Сен — ўзингдек бўл.
Сени ичингдаги майда зарраларинггача хафа қилиб, ранжитганларга қарши худди улардек муомалада бўлма. Уларга бундай имкониятни берма.
Нафрат ҳам бир туйғу — уни ҳаммага ҳам сарфлама. Арзимаган инсонлар учун, ҳатто нафратингни ҳам зоя кетказма.
Кўнгилсизликларни унут ва кечириб юбор. Бу сени пастга урмайди, аксинча, юксалтиради. Чунки сен, сенга дард ва пушаймонлик келитирганларни кечириб юборадиган даражада мурувватлисан.