Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Олий суд | Расмий канал dan repost
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов БМТнинг Гиёҳванд моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.

Конструктив мулоқот давомида Олий суд ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида кенг қамровли, фаол ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
ҚУТЛОВ!

Бугун Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов “Судлар томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш муаммолари” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Муаллифнинг суд соҳасидаги кўп йиллик амалий меҳнати ва илмий изланишларининг самараси бўлган ушбу диссертация нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам муҳим илмий-ҳуқуқий манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Мазкур илмий иш ўзининг долзарблиги, илмий зарурати билан миллий ҳуқуқшунослигимизда ғоятда муҳим аҳамият касб этиши аниқ.

Олий суд жамоаси И. Муслимовни самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилайди!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукми билан бир гуруҳ оғуфурушларга узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт
| Telegram


Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадимиздир

Коррупцияга қарши курашиш дунё миққиёсида бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


Ер – умуммиллий бойлик, ундан оқилона фойдаланиш зарур

Бугунги кунда атроф-муҳитни асраб авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, барқарор экологик мувозанатни таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда энг долзарб муаммолардан бири сифатида сақланиб қолмоқда.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


"Сурхондарё" радиоканалининг “Кун мавзуси” дастурида Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Асқар ҚудратовТергов судьялари ва уларнинг ваколатлари” хусусида сўз юритади

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қумқўрғон туманида Олий суд ва Сурхондарё вилояти судлари масъуллари томонидан судга доир масалалар бўйича ташкил этилган сайёр қабулдан репортаж

Сайт | Telegram


#очерк

ОИЛАВИЙ ЖАНЖАЛ ЯРАШУВ БИЛАН ЯКУН ТОПДИ


Бу оила бир қарашда ҳавас қилгулик эди. Эр-хотин сал кам йигирма йил бирга яшаб уй қилди, рўзғор бутлади, уч нафар фарзандли бўлди.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


#Газета

"SariOsiyo" газетасининг 7-сонида Сурхондарё вилоят суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Асқар Қудратовнинг "Суд-ҳуқуқ ислоҳотларида сунъий интеллектнинг ўрни нимада?" номли мақоласи чоп этилди.

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий судда Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сурхондарёда уч нафар наркокурьер озодликдан маҳрум қилинди

Сайт | Telegram


#очерк

ҚОИДАБУЗАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ


Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан кўриб чиқилди.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


ОТАНИНГ ФАРЗАНДИ БИЛАН КЎРИШИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


ОИЛА — МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Жaмиятнинг муҳим бўғини бўлгaн oилaни ҳaр тoмoнлaмa муҳoфaзa қилиш, oилa мaнфaaтлaрини ҳуқуқий ҳимoялaш дaвлaтимиз сиёсaтининг устувoр йўнaлишлaридaндир.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд Пленумининг “Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида”ги қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида

Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълумот берди.

Сайт
| Telegram


ҚИШ НИЯТИ

Баланд-баланд тоғларни кўмади қорлар,
Қишнинг маҳзун куйларини чалади торлар,
Бойчечак, бинафшажон баҳорни чорлар,
Қорнинг кўз ёшига тўлар чашмаю сойлар,
Тўйинган булутлар ҳам кўкламдан сўйлар.


“Тўпаланг” дарё бўйида ўйлар сураман,
“Боботоғ” тоғ бағрида суҳбат қураман,
Елкамда адолат тарозиси, яхши биламан,
Ҳақиқат йўлидан ҳеч қайтмасман дўстлар,
Юрак азим тоғдай ҳали юксакни кўзлар.


Халқимнинг тоғлардай ғурури баланд,
Мардона кезаман эл ичра шодон.
Ифтихорим, суянчиғим - қомусим,
Дунё тургунча сен ҳам доим бўл омон,
Менинг олтин бешигим - Ўзбекистон!


Шукрона айтаман, сенга дўстгинам,
Қишнинг ҳар лаҳзаси олтин, омонат,
Тилагим, дунёда кўрманг ғам-алам,
Ватан азиз, ҳар қадамим улуғ зиёрат.

Шиорим, ўлмасин ҳеч қачон адолат!


Нуриддин Муротов,
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси


Каналга уланиш 👉 https://t.me/surxondaryoviloyatisudlari


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Оила кодексига асосан, алимент миқдорлари қуйидагича белгиланади:

1. Вояга етмаган болалар учун:

Агар ота-она ўртасида келишув бўлмаса, суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорида ундирилади:

- бир бола учун — тўртдан бир қисми (25%);

- икки бола учун — учдан бир қисми (33%);

- уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси (50%).


Бу миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

2. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар учун:

Алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

3. Эр-хотин (собиқ эр-хотин) учун:

Алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

4. Бошқа қариндошлар ва шахслар учун:

Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади.

Telegram


Ортиқча тўланган давлат божи фуқарога қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида давлат божининг миқдори аниқ ва равшан белгиланган бўлса-да, амалиётда ҳали ҳануз тарафлар томонидан давлат божи тўлашда тушунмовчиликлар мавжуд.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram


Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-41-сонли қарори қабул қилинди.

👉🏻Батафсил

Сайт
| Telegram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.