ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sotish


ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sotish
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу букет СИЗ учун!!!
СИЗ бундан гўзалларига лойиқсиз!!!

🦋Хар қандай фаслда хам...
Хар қандай об хавода хам...
Хар қандай холатда хам...
Сизларга Бахорий кайфият тилаймиз Азизлар....
Хамиша Аллох панохида асрасин Сизларни амийн

Тунингиз файзли ўтсин Қалблари Баҳор Азизларим!!!



Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐


┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄
🏚🏘 ФАЙЗЛИ  КЕЧА 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
Каналимизга СИЗ ҳам киринг👆🎁




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чиқиндихонага хайдалган қизлар.


❄️🌸☁️🎄
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺   КАНАЛМИЗДА ТАҚДИРЛАР

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg








#Синов

#Но_20
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   Салим ёнидаги столни синдириб ташлади.
«У йигитни суяк-суягигача майдалаб ташлайман..Мурсалина фақат меники».

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Менга буларни қизиғи йўқ!-дедим қатъий.
Йигит талмовсираб гулни узатди.
-ҳеч йўқ гулни олинг!
-гулни бошқага беринг,мен гулни фақат бўлажак турмуш ўртоғимдан оламан.
Шундай дея уни четлаб ўтиб кетдиму аммо ўзимни ўзим яънидим.Турмуш ўртоқ дейишга бало бормиди Мура? Ёки мен ҳам бошқа қизлардек оқ отли шахзодам ҳақида ўйлаб қолдимми?
Чалғимаслигим ва фақат ўқишим керак.Четга чиқиш орзу аммо ҳеч йўқса Тошкентда ўқисам Американи кашф қилгандек ҳурсанд бўлардим.
   Қўлимдаги инглизча луғатни маҳкам қучдим.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Салим машинадан учиб тушди гўё.Йигитни йўлини тўсиб чиқди.
-Овв қайси маҳалладансан?
Йигит ҳайрон бўлиб Салимга тикилди.
-Кимсиз ака?
Салим йигитни кўйлагини ёқасидан тутди.
-Кимлигимни ҳозир биласан Мурсалинани бўлажак эриман!

#Синов


#Но_21
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА
    

  Салимни маҳаллани бошқа йигити ажратиб олди.
-Қўйвор ўлдираман буни!
Йигит қонаган бурнини артиб Салимга қаради.
-бир қизга шунчами? Эсдан оғганмисан?
Салим мушт бўлиб тугилган қўлини йигитга етқиза олмай силтанди.
-нима дединг?
Йигитни ёнида турган маҳаллани бошқа йигити кулди.
-қиз талашишми яна? Жонга тегдику а!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Мурааа...
Онамни чақириғидан супургимни ташлаб чопдим.
-ҳа ойи!
-буёққа кел момонг сўраяпти.
Ҳайрон бўлдим,тоғамни аёли одатда мен билан ҳангома қилмасдику? Онам ҳам қизиқсиниб қараб турганига қўлларидан телефонни оҳиста олдим.
-ало!
-Мурсалина! Яхшимисан қизим..
-Ассалому алейкум момо яхшимисиз?
-яхши раҳмат қизим! Ўқишларинг яхшими?
Онам бир четда бир нарсасини қидираётган одамдек бўлиб дам-бадам менга қараб қўярди.
-ҳа яхши! Бир маромда..-дедим тезроқ мақсадга ўтармикин деб ичим қисилиб.
-ойи беринг!-деган овоз эшитилгач гўшакни қулоққа қаттиқроқ босдим.
-Мурсалинаа..
Салимни соғинч тўла овози эшитилди.
-Салим!
-яхшимисан Мурсалина ҳеч ким сенга ҳеч нарса қилмадими?
Ҳайрон бўлдим.
-Нега?
-сенга кимдир гапирса менга айт! Тушундингми? Сендан жудаям ҳавотир олдим...
Гапларини англамадим..онам ҳам яқинимга келиб олибдилар.
-хўп Салим мени дарсларим бор!-дедим гўшакни қўйиб.
-Салим дедингми?-деди онам телефонига қараб сўнг менга қараркан.

#Синов


#Но_22
#Бй_Нафиса_Маликова


   -Нима бўлди ўғлим?
Салим индамай телефонни қўйиб узоқлашди.
-Салим! Онанг ўргилсин йигитлар билан урушаверма...
Салим ортига ўгирилди.
-У Мурсалинага гул беришга уринибди! Нима жим қараб туришим керакмиди?
Аёл тилини тишлади.
-ҳа сен ҳавотир олма,даданг билан яна совчиликка борамиз,бунинг учун шаҳардан келишинг шарт эмас эди.
-уни кўрмасдан кетмайман,ҳаммаси жойидалигини билишим шарт!


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Менинг орзуйим...
Сўзларни инглизча тузардиму ҳаёлимни бир чети Салимга кетди.У шаҳарда бўлиши керак эдику,қандай қилиб онасини ёнида пайдо бўлиб қолди.Ҳаммасига укамни топиб келган гапи ойдинлик киритди.
-Опа Салим тоға бир йигитни роса урибди!
Укамни қолган гаплари қулоғимга кирмади.
-Ургани ким экан?
Укам ҳайрон бўлиб тушунтиргач Салим нега буерда эканлигини англадим.Лекин айнан шунинг учун шаҳардан келмайдику..ўйларим мантиққа тўғри келмасди.

Давоми бор

♥️❄️🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


АБДИРАХМОН 😍😍:
#Синов

#Но_17
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА

   -Мен билмайман ҳозироқ   бу ходимани ишдан бўшатасиз!
«Дилхуш» рестарани иш бошқарувчиси Салимга айбдорона нигоҳ ташлади.
-албатта! Сиз биздан норози бўлмасангиз бўлди.Мижоз ҳамиша ҳақ..
Салимни енгил туртдим.Салим менга кўнгли тўлган нигоҳда қаради
-яхшимисан Мурсалина?
-Салим эсинг жойидами?-дедим шивирлаб-қизга раҳминг келсин.
Салимни қошлари чимирилди.
-уни сенга раҳми келмадику?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Ташқарига чиққанда  Салимга норози қиёфада боқдим.
-Салим нима қилганинг бу?
Салим мутлақ ҳотиржам эди.
-сенга зиён етқизган ҳар нарсадан жаҳлим чиқади!
Уни бу гапидан ғалати бўлиб қолдим.
-нима?
Салим бироз юриб ортига ўгирилди.
-шаҳарга қандай бориб келаман экана?
Унинг кулимсирашидан бояги ҳафагарчилигим аригандек бўлди.

#Синов

#Но_18
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   Онам мени ўйчан кириб келганимни кўриб сўроққа тутди.
-Қаердан келябсан?
-ойи бугун Салим келди!
Онам билан яқин эдим,ундан ҳеч нарсани беркитмасдим.
-хўш нима деди?
-ойи тоғам эмас аслида у айтган менимча мен ҳақимда..
Онам ҳайрон бўлди.
-нега ундай ўйлаябсан?
-гапиришларидан менга шундай туюлди...
-Салим сени яхши кўрарканми?
-эййй ойи!-дедим қизариб.
-мен акам ҳоҳлаяптида ўғли нима дейди ҳали деб ўйлаб юрувдим!
-ойи Салим..-дедим бироз ўйланиб - жуда ҳам жаҳли тез экан!
-эркак кишини жаҳли тез бўладида ўзи..нега ундай деябсан?
Онамга бугунги учрашувни айтиб бердим.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Салим овқат маҳали бир отасига бир онасига қаради.
-ойи мен айтган масала нима бўлябди?
Онаси кўзларини олиб қочди.
-ҳали холангларга айтмадим!
-тушунмадим! Нега айтмайсиз?-деди Салим қошиқни тақ этиб қўйиб онасига қараркан.
-нима масала?-деди дадаси ҳам қўшилиб.
-Мурсалина масаласи!-деди Салим қатъий.
-амманг унамаяпти яқин қариндош деб!
Салим отасига ўткир нигоҳини қадади.
-бермасканми?
Онаси ўғлини феълини билгани учун дарров тилга кирди.
-нега бермас экан албатта беради! Ўзим кўндираман!
Салимни юз ифодаси бирдан мулойимлашиб жилмайди.

#Синов

#Но_19
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   Хонамга кириб инглиз тилидан топшириқларни бажарарканман ҳаёлимга Салимни сўзлари келди.
«Мен сен ҳақингда ҳамма нарсани биламан».
-нима демоқчи бўлди? Наҳот мени чиндан яхши кўрса?
Тўғри севги изҳор қилганлар кўп бўлган аммо Салимдан кутмаган эдим.Ҳаёлимни жамлаб яна ўқишга тутундим.Нима бўлса ҳам ўқишим керак.Университетга кириш ҳозир мени олдимга қўйган мақсадим эди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Дарс тугаб мактаб ҳовлисига чиқдим.Бу сафар қизлар волейбол ўйнаймиз деб қолди.Мен эса истамадим..уйга кетаман десам осмондан тушгандек бир йигит қўлида гул билан пайдо бўлди.
-Мурсалина..тўхтанг!-деди ҳаяжонини босиш учун ютуниб.
-кимсиз?-дедим унинг қилиғи ёқмай.
-кўрган бўлсангиз керак 11-синфдаги Равшанни дўстиман,ҳозирда университетда ўқийман.1-курсман.

Узоқдан уларни кузатиб турган Мурсалинани синфдоши Оҳун Салим тайинлагандек дарров унга қўнғироқ қилди.Узоқ чақирувдан кейин овоз келди.
-ало!
-Салим ака яхшимисиз!
-тезроқ гапир Оҳун ишим кўп.
-ҳалиги Мурсалинага кўз-қулоқ бўл дегандингизку шунга...
-унга нима бўлди?



♥️🌸❄️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


#Синов

#Но_14
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   Салим хонасидаги расмларга қаради.
-сенга етишишимга оз қолди! Кейин буткул меники бўласан!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-опа бер дедим!
-йўқол биринчи мен топдим!
Саида опа бир қизига бир ўғлига қаради.
-Қачон катта бўлади булар-а?
-Мираббос дедим!
Укамни мендан олиб қўйгани аламимни келтириб ортидан чопдим.
-бермасанг уйга вазифангга ёрдам бермайман.
Энг нозик жойидан олганим учун укам тақдирга тан бериб қайтиб берди.
-ол!
-шунинг учун опанг билан баҳлашма ука!-дедим керилиб.Онам мени енгил койиди.
-Ҳадемай эрга тегадиган қиз! Уканг қаторидек югурасана?
-шуни тезроқ эрга беринг ойи!
Укамни бошига қараб битта оёқ кийимимни отдим.
-тур йўқол!
Укам бопладимми дегандек чап бериб қочди.
-ойи мен эрга тегмайман..яна бир нималарни орзулаб юрманг.
-шу сени бошимга ёстиқ қиламан эрга бермай,бор овқатга қара...
Ошхонага кетаётиб ҳаёлан инглизча ёд олган сўзларимни қайтариб кетдим.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-уйингга совчи кепти айтмайсанам?
Синфдош қизларни гапидан пешонам тиришди.
-бу маҳаллада гап турмайди!
-войй демак рост эканда а?
-ҳада..эртага тўй!-дедим уларни мазаҳлаб.
-оббо! Тўғрисини айт..кечаги келишган йигитгами?
у сени тоғаваччанг эканку а?
-жуда қизиқ бўлса ўзидан сўранглар...-дедим китобимни сумкамга солиб.
-жон деб сўрардик ўзи мактабдан ташқарида сени кутиб турибди машинаси билан...
Қўлларим титради.
-нима?
-анча бўлди,дарс неччида тугашини билмаган кўринади.
Шаштим сўнди..у тобора кўзимга орзуларим қотилидек кўрина бошларди..

#Синов

#Но_15
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   -Салим нега келдинг?
Шошиб чиққанимга ҳайрон бўлган Салим тушунтиришга урунди.
-кеча гапимни охиригача эшитмай кетиб қолдинг...шунга..
-мен айтадиганимни айтиб бўлдим! Ўзингдек ўқимишли қиз топ..
Салим бошқа чораси қолмагани учун қизни билагидан тутиб қолди.
-бу охирги марта келишим шаҳарга кетишим керак дадам бу сафар онам билан боради!
Қўлимни биринчи марта йигит киши тутгани учун қизиб кетгандек бўлдим.Тезда қўлимни тортиб олдим.У ҳам ҳижолат бўлиб чўнтагига солди.
-шунга кетишимдан олдин сен билан гаплашиб олгим келганди..
Уни умидвор боқиб турган кўзларига қараб йўқ дея олмадим.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Нима буюртма берай?
-рости бу ерга сен билан бирон нарса ейман деб келмадим!
У жилмайди.Назаримда у ўта босиқ...
-унда сен яхши кўрадиганларингни айтавераман!
Ҳайрон қарадим.
-мен яхши кўрадиганимни қаердан биласан?
Салим официантга ишора қилди.
-бизга битта цитрус мевали ширинлик,малина чой ва лаваш.
Ҳайрат билан қарадим.
-қандай қилиб буни биласан? Яъни қаердан биласан?

#Синов


#Но_16
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


    Салим жилмайди.
-сен ҳақингда сен тасаввур қилганданда кўпроқ маълумотга эгаман!
Ишонч билан айтилган сўздан бир зум талмовсирадим.
-қандай қилиб?
Салим жилмайди.
-масалан ёнғоқга аллергиянг бор!
-бўлиши мумкин эмас..-дедим тан бериб-ахир мени кўрмаганингга анча бўлганку!
Шу пайт официант патнисда нарсаларни стол устига қўяман деб малинали чойни мен тарафга тўкиб юборди.
-воййй!-дедим қочишга улгураман деб.Салимни жони чиқай деди.
-Куймадингми?-деди ҳовлиқиб.
Йўқ дейишга улгурмасимдан официантга бақира кетди.
-Кўзинг борми сени? Ёки довдирмисан?
Уни бунчалик жазавага тушиб кетишини кутмаганим учун бир зум унга тикилиб қолдим.
-агар куйиб қолса нима бўларди?
У шундай дея мен тарафга ўтиб юбкамга қараб кўзимга боқди.
-оғримаяптими?
-кечиринг!-деди официант кўзи ёшга тўлиб.
-ҳеч қиси йўқ!-дедим ҳотиржам боқиб.Салимни юзи тундлашди.
-сенга зарар етиши мумкин эди! Буни кечириб бўлмайди...
-хазиллашаябсизми?-дедим кулиб.Уни нақадар жиддийлигини ўша куни биринчи бора кўрдим..

♥️❄️🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


#Синов


#Но_11
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


   -Мурсалина нима деябди?
-нима дерди? Ўқийман дейдида..унга қараб ўтирсак ҳеч қачон тегмайман дейди.
-Мирсаид қатъий туриб олган кўндиринглар деб!
Саида опасига чой қуйиб ўйга чўмди.
-биттаю битта ўғил,онамлар доим акам нима деса шуни қиларди,балки шунга акам нима бўлса ҳам келин қиламан деб туриб олгандир.
-Мирсаид ўғлим яхши кўради дейди ҳеч ишонмадимда...Салим Мурсалинани эсидан ҳам чиқариб юборгандир,кўрмаганига анча бўлгандику?
-Янгам нима деябдикан?
-у ҳам эрини измидан чиқа олмайди!
-лекин опа мени эрим йўқ деди!
-нега йўқ дейди? Мирсаидга истаган одами қизини берадику? Тавба..эринг ҳам қизиқ,ўзини катта олади.
Саида эрини тарафини олган киши бўлди.
-гап унда эмас! Қариндош деябдида..
-э шу бўлмаган гап,қариндошга тегса боласи ногирон бўлади у-бу деб твда доим кўрсатишади,ана битта қўшним ўзини аммасини ўғлига тегди,қўчқордек ўғил кўрдику?


#Синов

#Но_12
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


Инглиз тили фанини ҳам жуда яхши кўраман баъзан келажакда тилмоч бўлсамми деб ҳам ўйлаб қолардим..ҳозир эса тақдирим учун курашишим керак.Мен ёшман ва ўқиш менга ҳаво ва сувдек зарур!
  Ҳовлига чиққанимда холам аллақачон кетаётган экан мени кўриб кулиб қўйди.
-Мура кўп ҳам ҳафа бўлма қоганлар айтаверади,сени ўзим келин қиламан.
-эййй холааа...-дедим эркаланиб.
-майли опа яхши боринг,салом айтиб қўйинг уйдагиларингизга.
Холам кетгач онам менга юзланди.
-Салим сенга нима деди?
Ўзимни ахмоқликка солдим.
-яхшимисан деди?
-яначи?
-бунча катта бўлиб кетдинг деди!
-хўп кейинчи?
-дарсинг тугадими деди!-дедим кулиб.
-оббо!-деди онам ҳам кулиб- Салимни кўрмаганимга ҳам.анча бўлдида..
-шунга ҳар кун кўрай деб куёв қилмоқчимисиз?
-сенга гап топиб бўлмайди! Бор ундан кўра кечга овқат қил.
-нима овқат қилай?
-хамир овқат қил,даданг яна суюқ овқатми демасин.
-хўп!
-Салим..-деди онам бироз синовчан нигоҳда боқиб-катта йигит бўлиб кетгандирааа...

#Синов


#Но_13
#МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА


  Роҳила опа ўғлини хонасига юрак ҳовучлаб яқинлашди.
-Салим! Салиммм...
Салимдан дарак бўлмагач секин хонасини эшигини очди.Ичкарида ҳар жойда Мурсалинани расмларини кўриб ҳўрсиниб қўйди.Ўғли келиб-келиб қайнсинглисини қизини севиб қолишини қаердан билибди?
Аста кириб тримо устидаги суратга қўл чўзди.Мурсалина у пайти 12-13 ёшда бўлган экан..чиройли ва ақлли қиз,келинликка мос! Аммо қариндош..эрини қайсарлиги ўғлиникини олдида ҳеч нарсамас.
-ойи!
Ортидан ўғлини овози келди.Роҳила опа чўчиб кетди.Суратни қаерга қўйишни билмай довдиради.
-ойи хонамга кираверманг ҳадеб деган эдим сизга!
Роҳила опа мўлтиради.
-мен сени қидириб киргандим!
Салимни қора қошлари тепага кўтарилди.
-ойи суратларга тегманг дегандимку?
-тегмадим ўғлим тегмадим!-деди аёл ўғлини жаҳли тезлигини билгани боис босиқ овозда.
-унда қўлингиздаги нима?-деди Салим баланд овозда.
-ҳа бумиии?-деди Роҳила опа каловланиб-ерда ётган экан!
Салим суратни онасини қўлидан тортиб олди.
-хонамдан чиқиб кетинг!


https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


Янги кўп қисмли хикоя

🔶 Синов11➖22 қисми


Муаллиф Нафиса Маликова.

Бошқа канал админлари муаллифдан рухсат олинг.
Каналимиздан олиш мункин эмас бу хикояни. ❌
Оқибати ёмон бўлади.



❄️♥️🌼

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Долзарб

Докторга бормасдан 1 дақиқада қайси аъзоингизда касалингиз борлигини билиб олинг

Яқинларга юбориб қўямиз



🔹Бу канал ҳар бир инсонда бўлиши керак
Бизнинг манзил👇


☔️♥️❄️
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
📚САЛОМАТЛИК   канали➖⬇️
🔜 Бизга қўшилинг⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️🫂 Бугун 29➖Январь
«Яқин дўстларни йўқлаш куни».


Шундай экан энг яқин дўстларингизни йўқлаб ҳолидан хабар олинг. Яқин дўстларни оқибати ҳеч қачон камаймасин!

Яқин дўстлар группасига юбориб қўйинг

I LOVE YOU ♥️


Дўстларга ҳам  юборамиз 🌹

☔️❄️🌨
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅

🔜 Бизга қўшилинг➖⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg




1➖қисми Синов👆


​​Тезгина юз кулларимни ювиб олдим. Нарсаларимни тушишга шай килиб тайёрлаб куйдим. Отахонни гаплари эсимга тушди.
​​У каерга кетаётганига кизикиб сурамокчи булганимда, у жойида йук эди. Шерикларим ярим тунда манзилига етиб боргани учун тушиб коганлигини айтди.
Поезд тухтади. Мен сумкамни олиб тушдим. Тугри мехрибонлик уйи ётокхонасига бордим. Коровул бува мени танирди. Мени уз хонасига жойлаштириб чой пой килди. Мени хаёлимдан уша отахоннинг эгизак аканг бор деган гапи хеч хам кетмасди. Эртасига уз акамни, эгизагимни суриштира бошладим. Албатта мехрибонлик уйидан. Мехрибонлик уйининг олдинги директоридан баъзи бир маълумотлар оркали шубхаланиб, уни кидириб бошка шахарга жунадим. Чунки уша киши аллакачон нафакага чикиб кетганди.
Уни уйини суриштириб топдим. Уйига боргач дарвозани кунгирогини чалдим. Ишонасизми дарвозани худди узимга ухшаган йигит очди. Иккаламиз хам бир биримизга хайрон колиб котиб турардик. Бир пайт ичкаридан уша нафакадаги директор чикиб келди. Бизни бирга курди. Мени ичкарига таклиф килди. Мен отахонни гапларини гапириб бердим.
Бир пайт директор хаммасини айтиб берди. Ота онам автохалокатга учраб оламдан утгач, бизни мехрибонлик уйига беришган экан. Директорни фарзанди булмаганлиги учун акамни угил килиб олишган экан. Мен акамни топганимдан жуда хурсанд эдим. У узини уйида мен эса бошка шахарда ётокхонада яшаб юрдик. Доим хат ёзишиб юрардик акам билан.
Орадан тахминан ун йил утгач менга ёмон хабар келди. Телеграмма жунатишибди. Акам автохалокатга учраб вафот этибди. Мен албатта жанозасига етиб бордим. Уни кабрга кумиб келдик.
Эх Художонн....биттаю битта кондош жигарим бор эдия....шуниям куп курдингми дея Аллохга нола килардим тунлари. Уч кун тазияда уша уйда яшаб турдим. Кейин орада ётокхонага келиб яшашни бошладим. Иш кидирдим хам кулайрок, хам даромадлирок. Иш хам деярли топилди. Уша ишга жойлашиб ишлай бошладим. Орадан бир ой утгач, дам олиш кунларимда акамни эслаб уни кабрини зиёрат килиш учун жунадим. Бир кун уларнинг уйида мехмон булиб колдим.
Биласизми, директорни хотини акамга урганиб колган экан, куюнавериб жуда чарчаб колибди. Мен эртаси куни кайтиш учун улар билан хайрлашмокчи булганимда:
-- Углим, аканг бизга уз углимиздек булиб колганди. Энди у йук, ундан айрилиб колдик. Агар йук демасанг бизга угил булиб биз билан яшагин!- деб колди директор.
Мен бизни ёшликдан ажратишганидан аччикланиб юргандим. Йук дея жавоб бердим. Шунда директорнинг хотини, шунака йиглаб илтимос килди. Онамни мехрига зор булиб юрганим учун рози булдим. Ушандан бери улар билан бирга яшаймиз.
Мени уйлантиришди. Уйли хам, машинали хам булдим. Хозир икки нафар фарзандим бор. Хаётда бахтлиман. Аллохга минг шукрлар дейман. Ойнинг ун беши коронгу булса ун беши ёруг булади деб бежизга айтишмас экан.
Крикдуши Шухрат

🌸♥️🌸

https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


📝ЭГИЗАКЛАР...
(вокейлик асосида ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта хикоямни сизларга такдим этаман. мархамат..


Хаётда хамма нарса руй бериши мумкин экан. Албатта хаммаси Аллохни мархамати билан. Чунки бугун бой одам эртага хамма бойлигидан ажралиши ёки камбагал одам мана шу бойликка эришиши мумкин экани каби, куп йиллик айриликдан кейин жигарларни учрашуви хам албатта Аллохни амри билан руй бераркан. Шу учун хеч бир банда эртага нима булишини билмас экан. Келинг навбатдаги хикоямиз кахрамони худди мана шу хаётида кандай кисматни бошидан кечирганларини сизларга баён этаман.
Ун олти ёшгача мен мехрибонлик уйида яшадим. Тугриси у ерга кандай тушиб колганимни хеч хам эслолмайман. У ердаги хаётим давомида факат битта нарсадан кийналдим. Факат бир нарсага мен жуда зор булдим. Ота онамни согинишим кийнади. Ота онам мехрига жуда зор булдим.
Балогат ёшига етгач, тугри мехрибонлик уйидан харбий хизматга жунадим. Мехрибонлик уйида бирга катта булган дустларим мени армияга кузатишди. Мен билан бирга хизматга жунаётган тенгкурларимни ота онаси коми кариндошлари кузатишганларини куриб, уларга хавасим келарди. Канийди мени хам ота онам , кариндошларим булсаю худди шу тенгкурларим катори кузатишса.....
Харбий хизматда хам ота онамни урни жуда билинди. Менга хеч кимдан хат келмасди. Куролдошларимга уйларидан хат келса, мен хам ич ичимдан менга хам хат келишини кутардим. Баьзи бир куролдошларим хизмат давомида мени тулик урганиб, мен хакимда барча маълумотларга эга булгач,※ бу етимга хеч ким хат ёзмайди, кимга хам керак бу※ деб мазах килишарди. Бу гапларни эшитгач ич ичимдан уксинардим.
Харбий хизмат тугаб, уз шахримизга поездда кайтаётгандим. Лекин мени на уйим , на борар жойим бор эди. Биттагина илинжим мехрибонлик уйи эди. Шунда биз билан бир купеда бир мусафид ёши тахминан саксон ёшлардаги соколари оппок отахон хам келарди. Нима учундир ёши кекса булгани учунми куп ухларди. Келаверишда поезд бир станцияга купрок тухтар экан. Бизни вагондан деярли хамма тушиб у бу нарса тамадди килиб олиш учун тушиб кетишди. Мен ва уша отахон билан вагонда колдик. Мен хам тушишни ва бирор нарса сотиб олиб ейишни хохладим. Афсуски, чунтагимда деярли пул йук эди. Борини хам шахримизга боргач ижарага уй топиб яшашим учун саклаб юрардим.
Бир пайт уша отахон уйкудан уйгониб, мендан кузини узмасдан караб турганини сездим. Бу холатда мен узимни нокулай сеза бошладим. Лекин мен хеч нарса демадим. Бир пайт уша отахон гап бошлади:
-- Ота онасиз жуда кийин. Агар хозир чунтагингда пулинг булганида, поезддан тушиб мева чева олиб келган булардинг.-деди.
Э товба мени етимлигимни каердан билиши мумкин дея ичимдан утказдим. Отахон эса гапида давом этди.
-- Углим, сен жуда ёлгизман демагин, сени эгизак аканг бор. Мехрибонлик уйига боргач уни суриштириб кур. Уни албатта топасан ва хаётинг изига тушиб кетади!- деди.
Шунда мен мехрибонлик уйида яшаганимда тарбиячиларимиз Аллох томонидан юборилган Хизир бобо хакида куп хикоялар айтиб берганларини эсладим. Лекин отахоннинг бу гапларидан ажабланиб карахт ахволда турардим. Мен уша отахонни Хизир бобога ухшатдим. Янаям, бу оддий менга ухшаган инсон, тахмин килаётгандир дедимда:
-- Отахон, мени устимдан кулаяпсизми? Сиз мен хакимда каердан биласиз ахир?- дедим.
Шунда уша отахон менга караб кулиб куйдида:
-- Хали хаётинг олдинда, бахтли яшаб кетасан- деди ва уз жойига ёнбошлаб олди.
Хали манзилимгача яна бир сутка поездда юришим керак эди. Уша тун ухладим. Туш курибман. Тушимда уша отахон айтганидек эгизак акам бор экан. Уни топибман. Яна дангиллама уйда эмишман. Ёнимда бир чиройли аёл ва иккита болалар эса бизни айланганча кувлашиб уйнашарди. Тонг аллакачон отиб кетиб, мен тушадиган станцияга якин келганимиз учун ёнимдаги шеригим уйготишидан туриб кетибман.


​​эх, бунинг қандай дахшат эканини хар бир ўзбек аёли яхши англаса керак.
Одамларнинг гап сўзига эътибор бермай, ўзим боғчада ишласам-да, хамширалик курсига хужжат топширдим, қўшни аёлга чеварчиликка шогирд тушдим, тикувчилик сирларини рус аёлдан ўргандим. Факат бўш ўтирмасликка, нималар биландир чалғишга, ўзимни овутишга харакат килдим. Тез кунда хунарларим орқасидан кишлокда обрўйим ортиб, уйимизга яна совчилар кела бошлади. Хамкасбимнинг бир таниши мени ёқтириб қолиб, жиянига сўраб келишди. Шундай қилиб, қўшни қишлоққа турмушга чиқдим. Хозирда кизим ўн саккизга кетяпди, ўғлим ўн олтида.
Бу воқеаларни сингилларимга маслахат сифатида сўзлаб берябман, хеч қачон бирор жойингиз оғриса, опангиз, онангиздан яширмай айтинглар!
Дунёда аёллар орасида энг кўп учраб турган ,,кўкрак саратони" касаллигига йулиқмаслик учун шифокор хузурига боришдан тортинманг, кўкрагингиз остидаги юрагингизга рахмингиз келсин! Зеро мен каби бир зарбнинг захридан тухмат зарбларига учраманг, асабларингизни сакланг, умр хотираларингизни эслаганда хеч качон, кузларингиз намланмасин. Шу билан бирга фарзандларингиз соғлигига жиддий эътибор қаратинг қадрдонлар!
Савоб учун опа-сингилларга таркатинглар укиб узлари хулоса килишсин.

❄️♥️🌸
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg


📝Турмуш зарбалари.

Ўн саккизим-ўн саккиз охим
(Гулжамол Аскарова)


Кичкинагина қилоғимизда каттагина чорвачилик фермаси жойлашган 
бўлиб туб ахолининг 85% фоизи шу чорвада ишлайди. Шунинг орқасидан, фермадан келган қўшимча озуқа билан, уйдаги хайвонларни боқиш анча қулай. Хар бир хонадонда камида тўрттадан хайвон бўларди. Уйимизда тўртта қорамол бузоқчалар, сўқимга боқаетган новвосларимиз кўп эди. Акаларим , келин ойимлар фермада ишлашгани учун, уйдаги хайвонларга қаров, ревматизм - полиартирт касалиги оркасидан қўл оёқ бармоклари кийшайиб кетган, зўрға қадам босиб юрадиган дадажоним назорати остида, мендан икки ёш катта опам, мен, синглим хайвонларга карашардик. Шунча хайвондан ажралган гўнгни кечки пайт, кўчада одам сийраклашган паллада баъзан опам, баъзан синглим билан аравага юклаб, махаллани этакроғидаги, хамма ахлат олиб чикиб тўкадиган чуқурликка тўкиб кайтамиз. Бир кун мендан аввалрок аравасидаги гўнгни ағдарган опам мени чакирди. Мен бу вакт , аравани дастасини баланд кўтариб, ўзимдан нарига- олд томонимга- ағариб бўлдим деб хаёллаб, опам чакирган томонига бурилиб карадимда, кўкрагимга урилган қаттиқ зарбни сездим. Кўнглимни оздириб, оёкларимни қалтиратган оғрикдан ихраб ўтириб, колдим. 
Ўн икки ёшли қизман, энди организм балоғат ёшига ўтаётган палла, одатда бу даврни хамма аёлларимиз яхши эслашади, кўкрак ривожланаетганда без хосил бўлиб, салгина таъсир хам кучли оғриқ бергани учун кийимларни хам, авайлаб кийилади. Худди шундай кунларда кандай тезликда ағдарган юкли араванинг дастаси, худди шу тезликда қайтиб ўзимга урилган эди. Опам ёрдамида туриб салгина ўзимга келиб, бўш араваларимиз билан уйга кайтдиг-у, ўз хонамизга кириб оғриқдан ётиб колдим, онамга хеч нарса айтма, деб опамга тайинладим.
Хожибойни бир гапи бор-ку, еврейлар касал бўлмасдан олдин тиббий кўрикдан ўтишса, руслар касал бўлиши билан врачга учрашади. Содда ўзбекни эса “Тез ёрдам”да оборишаркан. Унгача қўй ёғидан суртиб, иссиқ кўрпага ўраниб ётаверармиш. Мен ҳам ўзбеклигимга бориб, ,,ўзбекча дори" кичкина идишчага эритилган қўй ёғини зарбнинг захридан шишган кўкрагимга суртиб, ёз бўлишига қарамай кўйлагим устидан, акамнинг енглари узун кўйлагини кийиб , шишган кўкрагимни онамдан яшириб юрдим. 
        Онамиз билан ўша даврларда парда билан гаплашиб, муомила килардик-да, баданимни кўрсатиш уят деб билганман. Уят ўлимдан қаттиқ, чидаганман оғриққа. Бир томони ўсмирлик ёшидалигим учунми, билмадим, хуллас ўша зарбнинг асоратидан кўкрагимни ичида каттик нарса пайдо бўлди, мен эса бу хақда хеч кимга айтмасдим...
Йиллар ўтди, катта опам фарзандлик бўлиб, қирқини чиқаргани бизникига келди, хаммамиз жиянимизга хурсандмиз. Опам боласига кўкрак тутаётганда, ичимдаги сиримни опамга ёрилдим, опам орқали онамга, онамдан дадамни кулоғигача етиб, эртасига борсак, туман шифокорлари вилоят Онкология больницасига тезда бориб учрашимни айтишди.
Шундай килиб, ўн саккиз ёшимда, номи бироз совуқ больницада операция қилишди. Чап кўкрагим ичидан ўсма (без) танамдан олиб ташланди-ю, элнинг оғзида , миш-миш пайдо бўлди. Эмишки, фалончининг кизи, саратон касал бўлиб, бир кўкрагини кесиб, олиб ташлабди, деган тухматга колдим. Элнинг оғзига этак тутиб бўлмас экан, кўчадан ўтиб кетаётсам орқамдан эшитган сўзлар, менга рахми келиб ачиниб караганлари, эшитган таъналарим ортидан дунё кўзимга тор кўриниб кетди. Одамлар хамшира дугонам ёнига бориб менинг соғлигим хақда сўраб суриштиришганлари, менга бошқача кўз билан қарашганлари оқибатида ўз жонимга касд килсаммикан деган кунлар бўлди... Аммо, ўз жоним деганим билан бу Аллохнинг омонати, омонатга хиёнат қилган эса дўзахий бўлишига ақлим етарди.
Махалламдагилар таърифлаганидек қишлоқда ўнта мана ман, деган қизлар бўлса, биттаси мен эдим, йигитларга хеч сир бермасдим, гапирмасдим, юрак ютиб гапирган йигит эса масофа саклаб муомала киларди. Шу гаплардан кейин эшигимизни қоқиб келаётган совчиларниг қадами узилди, келмокчи бўлгани эса, ,,таърифимни” эшитиб, орқага кайтаверди. Дарвозадан кириб келганлари эса синглимга оғиз солишарди... Опаси қолиб сингилга совчи келиши...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.