқлангани ҳақида қоғоз билан банкка бориб навбатга турасиз. Навбатингиз келгач, саксон саккизта қоғоз тўлдириб, имзо қўйдиришади сизга. Кейин кетасиз. Айтилган кун келгач, ўқиш жойнинг паспорт столига борасиз. Навбат кўп бўлади. Қўлингиздаги қоғозчани берасиз. Кутасан, чақирамиз дейди. Суратга тушгунча бир неча марта ичкарига кириб чиқасиз. Шу орада паспорт стол кассасига пул тўлайсиз. Лекин уни бир неча кун ўтиб қайтариб беради (сўрасангиз). (🙄) Хуллас, эрталаб саккизда бориб, пешиндан кейин 16⁰⁰ ларда суратга тушасиз.
Суратга тушгунчаям анча қоғоз тўлдиради улар (ўзи топширган қоғозларингиз бир тонна бўлиб кетган). Энг муҳими, бу кутув ташқарида, тепаси тунука билан ёпиб соя қилинган, лекин тунука қуёшда қизиб, пастга дим ҳаво ҳосил қилган жойда бўлади ўзи иссиқ юрт (Миср) бўлишига қарамай...
Агар бундан олдин ўқишдан “иқома” олган бўлсангиз, озроқ пул тўлаб тезлатиб, бир ҳафта ичида қўлингизга оласиз. Бўлмаса қирқ беш кун дейди, лекин етмиш-саксон ўтгандан кейин оласиз. Мабодо аввалам иқома олган, кейин бирор давлатга сафар қилиб келсангизам тезлатиб ололмайсиз.
Паспорт столдан пул тўлаб олиш осон туюлади, лекин мендаги маълумотларга кўра расмий ўқишда ўқийдиган одам у ердан иқома ололмайди. Фарзанди ёки бирор оила аъзосигаям тобе бўлиб иқома ололмайди.
Агар ўқишга киришдан олдин паспорт столдан пулга иқома олган бўлсангиз, тасдиқ чиқиши, тасдиқ чиққач, расмга тушиш муаммо бўлади. Паспорт столга бориб, аввалги иқомангизни ёптириб келишингиз керак.
Хуллас, кеча иқомага суратга тушдим. Эвазига бугун дам оляпман🤯
Ўзбекистонда қоғозбозлик бу ердан кўра анча кам деб ўйлайман. Сабаби, бошқа нарсаларгаям ишим тушган.
11.07.2024, Қоҳира
P.S. Бугун иқома олдим))
Мисрда сим карта олиш ҳақида айтмай қўя қолай))