Адолат Сдп Сурхондарё вилояти


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Каналимиз максади Адолат СДП вилоят кенгаши фаолиятини ёритишдан иборат.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Adolat № 2_2025.pdf
4.7Mb
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 17 январь кунги 2 (1519)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

✅ Ушбу сонда:

✅ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШДА ФАОЛ БЎЛАМИЗ;

🩸 Донорларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилмоқда;

✅ Маҳалла давлат замини бўлса, раис — унинг виждони;

❇️ Уй-жойга тўлов қилган харидор маблағлари янги тизим орқали кафолатланади;

✅ Қаҳрамонлик тимсолига айланган шахс;

⚠️ СУНЪИЙ ГЎЗАЛЛИК ҚУРБОНЛАРИ;

❓ Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким?

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Robaxon Maxmudova dan repost
#Муносабат

Инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб берилди

Дунёдаги кўплаб  ривожланган давлатлар тажрибаси мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш эканлигини кўрсатади. Масалан, Жанубий Корея қисқа муддатда саноат ихтисослашуви  йўлида чет эл сармояларини киритиш билан жаҳон иқтисодиётида етакчи давлатлардан бири сифатида намоён бўлди.

Сингапур эса шаффоф ва рақобатбардош иқтисодий сиёсат орқали хорижий сармоядорлар учун жозибадор марказга айланди. Қатар бўлса, ўзининг табиий ресурсларини инвестицияларга йўналтириб, иқтисодий барқарорликда сезиларли юксалишга эришди. Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда очиқлик, шаффофлик ва фаол инвестиция сиёсати орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, 2024 йил якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,5 фоизга ўсгани, хорижий инвестициялар 1,6 баробарга кўпайгани ва экспорт  тарихда биринчи бор 27 миллиард доллардан ошгани бунинг ёрқин далили бўла олади. Шу каби кўрсаткичлар 16 январь куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

Унда, шунингдек,  иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг глобал бозордаги рақобатбардошлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги асосий вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш давомида ўтган йилдаги ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб, бугунги шароитда мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш бўйича баъзи жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, йиғилишда тўқимачилик саноатида 17 миллион долларлик режа бажарилмагани, “Ўзтрансгаз” ва "Ўзметкомбинат"да инвестициялар 2 баробарга, “Ўзсувтаъминот”да эса 20 фоизга пасайгани, Мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт, ва маданият соҳаларига инвестиция ва грант жалб қилишда етарли фаолият юритилмагани танқидий таҳлил қилинди.

2025 йилга мўлжалланган режалар доирасида ҳар бир ҳудуднинг инвестиция салоҳиятига мос кўрсаткичлар белгилаб берилди. Масалан, 27 та туманда 2025 йилда инвестиция жалб этишни 200 миллион доллардан ошириш, Учкўприк туманида  инвестиция ҳажмини 200 миллион долларга етказиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди. Бироқ 10 та туманнинг режаси 40 миллион долларга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди.

Инвестицияларни самарали бошқариш нафақат иқтисодиёт ривожи, балки ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, “Адолат” социал-демократик партияси ушбу жараёнларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсадларидан бири, деб ҳисоблайди. Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, партия  сармоявий лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш учун шаффоф ҳисобдорлик тизимини йўлга қўйиш,  инвестиция муҳитини янада жозибадор қилиш мақсадида миллий қонунчилилигимизни янада такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб боришни режалаштирган.

Чунки соҳадаги ютуқлар фақатгина миллий иқтисодиётни юксалтириб қолмасдан, янги иш ўринлари яратиш, инновацияларни жорий этиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

Ахборот 24 | Депутаты рассмотрели законопроекты


Дилмурод Исмоилов,
депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса, член фракции социал-демократической партии Узбекистана "Адолат"

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фракция_йиғилиши
#Ўзбекистон_24

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида ўндан ортиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#депутат_муносабати
#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

Асосий мақсадимиз аҳоли саломатлигини таъминлаш

2025-йилги Давлат дастури доирасида аҳоли саломатлигини яхшилаш, айниқса, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилда амалга оширишни мақсад қилган асосий йўналишлардан бири, аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтиришдир. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жисмоний фаолликни ошириш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида кўрсатилган.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

Ахборот 24 | Қонунчилик палатаси мажлиси

Охирги пайтда кредит соҳасида жуда кўп ҳуқуқбузарликлар содир этилмоқда. Ўтган 2024 йилнинг саккиз ойида жисмоний шахслар номига уларнинг хабари бўлмаган, розилиги олинмасдан 80 млрддан ортиқ кредит маблағлари расмийлаштирилган. Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳамиз ҳам айнан ушбу жараёнга профилактика ҳисобланади.


Дилмурод Исмоилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#депутат_муносабати

Маҳалла давлат замини бўлса, раис – унинг виждони

Кейинги йилларда ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизимини чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Дарҳақиқат, демократик давлатда маҳалла инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамиятининг муҳим элементи сифатида катта аҳамиятга эга. Маҳалла ишида энг муҳими бу давлат идоралари билан яқин ҳамкорлик ва шерикликдир. Маҳалла қонун ҳужжатлари юрисдикциясига кирмайдиган кўпгина масалаларни инсонпарварлик, қўшничилик тамойиллари асосида ҳал қилади. Анъанавий қадриятларни асраб-авайлаш ва авлоддан авлодга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маҳалланинг энг муҳим вазифаларидан биридир.


Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш,уларда Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида партия Термиз туман Кенгаши ва Термиз тумани «Орол» МФЙда жойлашган 3-умумтаълим ўрта мактаби ҳамкорликда 14- январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мазкур таълим муассасасида "Ватан ҳимояси - энг олий бурч ва шараф" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, БПТ фаоллари, туман Миллий гвардия зобитлари ва мактаб жамоаси қатнашдилар. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва тадбирда ўз чиқишлари билан иштирок этганлар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat


Robaxon Maxmudova dan repost
#ТАБРИК

Қадрли Ватан ҳимоячилари!


Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Ўз ҳаётини юрт тинчлиги ва фаровонлиги, осойишталигини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга бағишлаган барча ҳарбийларимизга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида улкан муваффақиятлар доимий ҳамроҳ бўлсин!

Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файзу барака аримаслигини тилаймиз.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, тараққиётимиз бардавом бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
14-январ Ватан ҳимоячилари куни

🇺🇿Бугунги Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин !

Тинчлигимиз абадий бўлсин!
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat


Ўзбекистон “Адолат” СДП Шўрчи туман Кенгаши томонидан тумандаги “Ёшғайрат” маҳалласида маҳаллада истиқомат қилаётган байналминалчи фахрийлар билан давра суҳбати ўтказилди. Собиқ жангчи фахрийлар уруш хотираларини суҳбат давомида сўзлаб беришди. Суҳбат давомида партия фаоллари томонидан 14-январ "Ватан химоячилари куни" муносабати билан фахрийларга эсдалик совғалари берилди.
Каналга уланиш:
https://t.me/surxon_adolat


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#депутат_муносабати
#Давлат_дастури_лойиҳаси_2025

"Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида

Беҳзод ТЎХТАМУРОДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси аъзоси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

САРҲИСОБ ВА РЕЖАЛАР: Парламент фаолиятидаги самарадорлик

Ушбу кўрсатув Олий Мажлис Қонунчилик палатаси демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгусидаги режаларга бағишланади.


Гулрух АГЗАМОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP |Jizzax viloyati dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Давлат_дастури_2025

2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди


🇺🇿 “Oʻzbekiston – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

🗓 Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.


▶️Давлат дастури лойиҳаси бўйича ўз таклифларингизни махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришингиз мумкин.


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#депутат_муносабати

Янги режалар, эзгу мақсадлар сари

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига Янги йил табригини тинглар эканман, кўз олдимдан сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва янгиланишлар, янги ютуқ ва ташаббуслар ўтди. Жонажон диёримизда бу каби ўзгаришлар, инсон қадрини улуғловчи ислоҳотлардан қалбим қувончга, фахрга тўлди.

Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#ТАБРИК

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда Сизларга мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар тилаймиз.

Прокуратура органлари жамиятда адолатни қарор топтириш, ҳар бир фуқаро ҳуқуқларини кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Сизлар ана шу муқаддас вазифанинг уддасидан чиқиш учун доимий изланишда, жамият тараққиёти ва давлатимиз равнақи йўлида собитқадамлик билан хизмат қилаётганингиз эътирофга лойиқдир.

Жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар, коррупция каби иллатларга қарши муросасиз курашиш, фуқароларимизга қонуний ёрдам кўрсатиб, уларни ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларингиз эл-юртимиз тараққиётини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларнинг масъулиятли фаолиятингизда доимо самарали ҳамкорлик қилишга, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини қарор топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаймиз.

Мамлакатимизда прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, Сизларга сиҳат-саломатлик, жамиятимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашдаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,


Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ўзбекистон_24

Ахборот 24 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси

Муҳаммаджон ВАЛИЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Янги_Ўзбекистон_газетаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» раиси ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоевнинг «ЎЗБЕКИСТОН—МИНТАҚАДА ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК ТАШАББУСКОРИ» номли мақоласи «Янги Ўзбекистон» газетасининг навбатдаги сонида чоп этилди.

Мақолада Юртбошимиз томонидан 2027-2024 йилларда минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ўзаро дўстлик ва ишонч кайфиятини мустаҳкамлаш борасидаги тарихий ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган.


Батафсил танишиш учун👇

"Янги Ўзбекистон"

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини
якунлади.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.