Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари ҳудудларда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зуҳриддин Мавлонов, Манзура Салимова, Эркин Ҳайитовлар бошчилигидаги ишчи гуруҳи Термиз шаҳар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий –амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали фаолияти билан танишди. Ушбу тиббий муассаса 100 ўринга эга бўлиб, воҳа аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда..
Таъкидлаш жоиз, ушбу тиббий марказ айни вақтда вилоят аҳолисига самарали хизмат кўрсатмоқда. Аҳамиятли томони шундаки, марказга Республикамиздаги энг малакали кадрлар жалб қилинган.
Депутатларнинг ўрганишлари асносида аҳолига онкологик ёрдамни янада сифатли ташкил этиш мақсадида касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан бирга марказдаги муаммолар ҳам аниқланди. Хусусан, лаборатория бўлимида химиявий препаратлар етишмаслиги, нур чиқарувчи аппаратлар манбасини алмаштириш ва унинг учун сервис тўлови учун зарур маблағларни ажратилмаётганлиги хусусидаги муаммолар назоратга олинди.
Ўрганишлар давомида депутатлар шифокорлар билан марказ фаолияти ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди ҳамда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган таклифлар тингланди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat