Исроил армияси Сурия ҳудудига кириб бормоқда
Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий кучлари Жўлон тепаликлари орқали Сурия ҳудудидаги 2 та қишлоқни назорат остига олган. Улар бу орқали Дамашққа 25 км масофада яқинлашган.
Мавжуд вазият кўрсатиб турганидек, Суриядаги Асадлар режимини қулаши Исроил, Туркия ва Ғарб манфаатларига хизмат қилаётгани аста-секин ойдинлашмоқда. Исроилнинг ошкора тарзда Сурия ҳудудига кириб бораётганига қарши ҲШТ томонидан қатъий жавоб чораси кўрилмаётгани, яқинда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Каллиннинг Дамашққа ташриф буюриши ва Анқара томонидан Дамашқда Туркия элчихонаси фаолияти йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгани юқоридаги фикрларни тасдиқлагандек бўлмоқда. Бу дегани ҳозирги вазият "баъзи кучлар" "Сурия озод бўлди" деб овоза қилаётганидек ҳолатда эмас.
👉@suhrob_buranov