Куннинг иккинчи ярмида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳриддин Мавлонов тумандаги “Ғуржак-1” МФЙга қарашли 60-сонли умумтаълим мактабида бўлиб мактаб жамоаси билан мулоқотда бўлди. Мактаб атрофини, бинони, хоналарни кўриб чиқди. 1980 йилда 220 ўринга мослаштирилиб қурилган тумандаги “Ғуржак” ва “Қуллуқшо” МФЙларга чегарадош мазкур мактаб биносида айни вақтда 438 та бола таҳсил оляпти. Педагоглар билан суҳбатда мактабга қўшимча янги бино зарурлиги туфайли ушбу масалада амалий ёрдам беришлари юзасидан таклифлар билдирилди.
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat
▶️ kanalga ulanish:
👉🏻 https://t.me/surxon_adolat