Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Фарғона_вилоят_Кенгаши
Партия етакчиси кексалар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Cиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоят Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганди.
Марказ 260 ўринга мўлжалланган бўлиб, доимий яшовчилар учун 170 ўрин ажратилган. Бугунги кунда бу даргоҳда 139 нафар фуқаро доимий истиқомат қилади.
Марказда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда меҳнат ҳамда маданий кўникмаларни шакллантириш мақсадида марказда учта даволаш меҳнат устахоналари ташкил этилган.
Робахон Махмудова учрашув сўнггида марказда истиқомат қилаётган, кексалик ва ногиронлигига қарамай, умрини эзгу ишларга бағишлаётган фуқароларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube

— Партиямиз дастурий мақсадларида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, уларни жамиятдан ажралиб қолмасликлари учун зарур шароитларни яратиш борасидаги ташаббусларни илгари суриб келмоқда, — дейди партия етакчиси Робахон Махмудова
Марказда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда меҳнат ҳамда маданий кўникмаларни шакллантириш мақсадида марказда учта даволаш меҳнат устахоналари ташкил этилган.
— Ҳозирги кунда муассасада каштачиликнинг 2 хил йўналиши билан 17 нафар, тикувчилик билан 4 нафар, теридўзлик билан 10 нафар, боғдорчилик ва қуёнчилик билан 3 нафар, тўқувчилик билан 6 нафар, кулолчилик билан 4 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар мунтазам шуғулланиб келишмоқда, — дейди марказ раҳбари Нигора Асқарова.